Нурулло Остон. Ички душман (ҳажвия)

Император Франтц Иосиф И нинг жияни эрцгецог Фердинандни отишганида Шоввоз аскар Швейк: “Мен унинг қотилиман!” -дея тан олади. «Нега бундай қилаяпсиз?» деган саволга у пинагини бузмай: «Барибир тан олдиришади, нима қиласан асабингни  бузиб, -дейди. -Мана, Исо Пайғамбарни айби бўлмаса ҳам давоми…

Нурулло Остон. Чегемлик Сандро (ҳажвия)

Грузинларнинг бир киноси бор. Унда чегемлик Сандро тўрт киши бўлиб, совға-саломлар билан Сталинни кўришга боришади. Минг машаққатлар чекиб унинг ҳузурига киришади, совға-саломларни топширишади. Сталин уларнинг ҳар бири билан битта-битта кўришади, исмини, қишлоғини сўрайди. –Хўш, гамар жўба, биз томонларда нима гаплар давоми…

Нурулло Остон. Ейишиб ўтирайлик (ҳажвия)

Меҳмондорчилик одатлари ҳар жойда ҳар хил. Масалан, Хоразмда дастурхонга қўйилган нондан кимга керак бўлса, ўзи ушатиб олаверади. Лекин ҳар бир меҳмоннинг қўлига биттадан чойнакда чой билан пиёла албатта берилади. Қашқадарёда «онгсизлар, женгсизлар», -дейишади. Бухорода «дастурхонга қараб ўтиринглар», Андижонда «нон тишланг», давоми…

Нурулло Остон. Вақтида кетиш шараф (ҳажвия)

Ҳар бир инсон ҳаётининг юлдузли дамлари бўлади. Умуман йигит кишининг бошига уч маротаба бахт қуши қўнаркан. Гап уни тутиб қолишда. Тутиб қолмасанг тамом, лайлатулқадрдай ўтади-кетади. Эрнест Хемингуей «Чол ва денгиз» ҳикояси учун Нобел мукофотини олди. Горбачев тарих тақозоси билан улкан давоми…

Нурулло Остон. Тез ёрдам (ҳажвия)

«Тез ёрдам»нинг тез ёрдами яхши-да! Иситманг чиқса, тез етиб келади, духтур текшириб кўриб, тез ёрдам қилади, укол уради, дори беради, «Қалай, ўзингизни енгил сезаяпсизми?» деб кўнгил сўраб қўяди. «Бензин йўқ, дори тамом бўлибди, келганим учун бир нима беринг», -демайди. Энг давоми…

Нурулло Остон. Алвидо, Мирза Ҳамдам! (ҳажвия)

Азиз биродарлар! Жаҳон афкор оммаси оғир жудоликка учради. «Қора лола» қазувчилар ўйишмасининг бошбоқони Мирза Ҳамдам Эрзаранг кутилмаган касалликдан ияк қоқиб юборди. Афсус-надомат билан айтиш керакки, унинг ҳали-бери ўладиган сиёғи йўқ эди. Шунинг учун  атрофидаги садоқатли дўстлари ва айни пайтда надоматли давоми…

Нурулло Остон. Вақтинчалик қийинчиликлар (ҳажвия)

Бир содда деҳқондан: “Бизда нима доимий бўлади?”, -деб сўрашса, “Вақтинчалик қийинчиликлар”, -дея жавоб берган экан. «Қанақа вақтинчалик қийинчиликлар?» «Қанақа бўларди, табиий офатлар-да, мана қиш қуруғчилик билан ўтади, баҳор серёғин келади, ёзда ҳарорат етишмайди, куз эрта тушади, ундан кейин нима бўлади давоми…

Нурулло Остон. Қиёфат ул башар (ҳажвия)

Бир танишим, “Агар ўзингнинг кимлигингни билишни истасанг, “Қиёфат-ул башар” деган китобни топиб ўқи, деб маслаҳат бериб қолди. Бутун кутубхоналарни ағдар-тўнтар қилиб, ниҳоят ўша китобни топиб олдим. Муаллифи номаълум бўлган бу китобдан ўзимнинг хислатларимни қидира бошладим. Унда илми қиёфага ҳадиси Шарифдан давоми…

Нурулло Остон. Жинни бўлиш осонми (ҳажвия)

Темир дарпардалар йўқолганидан буён ҳозир ҳаммага ҳамма нарса мумкин бўлиб қолган. Биров мошинада, биров велосипедда, биров от-аравада дунёни айланиб чиқаяпти. Пиёдалаб ҳажга жўнаяпти, пиёдалаб ер юзини кезаяпти. Россияга бориб келиш-ку, водийликларнинг Мирзачўлга қовун экиб келишидай гап бўлиб қолди. Кореяга кетаётганларнинг давоми…

Нурулло Остон. Тадбиркорлик қонимизда (ҳажвия)

Бизнинг халқимиздай тадбиркор халқ бўлмаса керак дунёда. Йилига уч марта ердан ҳосил олади, товуқ кечаси тухум қўйсин, деб электр чироқини ёғиб қўяди, симёғочга улаб. Феврал ойида томорқасини молалаб, редиска билан сабзи уруғини аралаштириб сепади. Май ойида редискани қўпориб еяверади, кейинги давоми…