Шерзод Ортиқов. Тўртинчи қаватдаги хонадон (ҳикоя)

Бугун операциям йўқлиги учун кечки кўрикни ўтказганимдан сўнг ишларни навбатчи ҳамкасбимга топшириб кўчага чиқдим. Ёмғир ёғаётганини кўриб, «эсиз, кечагина ўрик гуллагандия», деган хаёлга бордим. Ёмғирнинг майдалаб ёғиши камина­нинг ғашини келтирарди. Юзингни қай томонга бурма, майин томчилар урилиб, дилда тушу­ниб бўлмас давоми…

Марҳабо Қўчқорова. Ўзи билан ўзи гаплашаётган одам образи

ёхуд Аҳмад Аъзам ижодига чизгилар 70 йиллар адабий авлоди ичида, шубҳасиз, ёзувчи Аҳмад Аъзамнинг ўз ўрни бор. Аҳмад Аъзамнинг «Масъул сўз», «Соясини йўқотган одам», «Ҳали ҳаёт бор…», «Рўё ёхуд Ғулистонга сафар» , «Ўзи уйланмаган совчи» (роман), «Тил номуси» каби ўнлаб бадиий, илмий ва давоми…

Антон Чехов. Тарбияли одамнинг саккиз фазилати

Антон Чехов жаҳон адабиётида нуфузли ўринга эга. Унинг қандай ёзувчилигини асарлари айтиб турибди. Буюк адиб шахс сифатида ҳам ўрнак бўларли фазилатларга эга эди. Бу ўринда ёзувчи қаламига мансуб бир хатга эътибор қаратмоқчимиз. Чеховнинг акаси Николай истеъдодли рассом эди. Бироқ қатъиятсизлиги, давоми…

Орзиқул Эргаш. Яхши одамлар ёхуд ижод дарди

Йўл ямону яхшисидан ема ғам, Бисмиллоҳ, дегилу қўйғил қадам. Алишер Навоий Шеърга, адабиётга қачон ишқим тушиб, қачондан қоғоз тирнай бошлаганим ёдимда йўқ. Лекин шуниси аниқ эсимдаки, шоирлик ҳавасига эш бўлиб Тошкентда ўқиш «қарори» ҳам юрагимга қаттиқ ўрнашган эди. Тўққизинчи синфдалигимда давоми…

Олланазар Абдиев. Оғир жазо (ҳикоя)

«Эллик йилда эл янги, қирқ йилда қозон янги» деганлари рост экан. Қирқ йил бурун қозон-товоқ Хадча кампирнинг измида эди, энди бўлса, манави икки хомкалла келинга ўтган. Шулар нима қайнатса, шуни ичасан. Бошқа тансиқроқ таом тусасанг ё масаллиқ, ё таъм етишмайди. давоми…

Дилмурод Қуронов. «Ўтган кунлар»да хон ва хонлик ҳақида

Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар»ида қаламга олинган даврни «тарихимизнинг энг қора, кирлик кунлари» дея таърифлагани маълуму машҳур. Ҳукмга шошган одам романда тасвирланган «кейинги хон замонлари»нинг бундай таърифланишида адибнинг «замонасозлик» қилгани ёхуд «шўро мафкураси таъси­рини» кўрса, эҳтимол. Ҳолбуки, бунда на замонасозлик, на шўро мафкураси таъсири давоми…

Ҳайвонлар дунёни қандай кўради?

«Юз марта эшитгандан, бир марта кўрган яхши», деган мақол фақат инсонгагина қаратилган эмас. У кўришнинг кўпгина тирик мавжудотлар учун беқиёс аҳамиятга молик эканлигини ифода этади. Шунинг учун ҳатто кўзга эга бўлмаганлар ҳам қандайдир «кўрувчи» органларга эга. Масалан, ёмғир чувалчанглари терисининг давоми…

Фурқат Алимардон. Мен (ҳикоя)

Компьютерда нимадир ёзиб ўтирган эдим, ташқарида тез-тез босилаётган қадам товуши эшитилди. Шартта туриб, кўп қаватли уйнинг иккинчи қавати деразасидан ташқарига қарадим. Пастда эса қаёққадир шошганча Мен кетиб борар эди. Баданим жимирлаб кетди, аслида, қайси бири ҳақиқий Менман?! Бу дунёда бир давоми…

Минҳожиддин Мирзо. Адиб  юрагини ёритган қуёш

ёхуд гўзаллик инкишофи Дунёнинг гўзаллиги муҳаббат билан… Тангри Таоло ҳам жамики бор­лиқни муҳаббат билан яратди. Уларнинг ичида инсоний севги қуёш янглиғ ҳар бир юракда порлаб, оламга мунавварлик ато этади. Бу ишқнинг гўзаллиги, қадр-қимматини биз ҳароратли сўз воситасида, адабиёт орқали англаймиз. давоми…

Маҳмуд Саъдий. Кун кўриш керак эмас, яшаш керак

Адабиётга виждон иши деб қарагандагина адиб баркамол асарлар яратиши, ҳаётнинг янги-янги қатламларини очиши, тирик образлар кашф этиши мумкин. * * * Китобдан биринчи мақсад – одамни шахс сифатида шакллантириш. * * * Китоб миллатнинг кўзини очиши керак. Кўзи очиқ одам давоми…