Олим Отахон. Тўртинчи қаватдаги сарғиш дераза (ҳикоя)

У сарсон изларди ўзини-ўзи. А. Рембо. Ҳаётда ҳеч нарса ўзидан-ўзи содир бўлмайди: беамр тикан ҳам кирмайди, деганлари бежиз эмас — рўй берган ҳар қандай ҳодисанинг сабаби мавжуд — бироқ кеч кузнинг замҳарир кунларидан бирида тасодифан учраб, хаёлингни алғов-далғов қилиб юборган давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Васий (ҳикоя)

Оппоқ, тоза дастурхонга йўргакланган чақалоқни тиззалари орасига ётқизиб-тебратиб ўтирган жувон айвоннинг ланг очиқ деразасидан бўйнини чўзиб ҳовлига қаради. Қувалашаётган бир жуфт мусичани кўрдию йўргакни авайлаб кўрпачага ётқизди, ўрнидан илдам туриб калишини оёғига илганича ҳовлига тушди. Мусичалар қанотини париллатиб олдинма-кейин томга давоми…

Нодир Норматов. Бир куни чумоли бўлиб… (ҳикоя)

«Сиз нега касалхонада ётибсиз», дейсизми? Дўхтирлар ошқозонинг заҳарланган дейишди. Нега, қандай қилиб — ҳайронман. Очиғини айтганда, мен табиатан зиёфатлардан қочиб, нафсига қаноат қилиб юрадиганларданман. Ўша куни бор-йўғи бир бўлак қотган нон еган эдим. Балки, ўша, гиёҳи беҳиштни кидираман деб, бўлак давоми…

Нурали Қобул. Каптарлар қайтмаган тун (ҳикоя)

Кампир ҳар куни эрталаб тонг ёришмасдан уйғонади. Шу кунга эсон-омон етказгани учун худога шукрона айтиб, катта дока рўмолини узоқ ўрайди. Сирланган челакнинг қолган-қутган сувини ҳовлига сепиб, юз-қўлини ювади-да, бир неча бурда нон олиб булоққа тушади. Юз-қўлини яна қайта ювгач, тушини давоми…

Мурод Тиллаев. Қўлқоп (ҳикоя)

Кимки комил бўлмагай ғафлат анга, Ғафлати илми хирад подош этур. Кимки жоҳил бўлмагай ҳикмат анга, Илми ҳам бир кун жаҳолат фош этур.Жалолиддин Румий. Троллейбус навбатдаги бекатда чайқалиб тўхтади. Йўловчилар бирин-кетин туша бошладилар. Шу пайт олдинги эшик ёнида қўлига бир парча давоми…

Эркин Усмон. Тхарад (ҳикоя)

«Ана шу йўл ёқалаб бораверсанг, бир дарахтга дуч келасан. Ёдингда тут, у оддий дарахт эмас»«Ўзбек халқ эртаклари»дан. Намозшомга яқин ҳаво айниди.Кўк юзини яғир, увада булутлар қоплаб, кучли шамол турди. Дов-дарахтлар титраб-қақшаб, йўлкалар майда-чуйда шох-шаббалару баргу хазонларга тўлди. Қаердадир, ёпилмай қолган давоми…

Алишер Ибодинов. Бир томчи ёш (ҳикоя)

— Ҳамманинг келини абитта ўтири-иб кашта тикса, меники китобга термилади! «Олима-да!» — Қудаси Қурбон кампирнинг маъракада катта-кичикка эшиттириб ва атайин унга тегизиб шангиллаши Собира холага оғир ботди. Атрофида ўтирган бир-икки кампир лабини қимтиди. Қўшниси Пайзи отин унинг тиззасига қўлини босиб: давоми…

Орзиқул Эргаш. Дала ўртасидаги дарахт (ҳикоя)

Тўртовлон Кўксой бўйидаги шийпонда, улкан чорпояда давра қурганмиз.Тагимизда чўғдай кўрпачалар, биқинимизда пар ёстиқлар. Шийпон атрофи сув сепилган, ёғ тушса ялагундай топ-тоза, саришта. Гулрайҳонлар ҳиди ҳов этакдаги шамшодлар остидан кўтарилиб ҳавога сингиётган кабобнинг хуш бўйига аралашиб димоққа урилади. Ўша шамшодлар тагида давоми…

Жумақул Қурбонов. Қоракўз (ҳикоя)

Чўлдаги хўжаликка юк олиб борган Анвар тушдан сўнг шаҳарга қайтиш учун катта йўлга чиқди. Эрталабданоқ гоҳ тиниб, гоҳ тўхтаб ёғаётган куз ёмғири анча кучайган, ҳали-бери тинадиганга ҳам ўхшамасди.Анвар ҳаво айниган шундай кезлари ўзи ёқтирган қўшиқни хиргойи қилиб, бир маромда юришга давоми…

Хайриддин Султонов. Дунёнинг сири (ҳикоя)

— Шунақа… Ер юзида тўрт миллиард одамга етган ҳаво менга етмайди… Бу гапни у ҳазиллашиб айтди. Аммо Қундуз унинг сўз оҳангидаги пинҳоний надоматни илғади… Зах ва бўёқ ҳиди анқиб турган каталакдек қироатхона совуқ эди. Йигит юпунгина плашга ўраниб креслога чўккан, давоми…