Кун ҳикмати 15: Бобур яхшилик ва ёмонлик ҳақида

Ҳар кимки вафо қилса вафо топгусидур, Ҳар кимки жафо қилса жафо топгусидур, Яхши киши ёмонлиғ кўрмагай ҳаргиз, Ҳар кимки ёмон бўлса жазо топгусидур! Заҳириддин Муҳаммад Бобур

Туркманистонда Президент сайлови якунланди

12 февраль куни Туркманистонда ўтган Президент сайловида овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 3 140 865 нафари – 97,27 фоизи қатнашди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар беради. Туркманистон Марказий сайлов комиссияси мамлакат ичида 2586 та сайлов участкаси ташкил этган. давоми…

Туркия элчиси Аҳмет Башар Шен улуғ мутафаккир Алишер Навоийга эҳтиромини билдирди

Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмет Башар Шен улуғ мутафаккир Алишер Навоийнинг турк тамаддунида тутган ўрни улкан эканини таъкидлади. 9 февраль куни Тошкент давлат шарқшунослик институти туркология кафедраси, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети турк тили бўлими ҳамда Тошкентдаги турк давоми…

“Abituriyent” газетасининг 10 йиллигига бағишланган анжуман бўлиб ўтди

Тошкент шаҳридаги «Пойтахт» бизнес марказида “Abituriyent” газетасининг 10 йиллигига бағишланган “Abituriyent”: кеча, бугун ва эртага” мавзусидаги илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Тадбирда зиёлилар, газета ходимлари, ҳамкорлар ва газетхонлар иштирок этди. “Abituriyent” газетасининг раҳбари Баҳромжон Холиқов ва бош муҳаррири Мансур Сиддиқов анжуманни давоми…

Етти иқлимни биласизми?

Иқлим лотинча “клима” (“оғиш”) сўзидан келиб чиққан. Фанга эрамиздан олдинги II асрда яшаган Гиппарх томонидан киритилган. У Ернинг одамлар истиқомат қиладиган қисмини ўн икки бўлакка ажратган. Юнон олими Птоломей бу миқдорни саккизтагача камайтирган. Лекин ўз қаламига мансуб “Жўғрофия”да иқлимлар назариясига давоми…

Матлуба Юсуф Охун. Хотин (ҳикоя)

Зайнаб енги узун кўйлагини ҳилпиллатиб издиҳомдан қайтар экан, маҳалла гузаридан чиқиб келаётган оқ рангли “Нексия”ни кўриб юраги шиғиллади. Кўчани шитоб босиб ўтиб тор йўлакка қисилди. Машина ўтиб кетгачгина йўлида давом этди. Кета-кетгунча юраги тўлиқиб, кўзларидан ёш қуйилди. Уйига келгач қўлидаги давоми…

Заҳириддин Муҳаммад Бобур (видео)

Бобур (тахаллуси; тўлиқ исми Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо) (1483.14.2, Андижон 1530.26.12, Агра) — ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили: буюк шоир; тарихчи, географ; давлат арбоби, истеъдодли саркарда; бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода. Бобурнинг отаси — Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, давоми…

Нусратилла Рустамов, Муҳаммад Содиқ. Жароҳат (1989)

Табиатнинг гўзаллиги, кишиларнинг мардлиги-ю меҳри дарёлиги, меҳмондўстлиги-ю одамжонлиги билан оламни лол қолдирган Фарғонага нима бўлди? Кўплаб транспорт воситалари, биноларнинг ёндирилиши моддий зарар сифатида тикланиши мумкин. Лекин инсоннинг инсон томонидан жабрланишини унутиб бўлармикан? Воқеа содир бўлган кунданоқ ахборот воситаларининг ёрдамида кўзга давоми…

Антон Чехов. Ҳасрат (ҳикоя)

Кимга айтай дардимни? Шом пайти. Ёғаётган лайлак қор янги ёқилган фонарлар атрофида айланар, эринибгина отларнинг устига, одамларнинг елкаларига ва телпакларига қўниб оқартирар эди. Извошнинг курсисида букчайиб қимир этмай ўтирган Иона Потаповнинг ҳамма ёғи оппоқ, худди арвоҳга ўхшайди. Агар устига катта давоми…

Гулчеҳра Асронова. Таътил арафасида (ҳикоя)

Чала қолдирган шеърини тонгда тугаллаб, устидан бир ўқиб кўнгли тўлган шоирдан бахтлироқ одам топилмаса керак. Дамир сўнгги мисрани субҳидамда кашф қилди. Тўғри, у шоир эмас. Лекин у — ошиқ. Ахир ҳамма ошиқ — шоир, ҳамма шоир ошиқ эмасми? Бу ҳолига давоми…