«Онаси ўпмаган қизлар» қани?

Ҳаё ва андиша дунёда тартиб сақлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Ҳаё йўқолса, ҳеч кимда виждон ҳам қолмайди. У ҳолда дунёда тартиб бузилади. Кишилар бир-бирларига бефарқ қарайдиган бўлиб қолишади.Ҳусайн Воиз Кошифий

Ухлаб ётган ор

Либос ҳар доим ҳам инсоннинг қандайлигини белгилаб беравермайди. Олтин тупроқ остида ҳам, қора балчиқда ҳам ўз аслини йўқотмаслиги рост. Шундай деймизу, баъзан ҳаёт қонун-қоидалари олтинни-да қадрсиз буюмга айлантириб қўйиши мумкин.Либоснинг асосий вазифаси авратни беркитиш эканлиги сир эмас. Бунга ярамаган матоҳни давоми…

Ғалати сценарийли тўй

Тўй – миллат кўрки, таъбир жоиз бўлса, унинг юзи. Унда миллатнинг  ўтмиши бугунги аҳволи, моддийликдан то маънавий қиёфасигача акс этади. Бу кўзгудан энг аввало тўй «айбдорлари» – келин ва куёв жой оладилар. Келиннинг қариндошлари куёвни кузатса, куёв томон келинга қизиқади. давоми…

Изҳор ортидаги хавотир

Оммавий ахборот воситаларида қизларнинг кийиниш маданияти ҳақидаги кўп ва хўп ёзилди. Бу чиқишларнинг таъсир доираси нечоғлик бўлмоқда, билмадигу бизни қизларимизнинг маънавий дунёқарашга оид яна бир жиҳат ўзига тортди. Аслида бу тўғрида ёзиш ҳам бироз ноқулай. Шундай бўлса-да, матбуот нашрларини кундан-кун давоми…

Меҳмон Бахтий. Хубон (қисса)

Азиз ҳамқишлоқларим ҳурмати ва отамнинг ёрқин хотирасига бағишлайман 1 Офтоб ҳали қиёмга етмаган эди. Тоғ ёнбағридаги ҳайдалиб, текислаб қўйилган ер томондан ҳофизнинг якка нолиши қишлоқ осмонига аранг-аранг ўрларди. Бу тепаликдан Шолон, Қалъача ва Чашмадор қишлоқлари, экин ерлари ва ям-яшил боғлари давоми…

Акбар Рустамов. Рамазон тунида (ҳикоя)

Зокир намозшом чоғи қўйларини қамаб уйга кираркан, ичкарида ўтирган ота-онасининг суҳбати кулоғига чалинди. Тушунди: гап ўзи ҳақида бормоқда.— Йўқ, — дерди отаси. — Эртага қишлоқдагилар фалончи ўғлини боқолмай, кўчага гадойликка чиқарибди, дейишларини истамайман.— Вой, гадойлик нимаси. Очлиқдан чиқаётгани йўқ-ку! Бу давоми…

Абу Бакир. Тугалланмаган саёҳат (ҳикоя)

Институтда ўқиб юрган кезларим бир жўрам бўларди. Жуда қадрдон эмасдигу, ҳар қалай, бошқа болаларга сира ўхшамасди. Баъзи ёзган нарсаларимни унга кўрсатсам, худди буюк мунаққиддек фикрларини айтарди. Шунинг учун ҳам баъзи бир инжиқликларига қарамай, уни ўзимдан узоқлаштирмасдим. Ётоқхонада бирга турардик. Унинг давоми…

Наргиза Асад. Домла учун тузоқ (ҳажвия)

Аудитория талабалар билан тўла, кимдир конспект тўлдириш, кимдир қўл телефони билан гаплашиш, яна кимлардир уч-тўртта бўлиб ҳангомалашиш билан банд.Кириш учун қўнғироқ чалинганига ўн дақиқадан ошяптики, ҳали Аслоний деганларидан дарак йўқ. Жойимга ўтириб, дарсни такрорлаш, имтиҳонлар вақтида янада баҳоларни ошириш илинжида давоми…

Дилмурод Содиқов. Ўзидан қочаётган одам (ҳикоя)

Боботоққа пода ҳайдаб кетаётувдик. Манзилга етмасимиздан кун бота бошлади. Қуёш қизғиш тус олди. Осмон тоқидаги парқу булутлар нимпушти рангга кирди. Тоғнинг ғадир-будир чўққилари, бепоён адир ҳамда этакда сочилиб ётган қишлоқлар устида шафақ бижирлади. Қуёш осмонни тарк этди, бироқ қутб қонга давоми…

Азиз Норқулов. Қўрқинч бағишлаган севинч (ҳикоя)

Ширқ-ширқ…Ширқ-ширқ, ширқ-ширқ… Абдураҳмоннинг ихтиёри қўлдан кетди. У қабристонда туриб, мозорларни суратга олаётганди. Юрагида милт этган нур йўқ. Нажотни нимадан кутишни ҳам билмайди. Кўзёшлари неча карра юзини ювди. Тонг отгунча қанча ёстиқлар ёш томчиларидан ивиб кетди. Юрагига изтироблар дунёсидан қувур очилгандек давоми…