Саида Зуннунова. Ўшанда ҳам куз эди (ҳикоя)

Низом институтдан қайтганда ойиси ичкари уйда ким биландир гангур-гунгур гаплашиб ўтирарди. Она унинг шарпасини дарров сезди. Суҳбатини тўхтатиб, одатдагидек енгил, шарпасиз қадамлар билан унинг ёнига келди.— Келдингми, болам?— Ҳим, яхши ўтирибсизми?— Шукур. Меҳмон бор.— Ким?— Лутфи опоқинг.— А?! — Низом давоми…

Саида Зуннунова. Буви (ҳикоя)

Наргис тўғнағичини лабига қистирганча ойна олдида соч тарар, унинг салгина буралган қалин сочлари нозик елкаларини ўраб турарди. У бошини енгилгина силкиб, юзига яқин сочларини орқага олди. Ҳозиргина кийган халатининг боғичларини қайта боғлар экан, кир тахлаб ўтирган Умринисо бувининг ёнига келди.— давоми…

Саида Зуннунова. Ёлғизлик (ҳикоя)

Иқболхон қай аҳволда уйга етиб келганини билмади. Сафарга жўнаш олдидаги дилхиралик у билан бирга бориб, бирга қайтди. Зинадан оҳиста, чарчоқ қадамлар билан иккинчи қаватга чиқди-да, хаёл паришонлик билан қўнғироқ тугмасини босди. Кейин плашини шалдиратиб ечиб, ёнидаги чамадон устига буклаб ташлади. давоми…

Саида Зуннунова. Қўллар (ҳикоя)

Тўй тарқаб ўйин-кулгига тўлган ҳовли сув сепгандай жимжит бўлиб қолди. Йиғиштириш учун қолган қариндош – уруғ, кўнгил яқинлар ҳам чарчашиб, ҳар ер-ҳар ерда ухлаб ётишар, ҳовли саҳни ҳали йиғиштириб олишга улгурилмаган идиш-оёқ, стол-стулларга тўла эди.Келин тушириш тараддуди ҳаммадан ҳам Малика давоми…

Мирзо Аҳад. Мукофот (ҳажвия)

Байрам баҳона бошлиқ ҳаммани ўз хонасига йиғди. У салмоқлаб ўрнидан турди-да, яна чаққонгина ўтирди. Бу ҳол бизларни анча ташвишга солди. “Бирон хато иш қилибмизми?”, дея бир-биримизга қараб қўйдик. Ҳаяжондамиз.– Ўртоқлар, – ниҳоят бошлиқ курсисига яхшилаб ўрнашиб олди. – Бугун байрамимиз. давоми…

Мирзо Аҳад. Наргизанинг бувисиман (ҳажвия)

Султонпошша холанинг қалби ёш. Шу боисданми, у гоҳо набирасининг овозига тақлид қилиб туради. Телефон жиринглади. Хола шошилмасдан олди. Ва “Алло!” – дея ўн етти яшар қизлар овозига ўхшатма қилди.– Азизам, сени табриклайман, – дея бир йигит телефоннинг нариги томонидан сайрай давоми…

Мирзо Аҳад. Хапдорининг мўъжизаси (ҳажвия)

Қайси шофёрга қараманг, фиғонидан тутун чиқади: бир литр бензин фалон пул.Биттаси машинага сув солишни маслаҳат берди. Йўғ-эй, ақл бовар қилмайди, дейсизми? Ишонаверинг, сиздан нима кетди, бир челак сув-да! Бир дона хапдори билан бирга.Октябр ойининг ўрталари эди ўшанда. Маҳалламиздаги чойхона олдида давоми…

Мирзо Аҳад. Пойга (ҳажвия)

Кўрпани энди бошимга тортган эдим, хонам эшиги очилиб, кўзларига қопа ойнак таққан, белидаги камарига тўппонча қистирилган қопа шляпали оқ, қора, қизил рангдаги уч хўроз кириб келди.– Тур жойингдан, – буйруқ берди бирови.Ўрнимдан учиб турдим.– “Пойга – ЭМ” фермер хўжалиги раисисан-а? давоми…

Мирзо Аҳад. “Бева”нинг найранги (ҳажвия)

Темир йўл вокзали. Кийинишидан ўзига тўқлиги сезилиб турган бўйчан йигит навбатда турибди. Унинг олдида дилбаргина аёл пайдо бўлди.– Тошкентга кетяпсизми, ака? Йўқ демасангиз, бир купега чипта олсак. Яхши одамга ўхшайсиз. Бехавотирроқ кетардим, – ҳокисорлик билан деди у.– Ишқилиб, ҳамроҳим бирор давоми…

Мирзо Аҳад. Зора ишлаб кетса… (ҳажвия)

Қизим гап олиб келди: тепакалларнинг мияси михдай ишларкан. Бўлиши мумкин, дедим. Чунки каминанинг сочи сийраклаша бошлаган эди. Хурсанд ҳам бўлдим. “Энди болаларга нима дейман?” деган ўйлов билан юрган эдим-да.– Ойимнинг миялари ишламайди, – деб келди тағин қизим.– Нега ундай дейсан?!– давоми…