Муҳаммад Исмоил. Кечиккан мактуб (бадиа)

Мени Ҳиндистон элчихонасига чақиришаётганини айтишди. Бош консул дўстим эди. Дарҳол унинг қиёфаси кўз олдимда намоён бўлиб юзимга табассум югурди. Биз у билан бир варакайига тўртта тилда ўзбекча, ҳиндча, русча, инглизча, аралаш-қуралаш гаплашар, расмий суҳбатимиз аския айтиш билан якунланар, унинг самимийлигими, давоми…

Муҳаммад Исмоил. Мени кечир, Мукеш (бадиа)

Самолётимиз Деҳли шаҳрига қўнганида ҳаво очиқ, ҳарорат 27-30 даража иссиқ эди. Деҳли кўчалари ям-яшил дарахтларга бурканган, кўча бўйларида эринчоқ маймунлар галаси тамшаниб ўтган-кетганларни томоша қилиб ўтиришади. Бизни кутиб олишга чиққан ҳинд дўстларимиз бўйнимизга шода-шода мойчечаклар гулдастасини осишди. Уларнинг ҳушбўй ва давоми…

Лобар Азизхўжаева. Бахт (бадиа)

Севган йигити томонидан навбатдаги ишқий мактуби ҳам жавобсиз қолган дугонам чуқур оҳ тортиб столга бошини қўяди:— Уф-ф… Нақадар бахтсизман-а…Демак бахт муҳаббатда экан-да? — ўйлаб қоламан мен. Наҳотки бахт деганлари фақатгина севишдан иборат бўлса? Астагина ёнимда ўтирган “ғамбода”ни туртаман:— Нилу, бахт давоми…

Лобар Азизхўжаева. Мени севиб қолсайдинг…(бадиа)

Эшик очилиб бир-биридан эзгин хаёлларимни учириб юборади. Онажоним астагина тепамга келиб сочларимни силайдилар— Ўтирибсанми болам? Мен кетяпман, сенам бирровга чиқсанг бўларди, сал бўлсаям кўнглинг ёзиларди…Мен қизарган кўзларимни онамдан яшираман.— Йўқ, она, боргим йўқ…— Майли, бўмаса мен тезгина қайтаман. Айтгандай, ўғлим, давоми…

Нилуфар Турғунова. Арғимчоқ (ҳикоя)

Деразадан мўлтираб турган кўзлар ёмғир остида қолган эски арғимчоққа узоқ-узоқ термуларди.Арғимчоқ эрталабдан бери тинмай ёғаётган ёмғирда ивиб кетган. Эски қайрағочга осилган бу арғимчоқ акаси учун Сабринанинг қувноқ хандаларидан яккаю ягона ёдгорлик. Бу баҳорги ёмғирлар Беҳрузга ёшлик хотираларини эслатарди. Ўша кунги давоми…

Нилуфар Турғунова. Соғинч (ҳикоя)

Осмонга термулиб турган кўзлар милтиллаган энг ёруғ юлдузни изларди. Табиат тун бағрида, ой митти юлдузларга алла айтган она цингари ўз меҳрини маъсума нурлари орқали аён қилади…Ҳусноранинг юраги энтикиб ўз онасини кўз олдига келтирди, меҳрли нигоҳи, иссиқ тафтини эслаб соғинч ёшлари давоми…

Нилуфар Турғунова. Қисмат (ҳикоя)

Қуёш ер бағрини қиздирар, кенг кўчанинг бошидан эса ўн тўрт ёшли қиз кўзларида милт-милт ёш билан югуриб келарди, ҳовлиси ёнига келганида шашқатор ёшини артиб, эшикни аста очди-да:— Ойижон, мен келдим, — деганча уйга кириб кетди. Назира опа бу ҳолга ҳайрон. давоми…

Ўзбектош Қиличбек. Кечиккан севги (ҳикоя)

Ёрқиной синфга йиғлаб кирди. Ғала-ғовур қилаётган ўттиз чоғли саккизинчи синф ўқувчилари бирдан жимиб қолди. Ёрқиной ўтира солиб парта устига ёйилган китоб-дафтарига юзини босганча йиғидан қизарган кўзларини ҳаммадан беркитди.Бироз ўтиб хонага ўқитувчимиз кириб келди. Унинг ҳам важоҳати ўзгарган, эшикни шаҳд билан давоми…

Ўзбектош Қиличбек. Кўк сомса (ҳикоя)

Йигирма ёшида вафот этган синфдошим Д. ни хотирлаб Бутунлай бахтсиз киши бўлмаганидек, барча бахтиёрларнинг ҳам бахти тугал эмас.Бахтсизларнинг икки тоифаси бор. Биринчи тоифа бахтсизлар — чинакам бахтсизлар бўлиб, улар тор ва хира кўнгил дарчасидан дунёни қора бўёқларда кўришади. Бундай бахтиқароларнинг давоми…

Ўзбектош Қиличбек. Ширин хурмо (ҳикоя)

Шаҳарнинг гавжум ва сершовқин бозорларидан бири.Устига уюм-уюм хурмолар терилган бозор растаси.Ўрталиқдаги жойлардан бирида лаб-лунжига аямай бўёқ чаплаган, қирқ ёшлардаги тўлагина жувон савдо қилмоқда. Қўли-қўлига тегмайди.Харидорлар бироз сийраклашгач жувон ёнидаги сотувчилар сафига кечагина қўшилган одмироқ кийинган тенгқур аёлга юзланди.— Хурмонгиздан битта давоми…