Тошкентда чиний оҳанглар янгради

21 октябрь куни Тошкентдаги “Туркистон” санъат саройида Хитой санъат усталари томонидан театрлаштирилган мусиқий дастур намойиш этилди. Санъат кечасида Ўзбекистонда Хитой маданияти кунлари бошлангани тантанали маълум қилинди.

Ўктам Мирзаёр. Куёв (ҳикоя)

Зафархўжаев домла тилидан илинди. Ўзимизга ўхшаган-да. Хотини Флорахоним билан суҳбатлашиб ўтириб, бир-икки шогирдини мақтаб қолди:– Бунақа шогирдлар ҳеч кимда бўлмаган, улар ишимнинг давомчилари, шу пайтгача ўттиз нафар шогирд тарбияладим, аммо булар бошқача-миллатимиз бойлиги! Ҳар бири икки, уч хорижий тилни билади. давоми…

Ўктам Мирзаёр. Совға (ҳикоя)

1 Икки букланган лўлаболишга ёнбошлаган кўйи бир лаҳза хаёлга  берилган Бардамқулнинг маънисиз нигоҳи хотинининг шарбати сўрилган ҳусайнидек буришган бармоқларига тушиб, тўхтаб қолди. Ҳар икки куннинг бирида болаларнинг кирини  чангаллайвериб оқем бўлган бармоқлар пиёлани қимтинибгина тутиб турарди.“Ўл-а, хотинни абгор қипсан-ку” деган давоми…

Ўктам Мирзаёр. Тупроқ ҳиди (ҳикоя)

— Истам, ҳо, Истам,— деган овоз эшитилди.Қорнини ерга бериб китоб ўқиётган Истам “Оббо, яна ким келди”, дегандек, бошини бир зум кўтариб, овоз келган томонга қулоқ солиб турди.— Истамбой!Отасининг хириллаган овози. Дик этиб ўрнидан турди. Қўлидаги китобини ўнгири сал осилган эшик давоми…

Ўктам Мирзаёр. Амакимнинг касали (ҳажвия)

Қўл телефони чиқдию, балога қолдик. Кетма-кет жиринглагани жиринглаган. Ана, яна бошлади. Ия, амаким қўнғироқ қилаяпти-ку?!Телефонни шартта қулоққа тутдим.– Ўзингмисан? – деди амаким, – тез етиб кел.– Қаерга? – сўрадим ҳовлиқиб.– Автовокзалдаман. Тез кел, аҳвол чатоқ.“Нима бўлди, нима қўйди”, деб сўрашга давоми…

Асад Асил. Зафар учун шаймисиз, ёшлар?! (2012)

“Оҳ, сенинг ёшлигинг менда бўлсайди!” деган қўшиқни ҳар сафар тинглаганимда бошимдан кечирган қаро кунлару, азоб-уқубатлар ёдимда жонланаверади. Биз – қирқ биринчи йилда туғилганлар не-не оғир кунларни кўрмадик! Эсимизни таниб улгурмай онамиздан айрилганмиз! Яна қай бирини айтай, оёғини танк мажақлаб кетган давоми…

Асад Асил. Оналарни олам улуғлар (2012)

Аёлларга шаҳват назари билан эмас, шафқат назари билан боқинг,Сидқий Хандақлиқий Бутун башарият устуни бўлмиш она номини кўкларга кўтариб улуғламаган бирон зот бормикин! Она бўлмаса, одам ҳам, олам ҳам йўқ, оилани-ку қўяверинг! Демак, “Мустаҳкам оила йили”да барча ҳамду санолар, бор меҳру давоми…

Шоҳин Қодиров (1969)

Шоҳин Қодиров (Qədirov Şahin Kərim oğlu) 1969 йилда Лочин туманида туғилган. 1989 йилда ҳарбий хизматни ўтаган. Биринчи Қорабоғ уруши қатнашчиси. 1990 йилдан даврий матбуотда чиқишлар қила бошлаган. Ихтисоси филолог-психолог. Психологлар ассоциясининг аъзоси. Озарбайжонда ва чет элларда ўтказилган қатор адабий-бадиий мусобақаларда давоми…

Муҳаммад Зиё. Фасл (ҳикоя)

У саросимада қолди. Ҳамма ёққа ўт кетган бўлса-да, аммо унга зиён етмади. Шуурида фақат бир гап: “Ҳеч замон кўкдан заминга қаратиб замбарак отиладими?” Яна ҳам қаттиқроқ гумбурлади… Чўчиб уйғонди, хайрият туши экан. Атрофига аланглар экан, жиққа терга ботганини сезди. Эшикни давоми…

Ҳусния Пардаева. Маҳрумият (ҳикоя)

Ишдан қайтаётганимда тезроқ уйимга етиб, фарзандларимни бағримга босгим келади. Уларнинг беғубор чеҳрасини кўришим билан чарчоқларим тарқалиб кетишини ўйлаб, юрагим орзиқади.Шу пайт қаршимдан келаётган бир эркак эътиборимни тортди.— Мен бахтлиман! Мен дунёда ҳаммадан кўра бахтлиман!  — деди бирдан эркак телбанамо кулиб.Миямга давоми…