Жумақул Қурбонов. Қоракўз (ҳикоя)

Чўлдаги хўжаликка юк олиб борган Анвар тушдан сўнг шаҳарга қайтиш учун катта йўлга чиқди. Эрталабданоқ гоҳ тиниб, гоҳ тўхтаб ёғаётган куз ёмғири анча кучайган, ҳали-бери тинадиганга ҳам ўхшамасди.Анвар ҳаво айниган шундай кезлари ўзи ёқтирган қўшиқни хиргойи қилиб, бир маромда юришга давоми…

Хайриддин Султонов. Дунёнинг сири (ҳикоя)

— Шунақа… Ер юзида тўрт миллиард одамга етган ҳаво менга етмайди… Бу гапни у ҳазиллашиб айтди. Аммо Қундуз унинг сўз оҳангидаги пинҳоний надоматни илғади… Зах ва бўёқ ҳиди анқиб турган каталакдек қироатхона совуқ эди. Йигит юпунгина плашга ўраниб креслога чўккан, давоми…

Ашурали Жўраев. Ғусса (ҳикоя)

Беш ойдирки, Роҳила каллаи саҳарлаб туради. Аввал кўрган узуқ-юлуқ тушини эсламоқчи бўлади. Лекин эслолмайди. Сўнг тўзғиган, ок толалари кун сайин кўпайиб бораётган сочларини тузатади. Кейин ёнгинасида пишиллаб ухлаб ётган, юзлари кир-чир болаларига термуладию юраги эзилиб кетади. Чуқур хўрсиниб, эрталабки нонуштага давоми…

Жўра Фозил. Боғ (ҳикоя)

Атрофи баланд пахса девор билан ўралган колхоз боғи шунчалар гўзал ва сирли эдики, бу сўлим гўша билан боғлиқ воқеалар болалигимнинг энг ёрқин хотираси бўлиб ҳамон тушларимга киради.Боғ қанчалик ғаройиб бўлса, асли исми Фармон бобо, лекин негадир ҳамма Амаки деб атайдиган давоми…

Ғози Раҳмон. Дунё асбоби (ҳикоя)

Агар киши Исо каби юкини кўчага олиб чиққанда ҳам, игна унинг йўлини тўсиши мумкин. Зеро игна дунё  асбобидир.Жалолиддин РУМИЙ Бу мангу обод маскан Ҳисор тоғларидаги Ҳазрати Султон, Хўжа пирпироқ чўққиларининг этагида, улар бағрида эримай ётадиган, яхмалак ёпунчуғи сариқ саратон офтобидагина давоми…

Ғози Раҳмон. Гулгуна (ҳикоя)

Ақал бир мушукка бўлсанг меҳрибон,Демак саломатдир сендаги имон.Хисрав Деҳлавий. Ойша кампир болалигини яхши эслайди. Ҳов анови Шовуз тоғ этагидаги барлосларнинг Ёна юрти – Саркентида яшарди. Тошдан орасига лой қўйиб, панжакаш қилиб сувалган пастмаккина, арча балорли уйлар, шундоққина уйлар ёнида улардан-да давоми…

Ғози Раҳмон. Оқибат сўқмоғида (ҳикоя)

Оға-инининг моли бошқа, жони бир.Бурунги нақлдан. Бугун Нортой духтирдан ноумид қайтиб келиб, уйида оғир ётган акасини кўргани бориб, дарвозадан кирар-кирмас Қорақиз янганинг кимгадир, балки энасига шанғиллаб гапириб ётганини эшитди. Эшитдию ичкарига кирарини ҳам, кирмасини ҳам билмай қолди. Чунки нолаю афғон давоми…

Наби Жалолиддин. Интибоҳ (ҳикоя)

Муқаддима У ўз аҳволини англамасди. Кунларини сархушдай ўтказар, не юмуш ила банд бўлмасин, ўша ишни қилаётганлигини сезиб турса-да, ўзи бошқа бир маъволарда кезиб юргандай… Шу туриши, юриши, юмуши, сўзи ва ҳатто ютаётган нафаси омонатдай эди. Бағрида таърифсиз бир соғинч бино давоми…

Собир Ўнар. Бегона меҳмон (ҳикоя)

Бу бир ривоят. Лекин ўзим унга ишондим. Тўқиган жойларим ҳам бор, тўқимаганларим ҳам. Лекин ғалати. Сабаби… Матлаб аслида шу Оқморални деб дунёга келган экан. Саксонга кириб умрининг боши-кетини ўйласа шундай бўлиб чиқди. Шунча йил-а, шунча узун умр-а, сарсон-саргардонликка эврилган қисмат, давоми…

Ашурали Жўраев. Кетмон юзидаги ой (ҳикоя)

Кетмоннинг юзига ойнинг акси тушмай қўйди. Юзи кичрайиб, хира тортиб, занг босиб бораётган кетмон эса ойни жудаям соғинган эди. Ой унинг эски дилдоши, дарддоши ва ушалиб-ушалмаган орзу, армонлари эди. Афсуски, кетмон туш кўрмайди. Боши банд, хотираси ёғочга айланган. Агар у давоми…