Омон Мухтор. Ўйин (ҳикоя)

— Одамда бир оз фаросат бўлса экан, — мийиғида кулиб деди Келдиев даврадагиларга бир-бир кўз ташлаб, телевизорга имо қилганча. — Эътибор бердингларми, «не жафолар чекмадим бир бевафо дилдор учун!» деб ашула айтяпти. Афтидан, шу йигит не жафолар чеккан кишига ўхшайдими?! давоми…

Ҳожиакбар Шайхов. Иблис билан мулоқот (ҳикоя)

Болтабой ярим кечаси ётган жойида кўзларини очди-ю, бир зум ҳеч нарса тушунмай, анграйиб қолди. Икки укаси эрон гилами устида маст одамлардай бесўнақай ҳолатда думалаб ётишар, бутун айвон худди даҳшатли зилзила юз бергандай ағдар-тўнтар қилиб ташланган эди. Шунда кеча тунда бўлиб давоми…

Эркин Малик. Гул ишқибози (ҳикоя)

Ҳожи ота шериклари билан наҳор ошидан чиқиб, келган жойларининг бундоқ режасини олса, кампири даволанаётган касалхона жуда яқин экан. Кампири тушмагур кўргани бораман деса, нуқул унамайди. «Уялармиш. Тавба, у узатилмаган қиз-у, мен уйланмаган йигитмидим, одамлардан уялиб. Гапини қаранглар».Отанинг шўхлиги тутди. Мошинадан давоми…

Дадахон Нурий. Меҳмон (ҳикоя)

Қиш этаги узилиб, баҳорнинг биринчи ойи бошланиши билан соҳил бўйлаб юқоридан илиқ шамол эса бошлайди-да, бир ҳафтага қолдирмай нафаси теккан ўт-ўлан, дов-дарахтлар куртагини бўрттириб юборади. Қайнарсойдаги толларнинг новдадарида қоврилган хандон пистасидай мунчоқ-мунчоқ шодалар пайдо бўлади. Қиш совуғидан қорайиб кетган наъматак давоми…

Зоҳир Аълам. Зарб (ҳикоя)

Соат ўн бирга яқинлашганда кафеда олтита мижоз қолди. Буфетчи ва официантлар уларга қараб-қараб қўйишди-ю, лекин индашмади. Чунки ҳисоб-китоб килишган, уйга кетишларига эса ҳали вақт бор эди.Олти мижознинг учтаси — жинси шим, қизил ва сариқ куртка кийтан, узун сочли ўспиринлар бўлиб, давоми…

Қудрат Дўстмуҳаммад. Олтин тухум (ҳикоя)

Осмон ёришиб, тоғ чўққилари аниқ кўрина бошлаганда тепалик ёнбағридаги яккаю ягона уйда ҳаёт кундалик изига тушиб кетди. Сора хола одатдагидек уйнинг орқа томонида юзтача товуққа мўлжалланган катак томон йўл олди. Эрта билан биринчи қиладиган иши шу: товуқларни катакдан чиқариб юборади, давоми…

Наби Жалолиддин. Аё, ишқ!.. (ҳикоя)

Одатда якшанба кунлари алламаҳалгача ухлардим. Бу сафар негадир эрта уйғониб кетдим. Тонг ёришган бўлса-да, ҳали қуёш кўтарилмаганидан уй ичи ним қоронғу, лекин кичкина деразадан кўкиш-оқ осмон кўнгилга ажиб ойдинлик бахш этиб, жилмайиб тургандай. Бу ерга келганимга бир ҳафта бўлганига қарамай, давоми…

Наби Жалолиддин. Айрилиқ (ҳикоя)

Тўртинчи куни одам анча сепкилди. У эртасига эртамандаёқ опаси билан синглисини ўз уйига ҳайдади — «Бориб, бола-чақаларингнинг иссиқ-совуғини қилларинг», деди. Бўлмасам, опаси билан синглиси, онасининг қирқини ўтказиб, кейин кетамиз , деб туришувди-я. Таомилиям шунақа шекилли-да — марҳумнинг қизлари қирқ кун давоми…

Наби Жалолиддин. Очиқ қолган кўзлар (ҳикоя)

У қаттиқ бир силкиниб, ёнбошига ағдарилди…Мен чўчиб кетдим. Қўлимдаги яроғимни ташлаб, довдираб бориб, елкасидан кўтардим. Тилимга сўз келмади, гапиришни унутиб қўйгандек эдим. Кўзларимга ёш тўлганди, кўзларим аччиғини ҳеч қачон ҳис қилмаган ёш.Ўқ унинг кўксига текканди. У силтаниб-силтаниб зўрға нафас олар, давоми…

Мурод Муҳаммад Дўст. Бир тойчоқнинг хуни (ҳикоя)

Галатепада Ғуччи чол қутурармиш, деган гап оралаб қолди. Ҳамманинг оғзида шу: Ғуччини бесар ит қопганмиш, Ғуччи қутурармиш.Жами улус гапирганича бор эди, негаким,  Галатепа Галатепа бўлиб бирорта одам зоти қутурмаган. Қишлоқ шўросининг кекса котиби Қосимов домла байрам кунларида, колхознинг йиллик ҳисобот давоми…