Иброҳим Ҳаққул. Моҳиятга толиб, руҳониятга ошиқ (2010)

Туйғу, фикр-мушоҳада ва тасвир — буларнинг бариси Шарқ адабиётида, аввало, мазмун ва моҳиятга асосланади. Эски адабий матнлар билан танишганда сўзнинг баъзан ўнлаб маъно-мазмуни билан қизиқишга тўғри келади. Агар шундай қилинмаса, айни бир ижодкор улардан қандай мақсадларда фойдалангани ҳам, матндан матнга давоми…

Иброҳим Ҳаққул. Тамалсиз талқин ғалатдир (2010)

Бу дунёда айтарли ҳамма мавжудлик ўзгаради. Ўзгариш, бу — ё янгилик ёки эскириш демак. Аммо бунда бир жиҳатни, албатта, эътиборда тутмоқ зарур: ҳамма “эски” аҳамиятсиз бўлмагани сингари, барча “янги” ҳам фойдали бўлавермайди. Айниқса, илм-фан ва ижод оламида бу ҳодисага тез-тез давоми…

Иброҳим Ҳаққул. “Маоний боғини доно қилур сайр…” (2009)

Муҳаммад Ризо Огаҳий ўзбек мумтоз адабиётининг Алишер Навоийдан кейинги улкан сиймоларидан биридир. Огаҳий халқимиз маданияти, адабиёти ва илм-фани тарихида талантли шоир, моҳир таржимон, йирик муаррих, маърифатпарвар шахс сифатида ёрқин из қолдирган.Маълумки, Огаҳий ниҳоятда баракали ижод қилган. Шоирнинг “Таъвиз ул-ошиқин” (“Ошиқлар давоми…

Иброҳим Ҳаққул. Тахминда чалғиш бўлур (2009)

Халқ барча давр ва замонда ҳам гўзал хулқ, эзгу фикр ва тушунчалар бардавом бўлишини истаган. Тарих билан замонни ўзаро боғлаб турадиган олтин бир халқа ана шу боқий истакдир. Хоҳласин, хоҳламасин, инсон тарихдан ажралолмайди: қайси бир тарзда бўлса ҳам у аждодлар давоми…

Иброҳим Ҳаққул. Маъно ва тафаккур зиёси (2009)

Сўз онингдурким, талабгоридур,Анингдур гуҳарким, харидоридур.Алишер НАВОИЙ Маълумки, Шарқ мумтоз адабиёти ислом заминида дунёга келган тасаввуф таълимоти билан узвий алоқадорликда тараққий топган. Буюк озар санъаткори Ҳусайн Жовид ХХ аср авлодини “мустабид авлод”, деб атаган эди. Унингча, ушбу асрда ақл кашф этган давоми…

Иброҳим Ҳаққул: “Чин олим ёстуғин тошдин яратди” (2008)

Дилором ҲАМРОЕВА: — Илмнинг ибтидоси, умуман, олимлик нимадан бошланади?Иброҳим ҲАҚҚУЛ: — Ақл-идрок уйғониши ва англашдан. Англаш шавқи қанча тез кучайса, олимлик йўли ҳам ўшанча барвақт ойдинлашади.Д.Ҳ.: — Илмий тадқиқотчи, бу — олимликка даъвогар дегани. Шундай экан, илмий даража ва олим давоми…

Иброҳим Ҳаққул. Моҳиятдан йироқлашмайлик ёхуд тасаввуфшуносликдаги ғаройиботлар

Дунёда турли зиддиятларга бой, фавқулодда мураккаб иккита таълимот бўлса, шунинг биттаси тасаввуф. Агар битта бўлса – ўша ҳам тасаввуф. Бу таълимотнинг туб моҳиятида Ваҳдат – одамларни соф ва юксак илоҳий бирлик туйғуси атрофида бирлаштириш ётади. Лекин ҳеч бир давр ва давоми…

Иброҳим Ҳаққул. Олдингдан оққан сувнинг қадри

Хожа Аҳмад Яссавий асрлар мобайнида туркий халқлар руҳоний ҳаётига раҳнамолик қилган ва ҳозирги даврларга қадар тасаввуф, адабиёт, маданият, ҳатто сиёсат жабҳасида таъсирини ўтказиб келаётган буюк сиймодир. «Яссавий — Исломга киришнинг охирги ва Исломиятнинг илк шоири-идеологи эдики, худди шу маънода буюк давоми…

Иброҳим Ҳаққул, Нодирхон Ҳасан. Аҳмад Яссавийнинг “Девони ҳикмат”и ва янги топилган намуналар

Хожа Аҳмад Яссавийнинг “Девони ҳикмат”и дунёга келиши билан туркий халқлар ўзининг мустақил тариқат китобига, том маъноси ила Маърифат, Ҳақиқат, Руҳоният қомусига соҳиб миллат ўлароқ эътироф этилган. Аҳмад Яссавийдан кейинги туркий халқларнинг тарихи – маънавий-ахлоқий ҳаётда янги йўналиш, янги илоҳий нуқтаи давоми…

Маданий авлодлар силсиласи (Хуршид Дўстмуҳаммад ва Иброҳим Ғафуров гурунги) (2017)

Атоқли адабиётшунос олим, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Ғафуров ва таниқли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад суҳбати Хуршид Дўстмуҳаммад: – Иброҳим ака! Суҳбатимиз аввалида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Фармонига кўра Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби фахрий унвонига сазовор бўлганингиз муносабати билан кўплаб мухлисларингиз, давоми…