Қақнус умрининг узунлиги ва унинг аҳволи ҳикояси

Қақнус Ҳиндистонда яшайдиган турфа ажиб бир қушдир-ким, узун ва қаттиқ тумшуғи бор. Тумшуғида худди най каби бир қанча тешиклар мавжуд. Бу тешиклар юзтага яқин. Қақнуснинг бошқа қушлар каби жуфти йўқ, у болаламайди. Тумшуғининг ҳар бир тешигидан ўзгача овоз чиқаради, ҳар давоми…

Ҳусайн Мансур Ҳалложнинг дорга осилиши ҳикояти

Ҳалложни дор остига олиб келганларида тилига «Анал-ҳақ»дан ўзга сўз келмасди. Унинг тилига тушунмадилар, қўл ва оёқларини кесдилар. Унинг қони тўкилгач, юзлари, бадани сарғая бошлади. Зеро, қон оққандан кейин киши юзи қизил бўладими?! Гўё йўл устидаги қуёш каби Мансур кесилган қўлининг давоми…

Суякка рағбат кўрсатгани учун подшоҳ томонидан ҳайдалган ов ити ҳикояси

Бир подшоҳ саҳрога овга чиқди ва итбоқарга този итини ясантириб орқасидан олиб юришни буюрди. Подшоҳнинг ўргатилган овчи този ити бор эди. Унинг ёпинчиғи қора бахмалдан ва боғичлари атласдан тикилган бўлиб, бўйнида гавҳар тақинчоқ, қўл ва оёқларида олтин ҳалқалар тақилган, бўйинбоғи давоми…

Ўз канизагини сотиб, кейин пушаймон бўлган киши ҳикояти

Бир савдогар бойнинг кўп мол-мулки билан бйрган гўзал бир канизаги ҳам бор эди. Савдогар канизакни сотиб юборди, бироқ унга кўнгил боғлаганини билиб қаттиқ пушаймон бўлди. Кейин у канизакни сотиб олган одам оддига бориб, канизакни қайта сотиб олишини, қимматини неча марта давоми…

Бир дардманд кишининг Абубакр Шиблий ҳузурида йиғлагани ҳикояти

Бир дардли одам шайх Шиблий олдида йиғлар эди. Шайх ундан: – Нима сабабдан йиғлаяпсан? – деб сўради. Ул деди: – Эй шайх, бир дўстим бор эди, унинг жамолини кўриб хушнуд бўлардим. Ўшал дўстим ўлди, унинг ғамида мен ҳам ўлаётибман. Чунки давоми…

Устозининг канизагига ошиқ бўлган шогирд ҳикояти

Багоят истеъдодли, зеҳни ўткир, доно бир йигит бор эди. Кеча-кундуз узлуксиз ўқиш, илм олиш билан банд эди. Йилида икки кеча таътил қиларди, холос. Одамлар билан иши йўқ эди, иши нуқул таълим олиш, илм такрорлаш эди. Устози ундан хурсанд эди, шогирдининг давоми…

Ғофил кишининг уд ёқиши

Бир ғофил киши кўплаб уд ёқар эди, биров ёнида хушвақт бўлиб, ўҳ-ўҳ дер эди. Бул номдор азиз киши уд ёқувчига деди: – Сен гапираётганингда, бу удни ёндириб тур, сенинг бадбўй ҳидинг, агар уд ёндириб турмасанг, димоғларни аламу азобдан тинч қўймайди. давоми…

Фарзанди ўлган нодон одам ҳикояти

Бир аблаҳ — нодоннинг қалб меваси — фарзанди ўлиб қолди. Бу айрилиқдан сабру тоқати қолмади. Тобут орқасидан мотамзада бўлиб борарди, оҳу нола чекиб, зор йиғлаб, дер эди: «Эй дунё кўрмаган, кун кўрмаганим нима бўлди, бахт кўрмай жаҳондан кетдинг». Бир бедил давоми…

Саҳрода дарвешга етиб олган одам ҳикояти

Бир одам саҳро йўлидан чаққон юриб, бир дарвешга етиб олди ва унга қараб деди:– Эй дарвеш, аҳволинг қалай? Дарвеш деди: – Кўриб турибсан-ку, уялмайсанми, нимани сўрайсан тағин. Бу дунёнинг тор дарасида қолибман, ҳозир бу жаҳон менга ҳаддан зиёд тангу тор давоми…

Ўргимчак ҳикояти

Ўша беқарор ўргимчакни кўргансан, хаёл билан кунини ўтказади у. Узоққа борадиган фикру андеша ваҳми орқасида ўз бурчагида уя ясайди. Чивин илинсин деб ҳаваслардан ажойиб тузоқ тўқийди. Чивин ёки пашша тузоғига илингач, нишини унинг мағзига суқиб, қонини сўради, кейин уни қуритиб давоми…