Обиджон Каримов. Метафора – поэтик тафаккур асоси

Юнон мутафаккири Арасту ўзининг “Поэтика” асарида шоирга тавсиялар бераркан, метафора қўллашда ижодий моҳорат керак­лигини алоҳида уқтиради ва таъкидлайдики: “… фақат шунигина ўзгалардан ўзлаштириб бўлмайди, бу қобилият (яъни метафора яратиш – О.К.) истеъдоднинг белгиси бўлиб хизмат қилади. Ахир, яхши метафоралар яратиш давоми…

Шаҳноза Назарова. Перпендикуляр тасаввурлар

Дунё фольклоршунослигида эртакларни ўрганиш, тадқиқ қилиш усуллари ва йўллари доимо янгиланиб борган. Мотивлар тизимининг ўсиши ва ўзгариши оқибатида сюжетнинг вужудга келишига кўра тадқиқотлар, асосан, мотивларни текшириш, кузатиш, таснифлаш йўналишида олиб борилган. Ўзбек эртакларидаги шарт-синов мотиви масаласи муаллиф белгилаган мавзуга бўйсунган давоми…

Акбар Сабирдинов. Ойбек ва Эмиль Верхарн

Эмиль Верхарн XIX асрнинг охири ва XX аср бошларида яшаган жаҳон адабиётининг кўзга кўринган намояндаларидан бири бўлиб, символизмнинг формал изланишлари пафосига суғорилган шеърияти билан машҳурдир. Шеърий техникани такомиллаштириш, шаклини янгилаш йўлидан борган Э.Верхарн таъсири Ойбекнинг “Машъала” (1932) тўпламидан ўрин олган давоми…

Ойдин Ҳожиева. Санъаткор таржимон (Зулфия)

Зулфия таржималарининг ўзи бир олам. Улар офтобдай нур сочиб туради. У ўзбек тилига ўгирган шеърлар туйғулар, эҳтиросларга йўғрилиб, худди асл нусха каби қиймат касб этади. Зулфия ўзбекчалаштирган буюк Пушкиннинг оташ-алангали шеърлари мафтункор, ўртаниш ва изтироблари жонингизга титроқ солади. Пушкиннинг қайноқ давоми…

Василь Биков. Сариқ қум (ҳикоя)

Уларни кечаси турмадан олиб чиқиб, шаҳарнинг зим-зиё кўчалари бўйлаб, аллақаёққа олиб кетишяпти. Аммо Автух қайси томонга кетишаётганини билолмай хуноб. Усти ёпиқ машинада дераза деган нарса йўқ, бирор жойида йилт этган ёруғ тушадиган тешиги ҳам кўринмайди, на ташқарида, на ичкарида бирор давоми…

Ўринбой Усмон. Ёриқ кўзгу (ҳикоя)

Кўришга кўрди, лекин кўрмасликка олиб ўтиб кетса бўларди… Олишга олди, лекин шундайгина бир чеккага олиб қўйиб, йўлида давом этаверса бўларди… Қарашга қаради, лекин бу менга шунчаки туюлди дебон, бошқа қарамаса бўларди… У шундайгина йўл ўртасида ётган кўзгуни кўрмасликка олмади. Отасининг давоми…

Бахтиёр Назаров, Қўзибой Қорабоев, Абдулла Орипов. Элимиз дарду қувончи — тилимиз (1989)

Журналимизнинг ўтган сонида «Муаллиф мулоҳазаси» рубрикасида илк бор таниқли драматург ва публицист Абдуқаҳҳор Иброҳимовнинг мақоласи ёритилган эди. Тилимиз муаммолари — бугунги давра суҳбатида қатнашаётган муаллифларимиз мулоҳазалари ҳам шу мавзуга қаратилган. Давра суҳбатида республикамизнинг таниқли ижодкорларидан Абдулла Орипов, филология фанлари доктори, давоми…

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий. Жумъа қандоқ кун? (1917)

Мана биз бори жумъа куни дебгина қўямиз. Лекин жумъа қандоқ кун, жумъа кунларида бизга нима қилмоқ лозим, жумъа намозини ҳар бир масжидда ўқилавурмай, катта жомеларга жамоат бўлуб ўқумоқда» мақсад нима? Хутбадан мурод нима? Кўпимиз бутун бехабармиз. Эски ҳукумат вақтида жумъа давоми…

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий. Явмул-вафот (1914)

Бори ер юзинда тоторларгагина хос эмас, балки бутун аҳли исломга баробар таъсир қилгон фурқат важҳидалиғдан мотамлик бир кун етди, десак-да, марҳум ва мағфур[1] Исмоилбек отомизнинг явмул-вафоти кунидур. Ўзини инсон эконлиғин ҳақиқий кўз била кўргондан бери бутун Русия мусулмонлари орасига маориф давоми…

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий. Бидъатми мажусиятми? (1914)

Майдони исломиятда жаҳолат тиғи ила заҳмланмиш бир жароҳатимиз тўғруси Туркистон мусулмонлари бошига носир марази каби ёпишмиш бир бало бор бўлса, ул, шубҳасиз, никоҳдан сўнгра келинни куёвнинг уйига келтурулғон кеча ҳовлига зўр ўт ёқуб, келинни янгалари ила ул ўтнинг атрофидан айлантурмакликдур. давоми…