Фёдор Достоевский. Кулгили одамнинг туши (ҳикоя)

I Мен кулгили одамман. Энди улар мени ғирт жинни деб аташади. Агар мен ростдан ҳам жинни бўлиб қолганимда-ку, бу янги номдан арпа бўйи ўсар эдим. Лекин, афсуски, энди мен уларга парво қилмайман, энди уларнинг барчаси мен учун азиз — ҳаттоки давоми…

Назар Эшонқул. Жорж Оруэлл

Шўро мафкурачилари 80-йиллар ўрталаригача номини эшитса чўчиб тушадиган, ҳатто ўлимидан қарийб 40 йилдан ошиқ вақт ўтгач ҳам асарлари чоп этилишига рухсат берилмаган Жорж Оруэлл ўзи ким? Жорж Оруэлл инглиз ёзувчиси, публицисти, жамоат арбоби. Машҳур асарлари: «Молхона» қиссаси, «1984» романи, эссе давоми…

Сергей Лавров: “Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорлик янада кенгайиши тарафдоримиз”

Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабати давом этади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 2017 йил 17 январь куни Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган. “Икки томонлама иттифоқчилик алоқаларимиз халқаро ҳуқуқ даражасида мустаҳкамланган. давоми…

Истиқлол фидойилари: Мунаввар қори (видео)

“Истиқлол фидойилари: Мунаввар қори” Сценарий муаллифи: Наим Каримов Режиссёр: Ғайрат Шодмонов Ўрта Осиё жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиси, ХХ аср ўзбек миллий матбуоти ва янги усулдаги миллий мактаб асосчиси, янги миллий театр ташкилотчиларидан бири, адиб, шоир, мураббий, муҳаррир, маърифатпарвар, жамоат арбоби Мунаввар давоми…

Тереса де ла Парра. Каракаслик хонимнинг кундалиги

Бошимдан омадсизлигу асаббузарликка тўла кўп кунлар ўтди! Анчадан бери Венесуэлага боришни кўнглимга тугиб қўйгандим, чунки қариндошларим ва юртимни жуда соғиндим. Минг афсуски, бу ниятим барбод бўлди. Тўсатдан юзага келган муаммо мени йўлдан қайтарди. Паспортим венесуэлалик эканимни тасдиқласа-да, уни қалбаки деб давоми…

2017 йилда Ўзбекистондан 7200 киши Ҳаж сафарига боради

Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизматининг маълум қилишича, сўнгги йилларда ҳаж зиёратига бориш истагини билдирганларнинг сони ошиб бораётганини эътиборга олиб, 2017 йилдан ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси 7200 нафар қилиб белгиланди (илгари бу кўрсаткич 5200 нафар эди). Ўзбекистон мусулмонлари идораси, давоми…

Вадим Муратханов. Андрей Яновскийнинг бир неча ҳаёти (ҳикоя)

– Тирикчиликдан бошқасини билмайдиган, тор фикрли одамлар жуда жўн ўйлайдилар, ўзларича ҳаётни ўлим йўқдай хаёл қиладилар,– деди Лариса Викторовна, унинг гапини эшитган ўқувчиларнинг юзлари жиддий тортди ва қотиб қолди. – Бу фикр натижаси аниқ фанлар ёрдамида умрни узайтиришда кўринади. Лекин давоми…

Вадим Муратханов. Уйга қайтиш (ҳикоя)

– Агар сен бошдан оёқ таътилингни ўша шумшук уруғларингга бағишлашни ният қилган бўлсанг, нима ҳам дердим… – дея елкасини қисди Валентина. Темур хотинининг бу гапини эшитиб, бирдан кайфияти бузилди. У ичида Питер сафарига қарши далиллар ҳозирлаб ўтирган эди, лекин айни давоми…

Ли Лан. Эртаклар олами (ҳикоя)

Қадим замонларда… У пайтларда бувим ёшгина, ўн беш яшар келин бўлиб, биринчи марта қадрдон гўшасини ташлаб, эри билан мамлакатнинг шарқий ҳудудига жўнаб кетган эди. Бувам ҳам навқирон йигитча эди ўшанда, унинг ёш ва гўзал хотини-ю бўксасига осиб олган энли ханжаридан давоми…