Иқбол Мирзо. Авокадо (ҳикоя)

– Ага-ар кимда ки-им менга-а байрамга би-ир донагина авокадо совға қилса-а, жуд-даям хурсанд бўларди-им! Дилшоданинг томдан тараша тушгандай эълони хонадаги тўрт йигитга ёппа айтилгандек кўринса-да, гап ўз эгаси – Султонни топганини ҳамма фаҳмлаб турарди. – Авокадо? Нима экан ўзи у? давоми…

Жасур Кенгбоев. Синов (қисса)

Осмон йиғламай, ер кулмас. Мақол Инсон ўзига азиз билган нарсаларни барбод қилишга мойил бўлади. Эски-туски буюмлар, кераксиз жиҳозлар, сарғайиб кетган тахлам-тахлам газета-журналлар, бағри қон қораламаларини тўплаб, кўҳначиларга топширишга аҳд қилди. Қоғозларни саралаётиб, талабалик пайтида тутган бир қора жилдли ёндафтарга нигоҳи давоми…

Аслиддин Алимардонов. Мантипаз ва биродарлар (ҳикоя)

“Янгиобод” бозорига тушдим. Бир яхши “букинист” бор. Онда-сонда ноёб ўқишли китоблар келиб қолса, хабарини етказади. Аммо бу сафар омадим келмабди, кимдир ўша китобни мендан олдин харид қилишга улгурибди. Майли, ҳамма замонлар олғирники бўлган, бўлади ҳам. Машинани бозорнинг ғарб томонидаги чиқиш давоми…

Раҳмон Қўчқор (1961)

Раҳмон Қўчқор (Раҳмон Ўрмонович Қўчқоров) 1961 йил 18 июнь куни Андижон шаҳрида туғилган. 1987 йили Тошкент давлат университетининг Ўзбек филологияси факультетини имтиёзли диплом билан тамомлаган. 1991 йилда “Абдулла Қаҳҳор романларининг ижодий тарихи” мавзуида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган. Ўзбекистон телевидениесида давоми…

Ҳамиджон Ҳомидий (1935-2024)

Ҳамиджон Ҳомидий 1935 йил 4 октябрда Наманган вилояти, Косонсой шаҳрида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, Косонсой босмахонасида харф терувчи, газетанинг маъсул котиби бўлиб ишлаган. 1956-61 йиллар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти (ҳозирги университет)нинг “Тарих-филология” факультетида таҳсил олган. 1967 йили “Фирдавсий давоми…

Раъно Иброҳимова. Сўз қудрати

Ўзбек адабиётининг забардаст вакили Ойбек ҳар бир асарини ёзишдан олдин узоқ тайёргарлик кўрган, мавзуни имкон қадар чуқур ўрганган. Ижодкорнинг “саҳна ортидаги” бу меҳнатлари, тайёргарлик жараёнлари махсус ўрганиш, тадқиқотлар учун мавзу бўла олади. Одатда, ижодкор табиатига, унинг лабораториясига, асарининг ёзилиш жараёнига давоми…

Дилмурод Қуронов. «Адабиёт надир» ёки Чўлпоннинг мангу саволи

Дилмурод Қуронов. «Адабиёт надир» ёки Чўлпоннинг мангу саволи. Адабий-танқидий мақолалар / Тошкент, “Зарқалам” нашриёти, 2006, – 128 б. Китобда Чўлпоннинг XX аср бошида «Адабиёт надир?» дея қўйган саволига бугунги адабий нуқтаи назардан мулоҳазалар билдирилади. Шунингдек олим адабиётимиздаги кўпгина асарларга, ёзувчи давоми…

Хуршида Нишонова. Аъзам Ўктам ижодида эстетик идеал

Хуршида Нишонова. Аъзам Ўктам ижодида эстетик идеал: Монография / Х.Нишонова. – Наманган. “Аржуманд медиа” нашриёти, 2023, – 120 б. Эстетик идеал ўтган асрнинг 80-90 йилларида адабиётимизда ўз ўрни ва овозига эга Аъзам Ўктам асарларида янгича мазмун-моҳият касб этди ва шаклланди. давоми…

Истиқлол. Адабиёт. Танқид

Истиқлол. Адабиёт. Танқид… / Тузувчи ва нашрга тайёрловчилар: С. Қуронов, Р. Ҳайдарова, Р.Ҳакимжонова. – T.: «Turon zamin ziyo». 2014, – 312 б. Мазкур тўплам адабий жараён ҳақидаги қизғин баҳс-мунозаралардан таркиб топган. Унда Республикамизнинг таниқли олимлари, ижодкорлари ва фаол ёшларининг ХХ давоми…

Абдумажид Азим. Танланган асарлар. 4 жилдлик

Абдумажид Азим. Танланган асарлар. 4 жилдлик. 1-жилд. Қиём палласи [Mатн]: шеърлар / Абдумажид Азим. – Тошкент: “Firdavs-Shoh nashriyoti. 2022. – 268 б. Сўзда сеҳр, шеърда икмат бор. Шеърхонга оддий, маълум гаплар тизмасини тақдим этиш вақти ўтди. Кутилмаган ташбеҳлар ва хулосалар давоми…