Светлана Алексиевич. Уруш аёллар иши эмас (қиссадан парча)

Аёллар билан боғлиқ тушунчаларимизнинг барчаси “меҳр-шафқатли”, деган сўзга жо бўлади. Сингил, рафиқа, дўст, она – бу юксак таърифлар негизи, моҳияти ҳам меҳр-шафқатдан иборат эмасми? Аёл – ҳаёт бахш этади, ҳаётни кўз қорачиғидай асрайди, аёл ва ҳаёт – муштарак. ХХ асрнинг давоми…

Азим Баҳодир. SМS (ҳажвия)

Кўрмаганнинг кўргани қурсин. Баҳор кунларининг бири эди. Холмат туснинг тўнғичи отасига сўнгги русумдаги мобил телефон совға қилди. Отанинг кўнгли тоғдек кўтарилди. Фарзандини умрингга умр, топганингга барака берсин, деб ичида дуо қилди. Суюнганини яширди. Сиртига чиқармади. – Ўзимнинг эским ҳам бўлаверарди, давоми…

Тилаб Маҳмудов. Қора пальто (ҳикоя)

Хумсондан келиб шаҳарда ўқидим. Бултур қишда изғиринда букилиб, қорда йиқилиб қишни бир амаллаб ўтказган эдим. Бошимдаги мушукми, қуён терисиданми қўлбола тикилган қулоқчиннинг фойдаси кам бўлди. Қиш одамнинг оёғи билан эгнига ёпишар экан. Қишда юриш-туриш, кўринишинг деразадай ҳувуллаб қолади. Онам билан давоми…

Аждодлар сабоғи — истиқбол маёғи (ёш фольклоршунос Фаррух Жабборов билан суҳбат) (2017)

— Кўпчилигимиз фольклор деганда аллаю ялла, топишмоғу мақолни тушунамиз-да. Атласу адрасга бурканиб, доира жўрлигида қўшиқ айтаётган момолар, беқасам чопон билан дўппи кийволиб, бўғиқ овозда куйлаётган боболар кўз ўнгимизга келади. Фольклор жўн ҳодисадек туюлади. Бир мақолангизда халқ оғзаки ижоди меросини қирқ давоми…

USAID 15 мамлакат олим ва тадқиқотчиларини Тошкентда йиғди

Жорий  йил 11-13 декабрь кунлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Ўзбекистон Фанлар академияси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги учун маргинал сув ресурсларидан фойдаланишда инновациялар” мавзусида халқаро семинар ташкил этилди. давоми…

Озод Шарафиддинов. Домлалар

Китоб номи: Домлалар Муаллиф: Озод Шарафиддинов Нашриёт: Маънавият Йил: 2009 Мавзу: Хотиралар Саҳифа: 280 Ҳажм: 2,65 Mb Файл: PDF Манба: Ziyouz.com кутубхонаси Сақлаб олиш Озод Шарафиддинов. Домлалар / О. Шарафиддинов; Тўпловчи ва нашрга тайёрловчилар: М. Шарафутдинова, Ш. Тўйчиева. —Т.: «Маънавият», давоми…

Зебо Саиджонова. Жадидчилик ва Хоразм адабий муҳити

Маълумки, XIX аср охири XX аср бошлари Ўрта Осиё халклари тарихига “миллий уйғониш даври” бўлиб кирган. Бу даврда амал қилган ижтимоий-сиёсий ва маданий-адабий ҳаракат муаммоларини ўрганиш ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда. Зеро, жамият тараққиёти, инсоннинг ўзлиги, Ватан мустақиллиги ғоялари бу давоми…

Туркманистон Бетарафлик халқаро мақомини олганига 22 йил тўлди

12 декабрь куни Туркманистон Бетарафлик халқаро ҳуқуқий мақомини олганига 22 йил тўлди. Мазкур сана муносабати билан Президент Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон халқига табрик йўллади. Табрикда мазкур тарихий сана асрлар давомида дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларига содиқ бўлиб келган мамлакат нуфузини янада давоми…

Сарвиноз Мусатдинова (1989)

Сарвиноз Мусатдинова 1989 йили Шуманай туманида туғилган. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида таҳсил олган. Ёш ижодкорларнинг “Истеъдод мактаби” республика семинари иштирокчиси. “Карвон йўллари” шеърлар тўплами муаллифи. МЕҲМОНДЎСТ ҚОРАҚАЛПОҚ Яратган қадрият, дурдоналарни, Оқ кўнгил, меҳмондўст қорақалпоғим. Онамдан қадимги афсоналарни Тинглаб улғайганман давоми…

Лигнит нима?

Олимлар томонидан ўтказилаётган энг муҳим тадқиқотлардан бири энергиянинг янги манбаларини қидириб топишдан иборат. Улар арзон ва самарали энергия манбаларини кашф этмоқчилар, чунки табиий манбалар қачонлардир барибир тугайди. Инсон фойдаланаётган кўмир ёқилғининг энг муҳим тури ҳисобланади. АҚШда кўмир ёқилғи ресурсларининг ярмини давоми…