Пашша ва бургадан қийналган девона ҳикояти

Бир вайрона бурчагида бечора ва ғариб бир девона ётарди. Бир номдор шайх унинг ёнига борди. Шайх деди: – Сенинг сиймонгда бир улуғлик кўриб турибман. Бу улуғлигинг баробарида ўзингга яраша суҳбатдошларинг — жамиятинг ҳам борми? Жамияти бор одамда осудалик ҳам бўлади.Девона давоми…

Робия Адавия ва унинг ҳажи

Робияким, уни «тожул рижол» – эркаклар тожи дер эдилар, Каъба йўлида етти йил ёнбоши билан (судралиб) юрди. Каъбага яқинлашганда, тўлиқ ҳажни топдим, деб ичида гумон қилди. Ҳаж куни Каъба тавофига ният қилганда, хотинларга хос узри воқеъ бўлди (ҳайз кўрди). Шу давоми…

Девона ва унинг Аллоҳдан жубба (пўстин) тилагани ҳикояти

Аллоҳ йўлига кўнгил берган бир девона бор эди, одамлар ораста кийинган, у эса яланғоч эди. Деди: – Ё Раб, бир пўстин бергин, пухта-маҳкам бўлсин, бошқалар каби мени ҳам хурсанд қилгин. Ғайбдан овоз келдики: – Эй, девона, сенга иссиқ қуёшни ато давоми…

Абул-Ҳасан Харақоний ҳикояси

Шайх Харақоний Нишопурга келди, йўлнинг азоби уни хаста қилди. Бир гўшада жандасига ўралиб олиб, оч ҳолда бир ҳафта ётди. Биров унинг ҳолидан хабар олмасди. Ҳафта охирида Аллоҳга нола қилиб деди: – Эй Илоҳ, бир бурда нон ато эт, то еб давоми…

Маҳмуд ва ўтинчи чол ҳикояти

Султон Маҳмуд лашкари билан овга чиқди. Бир муддат у лашкаридан ажралиб четга чиқди ва атрофни кузатди. Бир ўтинчи чолни кўрдики, эшагига ўтин ортиб, ҳайдаб борарди. Бирданига ўтинлари эшакдан тушиб кетди ва чол нима килишини билмай, бошини қашлади. Маҳмуд ўтинлари ағанаб давоми…

Қотил ва Ҳабиб ажамий

Одам ўлдирган бир қотилни подшоҳ қатл этди. Ўша кеча уни бир сўфий тушида кўрди: у жаннатда шод-хуррам юрарди.Сўфий деди: – Ахир сен қотил, гуноҳкорсан, одамларнинг қонини тўккансан. Қандай қилиб сен бу мартабага эришдинг — жаннати аълога етишдинг? Қотил деди: – давоми…

Маҳмуд ва балиқ овловчи ёш бола ҳикояти

Шоҳ Маҳмуд бир кун лашкардан ажралиб, от устида ёлғиз дарё бўйини кезиб юрарди. Узоқдан дарё қирғоғида бир ёш бола сувга қармоқ ташлаб ўтирганини кўрди. Бола ниҳоятда ғамгин ва ташвишли кўринарди. Подшоҳ болага салом бериб, ёнига келиб ўтирди. Подшоҳ болага қараб давоми…

Боязиднинг кечаси шаҳардан ташқари чиққани ҳикояти

Шайх Боязид Бистомий бир кеча шаҳардан ташқари чиқди ва дунёни одамларнинг ғала-ғовури, ғул-ғуласидан холи ҳолда кўрди. Тун ойдин эди, тўлин ой оламга шундай нур таратардики, гўё тун кундуздай ёруғ эди. Осмонни ғуж-ғуж юлдуз безаган, сокин ва ҳаловатбахш эди. Гўё ой, давоми…

Ошиқ дарвеш ҳикояти

Бир дарвеш бир шаҳзодага ошиқ бўлди. Кеча-кундуз шаҳзода ёдида оҳу нола чекар, аммо шаҳзодани ҳеч кўрмаган эди. Одамлар дарвешга танбеҳ бериб, насиҳат қилардилар: – Сен қаердаю подшо қаерда, агар бу ишинг подшонинг қулоғига етса, сени қаттиқ жазолайди, ўз хунингга ўзинг давоми…

Тарсо қизининг туш кўриши ва шайх орқасидан бориши

Шайх Санъон Румни тарк этиб, Маккага қайтгандан кейин тарсо қизи туш кўрди. Тушида офтоб қўйнига кирган эмиш. Шунда офтоб тилга кириб, шайхнингорқасидан йўлга туш, деди. Шайх мажоз тариқасида сенинг йўлингга кирган эди, сен эса унинг кетидан борсанг, ҳақ йўлига кирасан.Сен давоми…