Фаришталар кирадиган хонадон

Бугун эрта уйғондим. Ҳар кунгидан-да вақтлироқ. Соат миллари 5 га қараб силжимоқда эди. Қуёш ҳам энди мўралаб, заррин нурларини таратишга тараддудланиб турган экан. Ўрнимдан туриб, дераза дарчасини очдим. Хонага тонгги майин, ёқимли шабада елиб кирди. Танам роҳатланди. Ҳовлига чиқдим.

Нега дўппи киймай қўйдик?

Ҳар бир халқнинг ўзига хос ўлмас анъаналари, қадриятлари бор. Дейлик, тўй маросими ҳар бир халқда ҳар хил, удумлари мутлақо бир-бирига ўхшамайди. Қачонлардир яратилган ноёб санъат асари ҳам гўзаллиги, нотакрорлиги билан маълум бир миллий маданият белгиси сифатида намоён бўлиб, қадрият сифатида давоми…

Мирмуҳсин. Бувамни соғиниб… (ҳикоя)

Буванинг таърифича, “қуш учса, қаноти одам юрса, оёғи куядиган” қадимий Мирзачўлда ҳозир қанчалар обод қишлоқлар пайдо бўлди. Шу гўзал қишлоқлардан бирида Хондамир деган бола яшайди. Унинг икки тепа тиши тушиб, гапирганда кулгилироқ кўрингани билан асли ўзи жуда яхши бола. Ёзда давоми…

Маҳмуд Йўлдошев. “Бобожон …” (ҳикоя)

Дунё ишларини унинг пойгасида чопганда билар экансан, деган иборага унчалик ишонгим келмай турипти. Ахир қадимий аксиомалардан бири тошбақани қувиб етолмасликку. Шундай экан, ҳарқалай, орқага қараб, ёмон яшамабман, дея оламан. Яъни, инсонлик маъносидан келиб чиққанда унча чопмапман, ҳамда, тошбақани ҳам жуда давоми…

Маҳмуд Йўлдошев. Сенга ойи бўлолмайман, “Олакўз” (ҳикоя)

Мактаб бошланишидан олдинроқ мактабга эртароқ боришни ҳамма болалардай мен ҳам орзиқиб кутаяпман. Ахир, анча вақтдан буён учрашмаган жўралар билан учрашаман. Аммо, ич-ичимда биринчи сентябр тезроқ келмаса, энг бўлмаганда яна бир икки кун кечикиброқ келса дейман. Бунинг сабаби бор. Менга оқ давоми…

Ўрхон Камол. Ғаройиб бола (ҳикоя)

Печенье, шоколод, мармелад, зайтун ёғи ва совун ишлаб чиқарувчи цехлар билан ёнма-ён жойлашган кичик таъмирхоналардан бирида ишлаб, нонини кичик дастгоҳ ортидан топиб ейдиган бир дўстимни кўриш учун боргандим. Тополмадим. Энди қайтаётган эдим, эшик ёнида турган каттагина ёғоч сандиқнинг ичида бир давоми…

Куба мақоллари (36 та)

• Камбағалнинг қопи тўлмайди. • Тунда шам ёруғида эшакнинг урғочиси ҳам гўзал кўринади. • Вақт аёл кабидир: кўп ваъда бериб, кам бажаради. • Бекор ўтган вақт учун ўликлар ҳам йиғлайди. • Чақимчи учун икки тобут тайёр: бири ўзи учун, иккинчиси давоми…

Вужуддаги икки денгиз

Курраи заминда икки турли денгиз бор: бири – чучук сувли, иккинчиси – шўр сувли, Уммонлар остидаги бу денгизлар ёнма-ён оқади, аммо суви бир-бирига қўшилмайди. Олимлар шўр ва чучук сувли денгизларнинг ўртасида қандайдир кўз илғамас парда-тўсиқ мавжудлигини яқиндагина кашф этишди. Вужудда давоми…

Тутанхамон хазинаси

1893 йил Франция археологи Лорет Аменофис II мақбарасини топган ва унинг атрофида яна 13 та бошқа жасадлар бўлганлигини аниқлаган. Энг фантастик кашфиёт малакали мисршунос олим Картер ва унинг бой ҳомийси Лорд Карнавонлар томонидан 1922 йилда содир бўлган. 1903 йилдан бошлаб давоми…

Адигей халқ мақоллари (157 та)

• Боласиз уйда бахт бўлмайди. • Бой бошпанасиз бўлмайди. • Бошланмаган ишга илон ўтиради. • Ўз уясида сичқон ҳам ботир. • Айиқнинг бошини кўрдингми ― унинг изини қидирма. • Ширин таом одамни қувнатади. • Ҳўкизга семизлик, йигитга қотмалик ярашади. • давоми…