Шароф Бошбеков. Фалакнинг гардиши (киноқисса)

Учта шарпа секин девор ошиб тушди. Эҳтиётлик билан оёқ учида юриб, ҳовлини кесиб ўтишди. Айвонга кираверишда бир неча оёқ кийимлари тартиб билан териб қўйилган. Орасида болалар пояфзали ҳам бор. Оғрилар ичкарига кириб, кўзи қоронғиликка ўргангунча тек қотиб туришди. Икки чеккада давоми…

Иброҳим Муҳаммад. Топталган чечак (ҳикоя)

Навқирон граф Албер де Ренар, ниҳоят, латофатли Жозефинанинг ўз-ўзидан нафратланиш сабабидан воқиф бўлди.Жозефина ҳақида бундан икки ой муқаддам графнинг ишратпараст дўсти Шарл сўзлаб берганди.«Дўстим Ги, шу кеча қайси жононнинг қўйнида кайфу сафо қилганимни биласанми?» – дея мамнун керишди у. – давоми…

Иброҳим Муҳаммад. Хаёлимда бўлдинг узун тун (ҳикоя)

“Мана бу мактубга диққат қилинг,  азизлар. Унда ёзилишича,  саксонинчи йилларда Тошкент тўқимачилик комбинатининг 2-фабрикаси,  2-йигирув тсехида йигирувчи бўлиб ишлаган Фарида исмли қизни анчадан бери бир дўстлари излаяпти экан.  Афсуски,  Фарида синглимизнинг суратлари юборилмабди.  Ушбу мактуб муаллифи Фариданинг ўнг қўлининг билагида давоми…

Набижон Нажмиддинов. Энатут (ҳикоя)

Ҳовлимиздаги бир туп оқ тутнинг шохлари уйимиз томи билан туташиб кетган. Маҳалламиздаги одамлар уни «оқ тут» дейишса ҳам, биз «энатут» деб атаймиз. Чунки бувим «бу тутни энатут деганлар, уруш вақтида ҳам, очарчиликда ҳам кунимизга яраган, ризқимизни бутун қилган» деган эдилар-да!Энатутнинг давоми…

Набижон Нажмиддинов. Совға (ҳикоя)

Телефон жиринглади. Дарс тайёрлаб ўтирган Рустам бўйнини чўзиб нариги хонага қаради. Онаси трубкани олиб ким биландир гаплашди.— Яна-я?! Қачон? — деди у норози оҳангда. Кейин трубкани аста жойига қўйди-ю, бир зумда ғамгин бўлди қолди. Анчагача диванда ҳаракатсиз ўтирди. Кейин туриб давоми…

Туробжон Мақсудов. Қайтмас тўлқинлар (ҳикоя)

Севимли опам Қумриой хотирасига бағишлайман Ишком тагидаги супада ўтириб, мушукчаларнинг бир-бири билан олишишини кузатавериб зерикканимдан «соат»га қараб қўйдим: уйнинг сояси ҳали супага етмаган эди. Демак, опамнинг мактабдан қайтишига ҳали анча вақт бор. Кун исиб кетган, ишком ости соя бўлишига қарамай, давоми…

Туробжон Мақсудов. Шимол шуълалари остида (ҳикоя)

Қутб орти ўлкасининг табиати ажойиб: қиш кунлари қор устига қор ёғади, аёз авж олган пайтда ташқарига чиққан кишининг мижжаларидаги нам музлаб, киприклар бир-бирига ёпишиб қолади, ҳатто шаршаралар ҳам тилсизланиб, шу ҳолича музлайди. Тушдан сўнг атрофга аста-секин туман тушиб, қутб туни давоми…

Туробжон Мақсудов. Лола (ҳикоя)

Завқ-шавққа тўлиб шаҳар боғидан кетиб борардим. Ногоҳ қўнғироқдек товуш диққатимни тортди:— Аматижон, мана шу пулга битта лолайиздан беласизми?Овоз келган томонга қарадим. Атлас кўйлакчаси устидан қизил кофта кийган, қоп-қора сочларига қўниб турган капалакдек оқ, лента боғлаб олган жажжи қизча. У дарвоза давоми…

Ботир Носиров. Олтин қаср фожиаси (қисса)

1. СОХТА ЧАҚАЛОҚ Зиёлиларга хос замонавий кийинган, бўйчан йигит қўлидаги йўргакланган чақалоқни авайлаб, одамлар орасидан чаққонлик ва эҳтиётлик билан елиб ўтди-да, орқама-орқа келаётган атлас кўйлакли дилбаргина аёлга тутқазди. Жувон йўл четидаги ўриндиқда ўтириб, чақалоқ бўйнидаги сариқ лентага боғланган сўрғичини тўғрилаб давоми…

Собир Абдулла. Шоир Ҳангомий ва қўтир эчки (ҳикоя)

Бир замонлар шаҳарнинг чеккароқ маҳалласида яшовчи боғдор Мустафоқул исмли мулла киши ёши қайтгандан кейин бирданига ўзини шоир эълон қилиб, Ҳангомий тахаллуси билан пойма-пой ғазаллар тўқий бошлади.Боғда кетмон чопиб ёки токни хомток қилиб турганда илҳом келиб қолар, кетмонни у ёққа, ток давоми…