Шаршаранинг қўшиқлари: улар бизга нималар ҳақида сўйлайди?

Инсон фикр юритиш, ихтиро қилиш, ижодкорлик борасида мавжудотлар ичида энг сараси бўлмасин, она табиат нафосати, мўъжизаси олдида лолу ҳайрон қолаверади. Энг кичик заррадан тортиб, то улкан осмон жисмлари – метеоритларгача биз англашга уринган, бироқ тўлиқ ўрганишнинг иложи бўлмаган тилсимотлардир. Шунинг давоми…

Марҳабо Каримова

ТАҚДИР Танлаб-танлаб, ўлчаб бўй, Орзилаб қилинар тўй, Қўшилар бўрига қўй, Шу ҳам тақдир бўлдими? Оловни сувга қўшар, Соддани қувга қўшар, Атай қилганга ўхшар, Шу ҳам тақдир бўлдими? Бир бадфеълга бир зебо, Бир кўлмакка бир дарё, Бир нодонга бир доно, Шу давоми…

Юсуф Адиб (1949)

Юсуф Адиб (Yusuf Edip) 1949 йили Македониянинг Скопье шаҳрида туғилган. Скопье Кирилл ва Мефодий университети архитектура факультетини тамомлаган. “Куннинг қучоғидаман” номли шеърий китоби нашр этилган (1988). АЙРИЛИШ Яна бир уй йиқилмоқда – Бу ишни, Бунга ўхшаш кўп йўқотишни Кўра-кўра безиб давоми…

Жовид Сарачўғли (1935)

Жовид Сарачўғли (Cavit Saracoğlu) 1935 йили Македониянинг Скопье шаҳрида туғилган. * * * Хилватда хаёл сурсаму кўз солсам унинг-ла Руҳ оламининг дўст кўринар панжарасиндан, Жўшгай юрагим, кошки бир он қолсам унинг-ла Бир акси садо туйсам унинг тотли сасиндан. Ҳар ҳолу давоми…

Ўрхон Камол. Лотерея можароси (ҳикоя)

Инжунинг отаси уйга худди бир хум тилла топиб олган кишидек кўтаринки кайфиятда кириб келди: – Мана буни олиб қўй, хотин! Бирор тайин ерга қўйиб қўй. «Қарзинг мингдан ошдими, ҳар кун товуқ е!» дейишган қадимгилар, – деди. Аёл лотерея чиптасига ҳайрат давоми…

www.ziyouz.uz – Интернет-фестивал ғолиби!

24 сентябр куни “Ёшлар ижод саройи”да UZ Миллий домени-2012 интернет-фестивали ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу йилги танловни «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси, «Келажак овози» ташаббускор ёшлар маркази, “UZINFOCOM” компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази ва давоми…

Она сайёрамизни асрайлик

ХХI асрнинг катта муаммолардан бири бу – атроф-муҳитнинг ифлосланиши ҳамда иқлим исиши билан боғлиқ ҳолда экологиянинг глобал тарзда бузилишидир. Экологик инқироз давомийлиги ва талофат кўламига кўра турли хил кўринишда юз беради. Айримлари бир неча кун ичидаёқ содир бўлиб, тезкор талофатларни давоми…

Оҳулар оҳ чекмасин

Шарқ мумтоз шеъриятида оҳу, кийик cингари атамалар кўплаб ишлатилади. Уларнинг ҳар бири ўз ўрнида нафосат ва гўзаллик, қўрқув ва ҳадикни англатади. Қадимдан кийиклар ҳақида куй-қўшиқлар, афсоналар кўплаб яратилган ва кенг тарқалган. Териси ва гўштининг қимматбаҳолиги туфайли бундан бир неча йиллар давоми…

Дунёни ахборот бошқаради

Азал-азалдан инсониятдаги оламни ўрганишга бўлган қизиқиш ажойиб ихтиролар қилишга ундаган. Шу яратувчанлик қобилияти воситасида кўплаб илм соҳибларининг номи мангуга битилди. Тарихчилар ҳар бир асрнинг одамзот учун алоҳида ўрни, бошқасини такрорламайдиган аҳамияти борлигини таъкидлайди. Дар­ҳақиқат, қадим чинликларнинг қоғозни кашф этишидан бошланган давоми…

Гётенинг гўзал ва ҳикматли сатрлари

Аслида Гёте катталарнинг шоири ва унинг номи жаҳоннинг Шекспир, Байрон, Пушкин, Гюго каби классиклари қаторида туради. Ҳатто, уни олмонларнинг Навоийси десак ҳам бўлади. Шоирнинг «Фауст», «Ғарбу Шарқ девони» цингари катта шеърий асарлари, «Ёш Вертернинг изтироблари», «Вилгелм Мейстернинг ўқиш йиллари» номли давоми…