Ашурали Жўраев. Сирли сирға (ҳикоя)

Янги йил кутилмаган воқеалари, ғаройиб саргузаштлари билан ҳам эсда қолади. Янги йил кириб келишини ҳамиша катталардан кўра, болалар кўпроқ ҳаяжон билан кутадилар. Айниқса, хонадонларга Қорбобонинг совға-салом билан келиши болаларнинг қувончига қувонч бағишлайди, ҳайратини оширади.Асилбек ҳам Қорбобонинг узун соқолларини силкиллатиб, оппоқ давоми…

Отаули. Ўзбек Отеллоси (ҳикоя)

Турон мамлакатининг ҳукмдори Алп Эр ҳоқон ёлғиз ўғли йигирма беш ёшга тўлиб, “Эр” атаниши муносабати билан йиғилганларни бирров кўздан кечириб, издиҳом олдида қўл қовуштириб турган ўғлига кўз тикди:– Кўк Тангрига шукурки, биз бутун Шарқу Ғарбни ўз атрофига бирлаштирган оқ хунлар давоми…

Асад Дилмурод. Хаёл чўғланиши (ҳикоя)

Камина бир дарвешфеъл рассом дўстимдан арзон-гаровга харид қилган кўримсизгина устахона шаҳар жанубида, кимлардир тиклашга киришган, бироқ нимагадир чала-ярим қолган қаровсиз уйлар яқинида жойлашган эди. Ўша биродарим ҳам шу мавзеда тузукроқ бошпана қуриш ниятида узоқ вақт емай-ичмай минг азобда йиғинди, кейин давоми…

Исажон Султон. Қисмат (ҳикоя)

Кичик ўғил Айвон.Устунлар вақт ўтиши билан тўқ жигарранг-қорамтир тус олиб, узунасига ёрилган. Баъзи ёриқларида майда чумолилар ўрмалашади. Каттароқ бир ёриққа сариқ арилар ин қурган. Улар кўп эмас, саккизта ёки тўққизта. Эрталаб ҳали ҳавода нам кўп маҳали ғуж бўлиб турадилар, қанотлари давоми…

Эркин Аъзам. Пиёда (ҳикоя)

Бу ўртада ким ёмон десангиз — Бердибой ёмон! Бердибой бемеҳр, Бердибой отабезори, онабезори, Бердибой укаларини хушламайди, уларга ёв, ота уйидан ҳам қочгани қочган — ёмон-да Бердибой! Номи ёмонга чиққан. Азалдан. Эскилик сарқити у. «Ҳой, шошманглар, биродарлар, унчалик эмасдир-ов, нима, энаси давоми…

Тоҳир Малик. Тириклик суви (ҳикоя)

Харбий хизматдан қайтган Рустам икки ой бадалида ҳам бирор ишни кетидан тушмади. У ишни бундай деб, бу ишни ундай деб, далада кетмон чопишга эса бўйни ёр бермай юрганида қишлоғига илон овловчилар кўноқ бўлишди. Шуларнинг юмуши унга бир оз маъқул кўринди-ю, давоми…

Нортўхта Қилич. Жумбоқ (ҳикоя)

Ўқиган хабарига ишониб-ишонолмай, Шоир, кўлида газета, бир мудцат ҳайронсираб қолди: бунга ишонмаслик — ғирт мутаассиблик бўлар… Шу асно, хаёлида ўтмиш бир хотирот ҳам ғужғон ўйнайвериб, баттар донг қотди: ёпирай!.. Демак, ҳаммаси рост экан-да!.. Кейин, тўшакка чўзилиб, такроран хабарга кўз югуртира давоми…

Маматқул Ҳазратқулов. Чўли Ироқ (ҳикоя)

Муҳаббат эрини уйғотмоқчи бўлиб уйга кирди-ю, мириқиб ухлаётганини кўриб фикридан қайтди. Ширин уйқусини бузгиси келмади. Астагина стулга ўтирди. Бахтиёр худди ёш боладек пиш-пиш қилиб беозор ухларди. Унинг ораси очиқ қалин қошлари пирпираб қўяди. Муҳаббат эрининг қошларига термулиб, ўйлади: «Мунча ораси давоми…

Асад Дилмурод. Кунсулув (ҳикоя)

Ҳалигина томчилаб турган ёмғир челаклаб қуймоқда.Хуфтон яқин: элас-элас қоронғилик чўкаётир…Қошлари ўртасига тугун тушган Зайниддин мовий «Нексия»сини шитоб ҳайдаб борарди. Хаёлида гоҳо тим қора кўзлари жиққа ёшга тўлган Наима гавдаланар ва кўкси сим-сим ачишар эди.Асли сабру қарори чириган арқон каби ногаҳон давоми…

Ғози Раҳмон. Ошиқ дунё (ҳикоя)

Уларни топишганига унча кўп бўлгани йўқ. Чарвоннинг қантари оғиб, залворли заминнинг ботинидаги ваража юзага уриб, қари кутган ерлардан терлаган тўриқнинг сафисидан чикқан ҳовур каби енгил буғ кўтарила бошлаган кезларда иккови икки дарада яшарди. Қаҳратон чилласининг бош-адоғи совуқ бирор тарафга силжимади. давоми…