Европа университетлари ўзбекистонлик иқтидорли ёшларни чорламоқда

Яна саноқли кунлардан кейин Ўзбекистоннинг уч шаҳрида – Тошкент, Самарқанд ва Наманганда Европа Иттифоқи таълим кўргазмаси бўлиб ўтади. Бевосита учрашувлар давомида ЕИнинг 9 та мамлакатидаги 20 та нуфузли университетда ўқиш имконияти билан танишиш мумкин. Кўргазма 9 октябрь куни Алишер Навоий давоми…

Тошкентда “Алашнинг асл арслонлари” кўргазмаси очилди

4 октябрь куни Тошкентдаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейида Қозоғистон соғлиқни сақлаш тизими асосчиси Халил Дўстмуҳаммедов таваллудининг 140 йиллиги ҳамда ўқитувчи, шоир ва драматург Мағжан Жумабоев таваллудининг 130 йиллигига бағишланган “Алашнинг асл арслонлари” (“Алаштың асыл арысы”) халқаро кўргазмаси очилди. Тадбирда давоми…

Турсунмурод Эрматов. Машриққа юзланган суворий (ҳикоя)

Ўша кун борлиқ қоравут тусга беланганди. Ҳавони рутубат қоплаган, ёғий лашкаридек бостириб келаётган қуюқ қора булут оғир ва эзгин руҳиятни етакларди. Мен ишлаётган шифохона уйимдан анча узоқ бўлиб, йўли ўнқир-чўнқир, қияликлардан иборат. Айниқса, ёғингарчилик пайтлари бу янада кўпроқ сезилар, хавф-хатарсиз, давоми…

Санобар Тўлаганова. Ҳаёт фалсафасининг ўзига хос талқини

Ижод инсоннинг тириклик мазмун-моҳиятини анг­лаш йўлидаги уринишлари ҳосиласидир. Инсоннинг ҳаётдаги ўрни, мақоми, мақсади, муносабати каби масалалар қадимдан дунё зиёлиларини қизиқтириб келган. Ижод инсоннинг ўз «мен»ини ифода қилиш йўлида олиб борган ақлий фаолият туридир. Ижод нафс билан боғлиқ фалсафий-эстетик категория саналиб, давоми…

Миллий мадҳиялар қандай пайдо бўлган?

Миллий мадҳия — бу ватанпарварлик руҳидаги қўшиқ бўлиб, у ёки бу расмий маросимларда, мазкур халқ ва давлатга ҳурмат рамзи сифатида ижро этилади. Миллий мадҳиялар ва ватанпарварлик қўшиқлари кишиларни умумий орзулари ва мақсадлари, шунингдек, идеаллари асосида бирлашишларига хизмат қилади. Аксарият миллий давоми…

Собир Ўнар: “Маҳорат асосий мeзон бўлиши кeрак”

Таниқли ёзувчи Собир Ўнар билан мунаққид Жовли Хушбоқ суҳбати Жовли Хушбоқ: – Бугунги ижодий жараён ху­сусида сўз кетганда, насрда талай муаммолар тўпланиб қолганлигидан сўзлайдилар. Энг муҳими, маҳорат, истеъдод ва истеъдодсизлик ҳақидаги баҳслар ҳамон кун тартибидан тушган эмас. Шу жиҳатдан олганда давоми…

Рауф Парфи таваллудига 80 йил тўлди

27 сентябрь куни Ўзбекистон халқ шоири  шоир Рауф Парфи таваллудига 80 йил тўлди. Шу муносабат билан Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон миллий университети ҳамда Чирчиқ давлат педагогика университетида шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган илмий-адабий, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. 80 йиллик сана муносабати билан давоми…

Тошкент ва Бухорода Европанинг сара фильмлари намойиш этилади

Жорий йил 1-5 октябрь кунлари Тошкент ва Бухоро кинотеатрларида Европанинг 15 та энг сара фильми намойиш этилади. Анъанавий Европа кинофестивали Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказилмоқда. “Европа кинофестивали кино муҳиблари интиқиб кутган ҳодисадир. Зеро, у маданиятларни бирлаштиради, ҳамкорлик уфқларини кенгайтиради. Бу давоми…

Жаббор Эшонқул. Талқон табиб (ҳикоя)

Ҳамхонамнинг тили билан айтганда, ўнлаб илмий даргоҳлару минглаб илми толиблар енг шимариб турган шаҳардан мендек бир кичик илмий ходимнинг довруғи достон бўлган бу қишлоққа бориб таж­риба ўтказиши бошимга «бахт қуши қўнганидан нишона» эди. Унинг менга шунчалик ҳаваси келгандики, аввалига мен давоми…

Мурод Хидир (1939-2023)

Мурод Хидир 1939 йилда Қашқадарё вилояти Китоб тумани Олақўйлиқ қишлоғида туғилган. У 1962 йилда Самарқанд давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Ижодкор “Қашқадарё ҳақиқати” ва “Келажак тонги” газеталаридаги публицистик мақолалари билан элга танилган. давоми…