Қаффол аш-Шоший (904-976)

Тошкент — ўрта аср араб манбаларида эса Шош — тарих жараёнида кўплаб шоир ва адиблар, алломалар, риёзат ва табобат аҳилларини етиштирган. Ана шундай алломалардан бири Қаффол аш-Шошийдир. Қаффол аш-Шошийнинг тўла исми Абу Бакр ибн Али Исмоил Қаффол аш-Шоший бўлиб, араб давоми…

Антон Чехов. Оқ қаншар (ҳикоя)

1 Очиққан урғочи бўри ўрнидан туриб, ов сари отланди. Унинг учта боласи бир-бирига ёпишиб баданларини иситганча қаттиқ уйқуда эдилар. Она бўриваччаларини ялаб қўйди-да нари кетди. Баҳор фаслининг март ойи аллақачон кириб келган, аммо тунлари дарахтлар худди декабрдек совуқдан чарсиллар, тилинг­ни давоми…

Эрих Фромм. Менинг эътиқодим

Ишончим комилки, одамзот — табиий тараққиёт ҳосиласи, табиатнинг таркибий қисми, бироқ тафаккур ва онг соҳиби бўлгани учун борлиққа нисбатан ҳукмрон мавқега эга. Ишончим комилки, одамзот ҳаётининг моҳиятини англаса бўлади. Бироқ бу мазмун — моҳияти бутун тарихий тараққиёт мобайнида инсоният ҳаётини давоми…

Демьян Бедний. Шеърим

Демьян Бедний. Шеърим: Сайланма, шеърлар, балладалар, поэмалар / Тўпловчи: А. Алимбеков; Редкол.: …К. Яшин (редкол. раҳбари) ва бошқ. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари шеърияти). Машҳур совет шоири Демьян Беднийнинг номи ўзбек китобхонларига яхши давоми…

Дино Буццати. Кўчки (ҳикоя)

Жованни телефон қўнғироғи товушидан уйғониб кетди. Гўшакни кўтарса, бош муҳаррир экан. – Дарҳол Ортика водийсига жўна! У ерда кўчки рўй берган. Горо ҳудуди яқинида. Бутун бир қишлоқ кўчки тагида қолган эмиш, қурбонлар бўлиши ҳам мумкин. Қолганини борганда билиб оласан. Вақтни давоми…

Воқиф Султонли. Қутб кечаси (ҳикоя)

– Мен аввалги одаммасман. – Олти йиллик танаффусдан кейин сўнгсиз ҳаяжон билан кутилган илк учрашувдаёқ ҳол-аҳвол сўраш асносида шу жавобни эшитиши билан у сесканиб кетди ва айрилиқдан кечган бу йиллар ичида хаёлида тикланган дунё ҳам ер билан яксон бўлди. Дўсти давоми…

Андрей Тарковский: “Соғлом тафаккурга ишонамиз” (1981)

Атоқли рус кинорежиссёри Андрей Тарковский ижоди ХХ аср жаҳон кинематографияси тарихида муҳим ўрин тутади. Унинг фалсафий мушоҳадага бой, инсон руҳияти нозик бўёқлар ила тасвирланган “Қотиллар” (1956), “Ивановнинг болалиги” (1962), “Мен йигирма ёшдаман” (1965), “Андрей Рублёв” (1966), “Сергей Лазо” (1967), “Мингдан давоми…

Абу Мансур ал-Мотуридий (870-944)

Абу Мансур ал-Мотуридий сунний эътиқодидаги икки йирик оқимлардан бири бўлмиш Мотуридийа оқимининг асосчиларидан ҳисобланади. Унинг ҳаёти ҳақида маълумотлар жуда оздир. Тўлиқ номи Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳанафий ал-Мотуридий ас-Самарқандийдир. Буюк калом имоми ва фиқҳ олими асли Самарқанднинг давоми…

Антон Чехов. Верочка (ҳикоя)

Иван Алексеевич Огнев август кечаларининг бирида ойнабанд эшикни жаранглатиб очиб айвонга чиққанини унутгани йўқ. У вақт Иван Алексеевичнинг эгнида шалвираган пальто, бошида қирраси сербар шляпа бор эди. Мана энди у шляпа каттакон этиги билан бирга кровать тагида чанг босиб ётибди. давоми…