2022 йили йўқотганларимиз

Якунига етаётган 2022 йил Ўзбекистон илм, фани ва маданияти бир қатор дарғаларидан айрилди. Ziyouz.uz портали ушбу йилда вафот этган ўзбекистонлик давлат ва жамоат арбоблари, зиёлиларни хотирлайди. Адабиётшунос олим, профессор Умарали Норматов (1931-2022) Умарали Норматов (1931.3.1, Бешариқ тумани — 2022.1.29, Тошкент) давоми…

Фатхулла Эргашев. Озод Шарафиддинов кутубхонаси

Қадим маданиятлар юрти бўлган Ўзбекистон диёри дунёга кўплаб ўз соҳасининг билимдон алломаларини етказиб берган. Маълумки, аждодларимиз бағрикенг, адолатли, тафаккури кучли инсонларни уммонга ўхшатганлар. Чексиз уммонга қарасангиз, унинг улуғворлиги-ю залвори сизга ҳам кўчиб, Яратгандан ўзга ҳеч қандай куч уни тўхтата олмаслигига давоми…

Маҳкам Маҳмуд. Чўлпоннинг шогирди

(Мирзакалон Исмоилийни эслаб) “Сўна” романи қаҳрамонлари Артур, унинг оқила севгилиси Жемма, “Чолиқуши” қаҳрамони Фарида, АҚШ адибаси Этель Лилиан Войнич ҳамда турк ёзувчиси Рашод Нури Гунтекин (Кунтегин) номларини жаҳонга машҳур қилган. Ўзбек адиби устоз Мирзакалон Исмоилий таржимасида нашр этилган бу икки давоми…

Омонулла Мадаев. Чўлпонни англаган олим

Ўтган асрнинг ўрталарида Асқад Мухтор ёзувчи ва шоирлар даврасида “Бинафша” шеърини ўқиб, атрофдагилардан шеър муаллифини сўраган экан. Кимдир: “Ойбекнинг 20-йиллардаги шеъри бўлса керак”, – дебди. Кимдир: “Комил Яшин”, – дебди. Асқад ака бу гўзал сўз санъати намунаси Чўлпон қаламига мансуб давоми…

Баҳодир Каримов. “Бобурнома”дан “Ўткан кунлар”га

Абдулла Қодирий романларининг бетакрор жозибаси, тилидаги гў­заллик, образлилик, аниқлик, тасвирийлик каби фазилатлар ҳозиргача ҳаммани ҳайратга солиб келади. Адибнинг бадиий маҳоратини, асарлари умрбоқийлигини барча бирдек эътироф этади. Зеро, бундай эпик кўламнинг юзага келиш омиллари, бетакрор поэтиканинг туб илдизи ҳамда таъсирланиш асосларини давоми…

Ёқубжон Хўжамбердиев. Қайта қуриш ва адабий жараён (1989)

Ўзбекистон ССР Ёзувчилар союзи правлениесининг пленуми ҳақида ҳисобот Газетанинг ўтган сонида хабар қилганимиздек, шу йилнинг 12 апрель куни Тошкентда Ўзбекистон ССР Ёзувчилар союзи правлениесининг «Қайта қуриш ва Ўзбекистонда ҳозирги адабий жараён» муаммоларига бағишланган пленуми бўлиб ўтди. Пленумда Ўзбекистон КП Марказий давоми…

Анвар Обиджон. Устоз Эркин Воҳидов мутойибалари

Суюкли устозимиз, атоқли адибимиз Эркин Воҳидов чуқур фалсафий шеърлари, мутафаккирона хислатлари билангина эмас, ўта самимий, ўта топқирона мутойибалари билан ҳам мухлислар қалбини забт этиб келган. Шуларни эслар эканман, Эркин ака, доимо кўнглимиздасиз, биз билан биргасиз, дегим келаверади. Ўша таниш қоровул давоми…

Ортиқбой Абдуллаев. Соғинч даври

Ғоят истеъдодли, камтарин, заҳматкаш шоир Асқар Қосимовни талабалик йилларидан билардим. Янглишмасам, биздан уч йил кейин ўқиган эди. Ўша йилларда факультетимизда юқори курс талабалари томонидан таёрланадиган “Филолог” деворий газетаси чиқиб турарди. Барча материаллар талабчанлик билан танлаб олинарди. Бу даврларда партия қўмитаси давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Ёлғиз (қисса)

Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига бағишланади. Абдулла Қодирий ҳаётидан йирикроқ асар ёзиш ниятим бор эди кўп йиллардан буён. Ниҳоят, ушбу қисса қоғозга тушди. Уни қиёмига етказишда қимматли маслаҳатларини аямаган, буюк адибимиз ҳаёти ва ижодининг билимдонлари – Умарали Норматов, Наим Каримов, давоми…

Норбой Худойберганов. Сўз қадри — инсон қадри (1989)

Амакимни бува дердим. Балки асл бувам бевақт даво топиб, унинг ўрнини амаким босгани учун шундай бўлгандир. Мен учун мана шундай қадрли, ардоқли инсон қарийб етмиш йиллик умри мобайнида ўз қишлоғидан лоақал бир марта ташқарига чиқиб, бирор санаторийда даволанганини, дам олиш давоми…