Абдулла Қаҳҳор. Талант — халқ мулки (1965)

Бир куни таниш бир режиссёрга эргашиб қотма ва қорача бир йигит келди. Режиссёр билан суҳбатимиз давомида бу йигит чурқ этмади, қадимги муллаваччалар сингари қўлини қовуштириб ўтирди ва режиссёр кетмоқчи бўлиб ўрнидан қўзғалганда менга тортиниброқ бир даста қоғоз узатиб: — Фурсатингиз давоми…

«Шарқ юлдузи» журналининг 2015 йил сонлари тўлиқ тўплами

“Шарқ юлдузи” № 1, 2015 Аҳмаджон Мелибоев. Улуғлари улуғланган юрт НАЗМ Эркин Воҳидов. Дафтарда қолган сатрлар. Шеърлар Ҳалима Аҳмедова. Кўзим кўзгусида кўринар офтоб. Шеърлар Жамолиддин Муслим. Юракдаги гўзал гулғунчам. Туркум Фароғат Камол. Чорлайди ҳаёт деб аталган дарё. Шеърлар Машъал Хушвақт. давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад, Маҳмуд Саъдий. ХХ асрнинг энг яхши асарлари

«Ҳуррият» газетасининг 1999 йил, 12-18 май сонида ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад ва мунаққид Маҳмуд Саъдий тайёрлаган «ХХ аср — китоб асри: муносабатлар, мулоҳазалар, фикрлар» материали чоп этилган эди. Жаҳон ва ўзбек адабиётидаги ХХ асрнинг энг яхши асарларини аниқлаш бўйича ўтказилган сўров давоми…

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. Шеърига кўчган шахсият

Адабиёт севгиси юрагимга сут билан сингган бўлса керак,  шу туйғу бир пайтлар адашиб кириб қолганим ва бир йил ўқиганим Политехника институтидан ҳужжатларимни олдириб, ТошДУнинг филология бўлимига топширтирган. Ҳа, техникадан кўра адабиётни яхши кўрардим, лекин шу адабиётнинг бир қаноти бўлган шеърни давоми…

Нурбой Жабборов. Адабиёт — ҳайратлар дунёси

Бу ёруғ олам ҳайратга лиммо-лим. Бироқ ҳайрат туйғуси одамнинг хоҳишига боғлиқ эмас. Яратган Эгам ҳамма бандасига ҳам ато этмаган шу туйғуга мени болалигимдан ошно этгани учун кўп шукр айтаман. Дастлаб нимадан ҳайратланганим ёдимда йўқ. Лекин тонгги шафақнинг гўзаллигини ҳайрат оғушида давоми…

Шодмон Отабек. Ҳаммаси ҳавасдан бошланган

Аксарият ижод аҳлида адабиётга, ижодга ҳавас китобга, китобхонликка ҳавасдан бошланади. Каминада ҳам шундай бўлган. Қишлоғимизда мўъжазгина кутубхона бўларди. У ерга илк бор катта ёшли болаларга эргашиб, уларга ҳавас қилиб борганман. Кутубхоначи Донохон аянинг яхши бир одати бор эди. Ёш китобхонлар давоми…

Абдуқаюм Йўлдошев. Адабий инновация эҳтиёжи

Инсоният тамаддунининг ибтидосидаёқ вужудга келган адабиёт замонлар ўтиши билан ўз моҳиятини йўқотмаган, билъакс, тобора қадри ортаётган, бани башарнинг мислсиз маънавий хазинасини янада ­бойитаётган буюк мўъжиза бўлиб қолмоқда. Ва бу жараён абадул-абад давом этажак. Зеро, ўз вақтида илмий-техника инқилобининг айрим оммабоп давоми…

Бадиийлик мезонлари (ёзувчи Шодмон Отабек ва адабиётшунос Маҳкам маҳмудов суҳбати) (2011)

Шодмон Отабек: Маҳкам ака, адабиётнинг маъно-моҳияти ҳақида донолар, буюк сиймолар, сўз санъаткорлари кўп ва хўп айтган. Л.Толстой “Санъат бутун инсониятнинг ягона ҳис-туйғуга бирлашиши учун воситадир” деганда аввало адабиётни назарда тутган, албатта. Арастунинг сиз таржима қилган ўша “Поэтика”сида ҳам катарсис — давоми…

Йўлдош Солижонов. Руҳиятни ёритган шеърият

(Атоқли шоир Эркин Воҳидов портретига чизгилар) Одатда, улкан ва истеъдодли санъаткорларнинг бутун бир ижодигина эмас, балки ҳар бир асари ўнлаб, юзлаб олимлар томонидан батафсил тадқиқ қилинади, синчиклаб ўрганилади. Мабодо, улар бир жойга жамлангудек бўлса, ажойиб бир тафаккур чаманзори дунёга келади. давоми…

Марҳабо Қўчқорова. «Ўзим ўз қалбимнинг бўлсам Колумби»

Ҳозирги ўзбек шеъриятининг забардаст вакилларидан бири – Омон Матжон. Унинг илк шеърий тўплами “Очиқ деразалар” (1970) номи билан нашр этилган. Шундан буён қирқ йиллик ижодий тажриба ва меҳнат фаолиятига эга бўлган шоирнинг “Карвон қўнғироғи” (1973), “Қуёш соати” (1974), “Драматик достонлар” давоми…