Луқмон Бўрихон: “Адабиёт тирикчилик эмас, тириклик манбаи” (2020)

– Сизда адабиётга ҳавас қачон уйғонгани, матбуотдаги илк чиқишингиз, сўнгра биринчи китобингиз ўқувчилар қўлига етиб борган дамларни бир эслаб ўтсангиз. – Менимча, ҳар қандай қаламкашда ҳам ижодга ҳавас болаликдан бошланса керак. Ҳавас эса ҳайратдан бошланади. Бошқача таърифлаганда, таъсирчанлик, зийраклик, ҳайрат давоми…

Наби Жалолиддин. Ягона ҳақиқат – ҳаётнинг ўзи

Энг қийини – бирон нарсага ўзингни ишонтириш. Энг ёмони – алданиш. * * * Мен ўзимни аввал аяб, “яхши кўриб” таҳрир қилардим. Ҳар бир воқеа, сўз ўйини “қадрдон” туюларди. Кейин “шафқатсизлашдим”. Буни Эркин Аъзамдан ўргандим. * * * Йирик асар давоми…

Азиз Несин. Қайси партия ютиб чиқади? (ҳикоя)

– Мурод оға ҳар нарсани билади, – дейишди. Қишлоққа келганимда бир неча маротаба Мурод оғанинг уйида меҳмон бўлгандим. Мурод оғани бу сафар уйидан эмас, қаҳвахонадан топдим. – Мурод оға, сиз билар экансиз, ҳар ҳолда шундай дейишди. Қани айтингчи, бўлиб ўтаётган давоми…

“Ақл ва донолик бизга зарур бўлмаган ёшда насиб этади” – Габриэл Гарсиа Маркесдан иқтибослар

Аслида барча китоблар муаллифнинг дўстлари учун қаламга олинади. * * * Осон қўлга киритилган бахт узоқ давом этмайди. * * * Ақл ва донолик бизга зарур бўлмаган ёшда насиб этади. * * * Табассум қил! Дардинг сендан лаззатланишига йўл қўйма! давоми…

Байрам Айтмурод. Ҳудҳуд (ҳикоя)

Бугун тушимда уни яна кўрдим. Соғиндимми, ё соғиндими? Бунисини аниқ билмайман, рости. Биз бирга яшаган пайт­ларимизда ҳам уйда кўпроқ ўтириб қолсак, арзимаган нарсага аразлашиб ё уришиб, мабодо озроқ айрилсак (дейлик мен ишдан кеч келиб, ё у онасиникида сал ушланиб қолса) давоми…

Зилола Хўжаниёзова (1973)

1973 йилнинг 16 июнида туғилган. Қарши давлат университети филология факультети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган. 2002 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. “Юрагимда бир гул ўсади”, “Дил шеваси”, “Кўнгилга йўл”, “Ҳулво” (Туркия), “Соғинч шивирлари”, “Аксиома”, “Кел,эй давоми…

Акмал Турсунов (1988)

Акмал Турсунов 1988 йили туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таҳсил олган. ЛОЛА Бир азобда тоққа чиқсам баҳорда, Қиқирлаб турибди тоғнинг лоласи. Лола, мени ерга урма бекорга, Анойимас, менам тоғнинг боласи! Эгилганим тўғри сенинг пойингга, Чиройинг деб бўлдим мен роса хароб. Шу давоми…

Иқбол Мирзо. Авокадо (ҳикоя)

– Ага-ар кимда ки-им менга-а байрамга би-ир донагина авокадо совға қилса-а, жуд-даям хурсанд бўларди-им! Дилшоданинг томдан тараша тушгандай эълони хонадаги тўрт йигитга ёппа айтилгандек кўринса-да, гап ўз эгаси – Султонни топганини ҳамма фаҳмлаб турарди. – Авокадо? Нима экан ўзи у? давоми…

Жасур Кенгбоев. Синов (қисса)

Осмон йиғламай, ер кулмас. Мақол Инсон ўзига азиз билган нарсаларни барбод қилишга мойил бўлади. Эски-туски буюмлар, кераксиз жиҳозлар, сарғайиб кетган тахлам-тахлам газета-журналлар, бағри қон қораламаларини тўплаб, кўҳначиларга топширишга аҳд қилди. Қоғозларни саралаётиб, талабалик пайтида тутган бир қора жилдли ёндафтарга нигоҳи давоми…

Аслиддин Алимардонов. Мантипаз ва биродарлар (ҳикоя)

“Янгиобод” бозорига тушдим. Бир яхши “букинист” бор. Онда-сонда ноёб ўқишли китоблар келиб қолса, хабарини етказади. Аммо бу сафар омадим келмабди, кимдир ўша китобни мендан олдин харид қилишга улгурибди. Майли, ҳамма замонлар олғирники бўлган, бўлади ҳам. Машинани бозорнинг ғарб томонидаги чиқиш давоми…