Саидвафо Бобоев. Олатўнлик (ҳикоя)

Холматнинг юрагига ғулғула тушди. У новча бўй, сочлари ўсиқ, чармкамзул кийган йигитнинг анчадан бери кузатиб турганини пайқаб қолган эди.“Пулга эҳтиёт бўлиш керак, пулга”, — хаёлидан ўтказди Холмат лаш-лушларини апил-тапил йиғиштираркан. Унинг пишиқ матодан тикилган халтаси пулга тўла. Нақд тўрт юз давоми…

Шомирза Турдимов. Сиртлон (ҳикоя)

У кун қизиган пайт, тиқилинч автобусда уйига қайтди.Бир томони рўзачилик, иссиқда йўл юриш оғир келдими, юзлари қизариб кетди.Эшик очган қизи уни кўриб ажабланди:– Ичдингизми?Савол унга эриш туюлди. Кесатиб жавоб берди.– Пиво!– Вой, рўзангиз-чи?– Ухлади.– Ичганга ўхшаяпсиз.– Ўзинг ўхшайсан.У жаҳл билан давоми…

Абдунаби Абдиев. Муаллақ одам (қисса)

-1- – Айтинг, мен кимман ўзи, кимман?Гоҳо асов сойдек пишқириб, баъзан тошбақадек судралиб ўтаётган умрингиз мобайнида қулоғингизга чалинган саволлар силсиласида бундан кўра мавҳум ва бетайини эҳтимол учрамас, бу савол оғриғини сўроққа тутгувчидан ўзга ким ҳам билсин. Бинойидек гурунг бериб ўтирган давоми…

Уйғун Рўзиев. Нотинч руҳ (ҳикоя)

Даврон Давлатович ўзини гўё ҳавода муаллақ сузиб юргандек ҳис қилди. Кўзини очган эди, тип-тиниқ мовий осмонни кўрди. Кейин ўзини оппоқ чойшабга ўраган ва қандайдир ёғоч замбилда ётган ҳолда кўриб, ҳафсаласи пир бўлди. “Яна замбилда олиб кетишаяпти шекилли”, — деб ўйлади давоми…

Жамила Эргашева. Бойбичча (ҳикоя)

Кенжа ўғил омадсизроқ чиқди. Беш йил Тошкентда юриб, диплом ололмай қайтди. Уйдагилар қанча суриштирмасин, сабабини айтмади, ўзи Тошкентга бошқа бормади. Акаларининг ҳаммаси алоҳида уй-жой қилиб, чиқиб кетишган эди. Гулнор кампир чоли билан борини бозор қилиб, кенжасини уйлантириб қўйди. Беш ўғилни давоми…

Жамила Эргашева. Ўлим (ҳикоя)

Унинг ўлганлиги ҳақидаги хабарни эшитиб, унга қанча ачинган бўлсам, ўзимдан шунча хавотирландим:«Ҳа, ўлим барҳақ! Ҳали ниҳоясига етмаган қанча ишларим бор! »Аммо ўлим қачон эшик қоқиб келган? «Биз келдик, кираверсак майлими, у ёқ-бу ёғингни тартибга солиб олганмисан, йўқми?» деб.Шўрлик касалманд эди, давоми…

Жамила Эргашева. Қайтиш азоби (ҳикоя)

Бир ширин туш кўраётган эди. Эрининг иддаоли нуқишидан уйғониб кетди:— Ҳа-а?!— Телефонга…Бутун аъзойи бадани сирқираётганидан, бир амаллаб тўшакдан узилди. Қанийди ҳеч ким индамаса… Ҳеч зарурат бўлмаса… Бир кеча-кундуз тўйи-иб ухласанг!Елкасини қийшайтириб хонадан чиқиб кетаётган эрига қараб ғижинди: «Ҳеч бўлмаса, мана давоми…

Жамила Эргашева. Жазо (ҳикоя)

Тўшакда ётиб қолган одамнинг кунлари сира ўтмайди, узун бўлади. Тунлари ундан-да узун бўлади. Ойша хола офтобрўяда ётиб, энди кўзи илинган экан. Кўча томондан келаётган шовқин-сурондан чўчиб уйғонди. Бир нафас бутун вужудини қулоққа айлантириб, дарвоза томон тикилди. Сўкинаётган эркак, қарғаб йиғлаётган давоми…

Абдураззоқ Обрўй. Бир калланинг минг ташвиши (ҳажвия)

Эрталаб Сотти Салимович ишга отланаркан, хотинига:— Шляпамни буёққа бер, —  деди.Хотини  шляпани узатаркан чимрилди.— Бозордаги нарх-наводан ҳам хабар олинг, қандай экан?— Унда, дўппини ҳам буёққа бер.— Ўғлингизни жисмоний тарбия ўқитувчиси чақиртирган экан. Бирров мактабга ҳам кириб ўтинг…— Ҳм-м, яхши. Амриқодан давоми…

Абдураззоқ Обрўй. Хотирани пишитиш (ҳажвия)

Автобусгами, трамвайгами, метрогами чиқиб олсам бас, кўзим тўрт бўлиб,  бўш жой қидираман. Албатта ўтириб олишим керак. Бўлмаса иш чатоқ. Кимдир оёғимни босади, кимдир тирсагини  қорнимга тирайди, кимдир туртиб юборади. Хуллас, йўл азоби — гўр азоби. Ўтириб олгач, кўнглим жойига тушади. давоми…