Жасур Кенгбоев. Ҳавочун (ҳикоя)

Агар Они унутса банда они,Тирик эрмас агарчи бўлса жони.Сўфи Оллоёр Ер сайёрасида нималар бўлмайди. Ҳа, ўлимдан қўрққан умр кўрмас.Қанча умрим қолди? Билмайман. Билиб ҳам нима қиламан? Менга фарқи борми? Яна бир огоҳлантириш сигнали келса, тамом, ўламан. Ҳисобимда қанча пул борлигини давоми…

Хурсандбек Тўлибоев. Кўз (ҳикоя)

Кун совуқ эди… Қаҳратон қишнинг қотил қиличи – аёзбобо тинимсиз иззиллар, юз, афт-ангорни бир тилиб ўтарди. Не умид биланки йўлга отландим. Манзил унчалик олис эмас – азим Кентга. Илм истаб юргандан кейин вақтдан унмли фойдаланмоқ мақсадида бир-икки хужжатларимни қўл папкамга давоми…

Хурсандбек Тўлибоев. Йўл (ҳикоя)

Бу дунёдаги ҳеч бир нарса менинг бир томчи кўз ёшимга арзимайди…Мусофирнинг гапи. Бола эдим. Бахтли эдим. Ҳаммаси уйимизнинг фариштаси – С. бобомнинг бевақт оламдан ўтганидан кейин бошланди. Ҳаётимда унгача бахтли эканман, аммо энди ақлимни таниб, тиниқ тасаввурларим ва дунёқарашларим шаҳарнинг давоми…

Фаррух Жабборов. Қайтиш (ҳикоя)

Қишлоқнинг чанг кўчаси бўйлаб кетиб бормоқда, бир маҳзун, бир ғамгин, бир башанг йигит. Ўша сен бўласан, ўша — МЕН! Қишлоғингни соғиниб кетасан… Автобус сени тупроқ йўллар бошига ташлаб ўтади. Ҳозир бутун қишлоқ қаршингга чиқадигандек. Шаҳарда ўқишингни кўрсатиб қўймоқчисан, шимингнинг балоғини давоми…

Умид Яъқуб. Рамақ (ҳикоя)

…Қўтир босган давр(ас)ининг энг авж ноталарига чулғонган Буюк Эш(Шак) эраси хуржунидаги ножинс аср карвонида туя эгиз туққан йили, ўша… қисир ондатра билан серпушт каламушни чатиштиришган (ва алал-оқибат темир тўнни ҳам кемириб ташлайдиган беҳисобу беҳижоб… хундору ёлдор… думсизу кўзсиз Ўлат Тўдаси давоми…

Акобир Саййид. Дарахт пўстлоғидаги битиклар (ҳикоя)

Чол букчайиб ўзидан ҳам ёши улуғроқ ёнғоқ дарахти остини тозаларди. Ёнғоқ меваси пўстини арчавериб қўли, лаби ва яланг оёғидаги бармоқчалари қорайиб кетган болакай сер¬ғайратликда бобосидан ҳам ошиб тушарди. Шох-шаббаларни улоқтириб ўйнар, кези келганда, бобосига тақлидан белини ушлаб вой-войлаб қўярди. Таниш давоми…

Бобур Наби. Юлдуз (ҳикоя)

У қўлидаги китобни ёпиб, токчага қўйди. Деразадан қаради – шом вақти бўлибди. Сандал чўғига қўйилган обдастани олиб, ташқарига чиқди. Ҳаво жуда совуқ. Қор тизза бўйи ёққан. Осмоннинг оқиш ранги қалбларга ҳузур бағишлар даражада тиниқ. Ердаги оппоқ қор ва осмон ранги давоми…

Акбар Рустамов. Келишув (ҳикоя)

Қобил гаи хуноб бўлди. Мана, соат ўн бирга қараб боряптики, бирорта ҳайдовчи қоида бузгани йўқ. Аксига олиб, бугун институтда ўқийдиган ўғлининг имтиҳони бор. Пешинга комиссия учун “обед пули”ни олиб кетишга келишишганди. Қани энди бирор ҳайдовчи палакат босиб тезликни оширса ёки давоми…

Акбар Рустамов. Раддия (ҳажвия)

РАДДИЯЁхуд шоир Ёзиқ Ўйламаснинг “Оч биқинга” газетаси устидан раддия бериш ва товон ундириш хусусидаги аризасиЖаноби прокурор! Сўнгги вақтда танқидчилар ўзларига ёқинқирамаган ижодкорлар асарларига қора кўзойнак ортидан қарайдиган бўлиб қолишган. Афсусланарлиси, аниқ муддаоси бўлмаган, бировга атайин лой чаплаб, борлигини кўрсатиш мақсадида давоми…

Бобур Наби. Сурур (ҳикоя)

Унинг хаёллари ўзида эмас – осмонларда учиб юрарди, лабида эса ним табассум, тепаликка қиялаб чиқиб бораркан, гоҳ-гоҳ ўзича сакраб, қўлларини ҳавода ўйнатиб қўяди. Оёғи остидаги ўнқир-чўнқир йўл ҳам уни чалғита олмас, аксинча паст-баландликлар унинг юришига ёрдам бераётгандек эди.Адирнинг чап тарафида давоми…