Уйингиздаги китоб жавони учун гўзал намуналар

“Китобсиз уй руҳсиз танага ўхшайди” дейди инглизлар. Дарҳақиқат, китобсиз уй нурсиздир. Ҳар биримизнинг уйимизда китоблар бўлмаси мавжуд. Интернетдан сараланиб, тўпланган ушбу китоб жавони намуналари уйингизни безаш билан биргаликда, сизга эстетик завқ ҳам бағишлайди.

Хосе Анхель Буэса (1910-1982)

Хосе Анхель Буэса (José Angel Buesa) – таниқли Куба шоири, адабиётшунос. Крусес шаҳрида туғилган. Етти ёшида илк шеърий машқларини бошлаган. Йигирма икки ёшида Гаванага бориб, адабий давраларга қўшилади ва шеърлари эътибор қозонади. Унинг “Тутқинсиз вақт”, “Ибодат” (1933), “Тартибсизлик” (1936), “Сўнгги давоми…

22 болали ўзбек оиласини биласизми?

Самадовлар оиласи – инсонпарварликнинг юксак намунасини кўрсатган оила. 2-жаҳон уруши даврида турли миллатнинг қаровсиз қолган болаларини фарзандликка олиб, таълим-тарбия берган. Оила бошлиғи Ҳамид Самадов (1910 йили Каттақўрғон шаҳрида туғилган, 2002 йили вафот этган) 2-жаҳон урушида армия сафида алоқачи, пулемётчи бўлиб давоми…

Абу Али ибн Сино (980-1037)

Ибн Сино, Абу Али ал-Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ҳасан ибн Али (980.8, Афшона қишлоғи — 1037.18.6, Ҳамадон шаҳри, Эрон) — жаҳон фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган ўрта осиёлик буюк қомусий олим. Ғарбда Авиценна номи билан машҳур. Ибн Синонинг отаси Абдуллоҳ давоми…

Абдуғулом Абдуғани (1952-2016)

Абдуғулом Абдуғани 1952 йилда туғилган. Андижон давлат педагогика институтини (ҳозирги АДУ) тугатган. “Дилим бўзлар”, “Садоқат рамзи”, “Пойма-пой калит”, “Ошуфта дил” китоблари чоп этилган. 2016 йил 8 декабрда вафот этди. КУЙГАНДА КЎР Рўзвон холанг чакки эмас, ўйинни хўп қийганда кўр, Ёши давоми…

Маъмур Қаҳҳор (1957)

Маъмур Қаҳҳор 1957 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) фалсафа факультетини тугатган. Муаллифнинг “Кулиб турсинлар доим”, “Сеҳрли сўз” номли шеърий тўпламлари нашр этилган. Фалсафа фанлари доктори. ТОНГ Тонг отмоқда, оппоқ тонг, майса шудрингга қонди. Кўзларини ишқалаб, ана, қуёш уйғонди. давоми…

Муҳаббат Сафоева (1969)

Муҳаббат Сафоева 1969 йилда туғилган. Урганч давлат университетида ўқиган. Унинг “Сирли нигоҳлар”, “Исмсиз ришталар”, “Муҳаббат” номли шеърий ҳам­да “Ҳаёт гули” номли публицистик мақолалар тўпламлари нашр этилган. КУЗ Тўкилиб бормоқда япроқлар, Авайлаб бағрига олар она ер. Бошида осмонни кўтарган дарахт, Эҳтимол, давоми…

Хуррам Райимов (1950)

Хуррам Райимов 1950 йилда туғилган. Термиз давлат университетининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини битирган. Ижодкорнинг “Моҳитобоним”, “Қўш­қанот”, “Меҳригиё”, “Оқ тулпор”, “Қалбимдаги қуш” сингари шеърий, “Юрак ухламайди” публицис­тик китоблари нашр этилган. ОЙМОМО Ҳой, оймомо, оймомо, Сенла гўзал кенг само. Гулдай ёшингга давоми…

Сулаймон Шодиев (1951)

Cулаймон Шодиев 1951 йилда туғилган. Бухоро давлат педагогика институтининг ўзбек филологияси факультетини битирган. Шоирнинг “Янги ой чиққан кеча”, “Қанотсиз қуш”, “Ишқ фасли”, “Орзу бекати”, “Хаёл”, “Эй, муҳаббат”, “Сен учун яшайман” каби шеърий тўпламлари нашр этилган. * * * Ҳар кўйи давоми…