Амару (III-IV аср)

“ЮЗ ШEЪР” китобидан * * * “Кетган қайтади, хотин! Бас, ҳадеб йиғлайверма, Қара, ранг йўқ юзингда!” – дедим ёримга дилгир. Ўзининг ёшлигидан уялиб, ғамза ила Шивирлади: ”Сен кетсанг, ўлиб қоламан, ахир!” * * * Ёш маъшуқа сафардан қайтиб келган эрининг давоми…

Абулвафо Хоразмий (?-1432)

Муқаддас Хоразм заминидан кўплаб дунёга машҳур азиз-авлиёлар, олиму адиблар етишиб чиққани маълум. Бу буюк зотлар силсиласида Хожа Абулвафо Хоразмийнинг ҳам ўзига хос ўрни бор. Алишер Навоий бир қатор асарларида уни алоҳида ҳурмат ва эҳтиром билан тилга олади. Чунончи, «Мажолис ун-нафоис»да давоми…

Маждиддин Бағдодий (1150-1217)

Мусулмон оламида машҳур шайх Нажмиддин Кубронинг иқтидорли шогирди ҳамда улуғ авлиё ва оташнафас шоир Фаридиддин Атторнинг устози бўлган Маждиддин Бағдодий турли манбаларнинг хабар беришича, Хоразмнинг Бағдодак деган қасабасида туғилган. Тўлиқ исми ва кунияти — Абусаид Маждиддин Шараф ибн Муайяд ибн давоми…

Хожа Самандар Термизий (1638-1740)

Термизий Хожа Самандар Муҳаммад ибн Бақо (тахаллуси: Самандар) (тахминан 1638, Термиз, — тахминан 1740, Қумқўрғон туманидаги Қоптўқай қишлоғи) — тарихчи олим ва шоир, уламо ва давлат арбоби. Термиз саййидлари оиласида туғилган. Бухорода Мадраса таҳсилини олган. Дастлаб Нарпайда қозилик қилган (1660— давоми…

Хуррамий (XVI аср)

«Равзат ул-ошиқин» (Ошиқлар боғи) асарини Хуррамий форс тилида битган. 1547 йили Бухорода Абдулазиз Баҳодурхон (1540—1549) даврида ёзилган. Китобнинг 1102/1691 йили кучирилган нусхаси Шарқшунослик институтида сақланмоқда. Олтининг харж билан охир бўлар кам, Ҳунар шундай ганжки, камаймас ҳеч дам! Уларнинг фарқини айтсам давоми…

Шарапатдин Аяпов (1954)

Шарапатдин Аяпов 1954 йили Чимбой туманининг Шахаман овулида туғилган. Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган (1980). Унинг “Қуш йўли” (1986), “Ёшликнинг ҳар дами” (1988), “Лирика” (1990) номли тўпламлари чоп этилган. КЎЗЛАРИНГ СЕНИНГ Нурли битиклар бор осмон остида, Жонли саналар кўп давоми…

Чжан Кэ Цзю (1275-1345)

Хитой мумтоз шоираси. У табиатни мусаввир каби суратлайди, айниқса, куз, баҳор фаслларини образларга буркаб, юрагидаги ҳислар билан уйғунлаштиради. Шоиранинг шеърлари “Хитой тасвирий шеърияти” китобидан танлаб таржима қилинди. КУЗ ХАЁЛЛАРИ Яккаш ғозларгина нимадир деб минғиллар муздай булутга, Гўё ёлғиз қақнус кўзгуда давоми…

Хироси Сэкинэ (1920)

РАСМ ЧИЗИШ УЧУН СЮЖЕТЛАР -Балиқ, кимникисан? Хўжайининг ким? Балиқ дер: – Ўзимман, сузиб сувлоқда. Балиқчи сувга тўр ташлаган эди, Мана, балиқ турар осиқ қармоқда. Ана – балиқчини чизинг, марҳамат, Балиқни қармоққа илинтирган мард. -Балиқчи! Сен кимсан, хўжайининг ким? -Мен ўзимман! давоми…

Иссам Хаммад

ТАБИАТНИНГ ШОИРГА АЙТГАН СЎЗЛАРИ Мени қўй. Гўзаллигим ҳақида қасидалар куйлашинг жонимга тегди. Сатрларингда уйқусираб тотилган ҳислар, ойнинг шуъласи, новдаларнинг шитирлаши ва ирмоқларнинг шилдираши мадҳ этилар… Жонимга тегди бундай сатрлар. Сенинг кўзларинг туннинг милтираган ёғдусидан қандай баҳра топар, минглаб одамларнинг нигоҳларидан давоми…

Констан Бюрньо (1892-1975)

Констан Бюрньо (Constant Burniaux) – бельгиялик шоир. ёзувчи, танқидчи. “Тентаклик”, “Аквариум”, “Нотинч дамлар”, “Каллоо – тасаввурдаги қишлоқ” романлари, “Ҳажвия ва муҳаббат ҳақида”, “Катерина” каби кўплаб новеллалар муаллифи. Француз тилида ижод қилган. БУ ҲАҚДА ЎЙЛАБ КЎРИНГ Бу телбалик ҳақда ўйлаб кўринг, давоми…