Анвар Обиджон. Қийғиракнинг шамоли (ҳажвия)

Синоптикларнинг навбатдаги йиғилиши давом этар, келгуси ой учун гидрометеорологик бюллетень тайёрлаш масаласи муҳокама қилинмоқда эди.– Ҳой, сен бунақа ғўрлик қилмагин, Тошкўмиров!– дея, жамоага бундан бир ойча олдин келиб қўшилган ёш ходим Тоштемировга дакки берди бошлиқ. – Водий ҳақида тайёрлаган маълумотларинг давоми…

Анвар Обиджон. Пидбўл (ҳажвия)

Инглиз отлиғ бир оролча тарқатибдур, қаранг, пидбўл,Ўйнар эрмиш энди қўрқмай Русиё-ла Фаранг пидбўл.Гулмат Бу ёқдан кўзойнагимнинг нуршишасини, у ёқдан телевизўрнинг расмойнасини чинглаб артиб, ҳадемай Бразилия билан Шотландия термалари ўртасида бошланадиган ўйинни кўришга шайланиб турганимда, ташқи эшик тақиллаб қолди. Ўрнимдан қўзғалиб давоми…

Анвар Обиджон. Олтиариқ ҳангомаларидан

Олтиариқда ўта ажабтовур ҳулқ-атворли кишилари билан машҳур бўлган иккита қишлоқ бор. Биз уларни шу қадар севиб-эъзозлаймизки, ўз номлари четда қолиб, бирини Шакарқишлоққа, иккинчисини Ширинқишлоққа айлантириб юборганмиз. * * * Шакарқишлоқ чегарасини кесиб ўтувчи сершағал йўлнинг четига: «СТОП! ОЁҚ АРТИБ КИРИЛСИН!» давоми…

Анвар Обиджон. Тўғон Такаевнинг қошиқбози (ҳажвия)

Ҳурматли суд раиси! Муҳтарам масаҳатчилар!Акаларим! Бўйнимга оламан, ўзимдаям сал-пал айб бор– баъзан кўнгли бўшлик қилдим, баъзан нафсим ҳакалак отди. Аммо-лекин, айбнинг энг йириги – шу топда мени қаллобга чиқариб, уялмай-нетмай даъвогарлик қиптурган манави одамларнинг ўзида. Шундай пачақ аҳволга тушиб қолишимга давоми…

Анвар Обиджон. Ола-була шарф (ҳажвия)

Ой тугаб бораётгани учун бешта жамоа хўжалигида кетма-кет томоша қўйдик, бу – олтинчиси… Охиргиси!Ҳа, охиргиси бўлмай қуриб кетсин-а! Бунақанги расво клубни умримда энди кўришим: деразаларнинг ойналари чалапачоқ, саҳна совуқ, ҳатто кийиниш хонасигаям печка-мечка ёқиб қўйишмабди, хонандаю раққосаларимизнинг тиши ёппасига «чакира-чакир давоми…

Анвар Обиджон. Ўшанинг эримикан? (ҳажвия)

Анов буқабош нега мени четга имлаяпти? Авзойи бузуқроқми? Наҳотки, бу… ўшанинг эри бўлса?Мен уни пайқамаётгандек, танишим билан бемалол гаплашиб турибман. Узоқроқ гаплашаверай-чи, у ёғи бир гап бўлар.Ана, тағин имлади, шубҳага ўрин йўқ, бу ўшанинг эри!Кўзимнинг қирида аста чамалаб кўрдим, қуриб давоми…

Анвар Обиджон. Пўписанинг оғирлиги қанча? (ҳажвия)

Август ойининг бошлари эди. Директоримиз мени ҳузурига чақириб, қўлимга қандайдир хатни тутқазди-да, шу ернинг ўзидаёқ танишиб чиқишимни илтимос қилди.«Ҳурматли олимлар! – деб бошланган эди хат. – Сизларнинг илмий текшириш институтингизда асабий зарбанинг инсонга жисмоний таъсирини ўрганиш устида тажриба олиб борилаётганини давоми…

Анвар Обиджон. Импўртбоп йигит (ҳажвия)

Кечки овқатдан кейин дадам озиқ тишини кавлаб туриб: «Сизга билдирмай, битта иш қипқўйдик, ўғлим», деб қолди. Бирдан юрагим алғов-далғов тепди. – Уйим куйибди-ку, дада! – деб вангилладим мен. – Даканг хўрозимни охири сўйворибсиз-да?Кутилмаганда, дадамнинг эски тутқаноғи тутиб, «ҳе, ўша жипириқ давоми…

Анвар Обиджон. Бақаларнинг нияти бузуқ (ҳажвия)

– Уйинг куйгур ҳашаротлар деҳқоннинг ризқини ёмонам қийиб келяпти-да, раис ака. Айниқса, кўсак қурти…– Ҳа, Шодивой, бу масала ҳар йили бошимизни қотиради.– Агар қушлар бўлмаса, бошоғриғингиз янаям кўпаярди.– Биламан, азамат паррандаларимиз бизга жуда катта ёрдам беришади.– Ҳе атта-а-нг, яқин-орада шу давоми…

Анвар Обиджон. Кемага тушганнинг жони бир (ҳажвия)

– Кетингга бир тепаман, ачангни уйига бориб тушасан!– Сизга нима ёмонлик қилдим, амаки?– Оғзингиздан сутнинг ҳиди кептурибди-ю, маҳалланинг сартарошидек сиполигингга куяйми.– Нима қил дейсиз?– Тўпалон кўтар. Ҳеч бўлмаса, ҳуштак чал.– Чалардим-у, кеча тишим тушган-да.– Унда, бақирсанг-чи, момиқвачча!– Нима деб бақираман?– давоми…