Шароф Бошбеков: “Йиғлаб келамиз, йиғлатиб кетамиз – кулиб яшамоқдан ўзга чора йўқ” (2019)

Устоз, «Шундай бир асар ёзишни орзу қиламан – уни кўрган томошабин қаҳ-қаҳ уриб кулмаса, бироз ҳавас, бир қадар маъюслик билан жилмайса ва жилмайиб ўтирганини ўзи ҳам сезмаса», – дегансиз. Шахсан менда шундай ҳодиса рўй берди. «Ёзув­чилик ҳақида» ва «Уйланганим ҳақида» давоми…

Абдулла Улуғов. Қўрқут ота ҳикматлари

Халқ оғзаки ижоди – миллат ҳаёти ва тафаккурининг бадиий қомусидир. Фольклорнинг ушбу хусусияти, айниқса, эпосда кўзга яққол ташланади. Зеро, бошқа ҳеч бир жанр олам ва одамни бадиий идрок этишда эпосдек кенг имкониятга эга эмас. Дунё халқлари оғзаки адабиётининг сара эпик давоми…

Ҳайвонлар бир-бирини тушунадими?

Бунда биз башарти ҳайвонларнинг белгилар ёки товуш сигналлари орқали бир-бирлари билан мулоқотда бўлишини назарда тутсак, «ҳа» деб, агар инсон тили каби мулоқот назарда тутилаётган бўлса, «йўқ» деб жавоб берамиз. Ҳатто одамлар ўртасида ҳам мулоқот доимо сўзлар ёрдамида бўлмайди. Инсонда ғазабни давоми…

Мансур Жумаев. Арилар кўзёши (ҳикоя)

Бир ой олдин момом қазо қилди. Отам­нинг айтишича, қабри бошига ҳар куни бир уя асалари йўқлаб келармиш. Улар найза тутган митти аскарчаларга ўхшармиш. Билмасам, ўзим кўрганим йўқ ҳали. Мактабга чиқа бошлаганига энди етти кун бўлган етти яшар болани ким ҳам давоми…

Кэтрин Мэнсфилд. Сариқчақа (ҳикоя)

Болалар жудаям шўх, қақажон, митти мавжудотлардир. Диккидек ақлли, зийрак, меҳрибон, содда, ёшига нисбатан анчайин теран фикрловчи болакай даб-дурустдан, сингиллари­нинг таъбирига кўра, ўзини қайсар эшакдек тутсаю, наҳот унинг шўхликларига чора топиш шунчалар имконсиз? – Дикки болажоним, келақол! Дарҳол олдимга келчи! Онанг давоми…

Эврил Турон. Кимнинг Ўзи ўзида?

Қизим, сенга айтаман, келиним, сен эшит. Эски турк сўзи. Дўлана Ёш дўстим П.С.га Музликларга ошён тоғлар. Улар табиат­нинг узоқ, совуқ хилватгоҳи. Бу оромсиз юксакликларда бўрон, жала, дўллар қўнади. Бу қалтис жойларда дўланалар ўсади. Уларнинг илдиз, шохлари эгри-бугри, чайир, барглари кўм-кўк, давоми…

Ҳайвонлар йиғлаши ёки кулиши мумкинми?

Агар уйингизда, айтайлик, яхши кўрган мушугингиз ёки кучугингиз бўлса ва унга жуда ўрганиб қолган бўлсангиз, баъзида уни одам тарзида ҳис қилишингиз мумкин. Гўё у ўз ҳиссиётларини, ўз ҳаяжонларини инсон каби ифодалаш, яъни йиғлаши, кулиши ва шу кабиларни амалга ошириши мумкиндек давоми…

Сайди Умиров. Адабиёт – фидойилар билан барҳаёт

Кўнгил хоҳиши, қалб амри билан ёзган маъқулроқ, эмин-эркин фикрлайсан, табиий, самимий, ишончлироқ чиқади. * * * Айрим амалдор, пулдорлар, ўз хатоларидан ташқари, эркатой, тизгинсиз фарзандлари, қариндошлари қилмишлари, қинғирликлари учун ҳам азият чекишади. * * * Оқибатсиз қариндошдан олижаноб «бегона» яхши. давоми…

Ҳамид Алп. Рақиблар (ҳикоя)

Таътил даврим ниҳоялаб қолган кунлар эди. Бекорчиликдан бостирма устидаги ғарамда алламаҳалдан бери қалин бир романни варақлаб ўтирардим. Роман шу қадар семиз, ясама тўқнашув­лар билан лиқ тўла эдики, уни охиригача ўқиб чиқишга Азроилнинг ўзи ҳам мени мажбур қила олмасди. Мен китобдан давоми…

Тошкентда олмон тили ўқитувчилари жам бўлди

Бугун, 9 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олмон тили ўқитувчиларининг ХVI анжумани бошланди. Анъанавий тадбир Хориждаги мактаблар марказий офиси (ZfA), Германия академик алмашинув хизмати (DAAD) ва Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Гёте институти матбуот хизмати хабарига кўра, давоми…