Отаниёз Ниёзий (1844-1928)

Ниёзий (тахаллуси; исми Отаниёз Хўжаниёз ўғли, 1844 — Шовот тумани — 1928) — шоир, бастакор. Комилжон Отаниёзовнинг отаси. Хивадаги Арабхон мадрасасида ўқиган. Араб, форс тилларини ўрганган, аруз илмини пухта эгаллаган. Хивадаги Абдуллахон мадрасасида мударрислик қилган (1920). Мумтоз шеъриятнинг турли жанрларида давоми…

Сатторхон Абдуғаффоров (1843-1901)

Сатторхон Абдуғаффоров (1843, Чимкент — 1901, Тошкент) — маърифатпарвар, тарихчи. Йирик уламо (мударрис) оиласида туғилган. Тошкентдаги Шукурхон мадрасасини тугатган (1862). Араб ва форс тилларини яхши билган, рус тилини ўрганган. 1864 йилгача Чимкент шаҳар муфтийси, 1873—76 йилларда Чимкентдаги биринчи рус-тузем мактаби давоми…

Муҳиддинхўжа қози (1841-1902)

Муҳиддинхўжа қози (1841, Тошкент — 1902 йил март) — ўзбек маърифатпарвари. Сўнгги Тошкент қозикалони — Ҳакимхўжа ўғли. Тошкент, Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Тошкентнинг Себзор даҳасидаги Исахонхўжа мадрасасида мударрислик қилган. Тошкент рус аскарлари томонидан қамал қилиниб аҳоли қирилиб кетиш арафасида турган давоми…

Юсуф Сарёмий (1840-1912)

Юсуф Сарёмий (тахаллуси; асл номи Юсуф мулла Абдушукур ўғли) [1840, Чимкент вилояти Сарём (Сайрам) қишлоғи — 1912] — шоир. Тошкент, Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Самарқанд, Тошкент, Қўқон адабий ҳаракатчилигида фаол қатнашган. «Беклар беги» мадрасасида ўқиган ва унга атаб шеърлар ёзган давоми…

Муҳйи (1835-1911)

Муҳйи (тахаллуси; асл исм-шарифи Муҳаммад Ризо Охунд ўғли) (1835, Қандаҳор, Афғонистон — 1911, Андижон) — шоир. Туркий ва форсий тилларда ижод қилган. Ҳирот ва Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Муҳйи 19-асрнинг 60-йиллари ўрталарида Андижон шаҳрида яшаган. Андижон ҳокими — Худоёрхоннинг катта давоми…

Умидий (1835-1905)

Умидий (Ҳавоий, Марғилоний — тахаллуслари; асл исм-шарифи Муҳаммадумар қори Неъматулла охун ўғли) (1835 — Марғилон шаҳри — 1905) — шоир, тарихчи. Ҳаёти Фарғона ва Марғилонда, Шарқий Туркистон (Қашқар)да кечган, Фурқат, Муқимий ва бошқа шоирлар билан яқин ижодий ҳамкорликда бўлган. Ижодий давоми…

Рожий Марғиноний (1834-1918)

Рожий Марғилоний (тахаллуси; асл исм-шарифи Хўжажон Хўжа Низомиддин Хўжа ўғли, 1834 — Марғилон — 1918) — шоир. Қўқон ва Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Хушхат ва саводхон бўлганлиги учун мирзалик қилган. Шоирнинг адабий мероси 10 минг мисрага яқин: улар ғазал, мухаммас, давоми…

Мунтазир (1831-1889)

Мунтазир (тахаллуси; исми Юсуфқори) (1831, Қўқон — 1889, Андижон) — шоир. Қўқондаги «Мадрасаи олий»ни тугатгач, мударрислик қилган. У Низомий, Ҳофиз, Навоий, Бедил асарларини чуқур ўрганган. Муқимий, Фурқат, Завқий, Писандий, Муҳаййир, Рожий Марғинонийлар билан яқиндан танишган, адабий ҳамкорлик қилган. Худоёрхон ўғли давоми…

Мирий (1830-1899)

Мирий (тахаллуси; асл исм-шарифи Очилдимурод Неъматилла ўғли) (1830 — Каттақўрғон—1899) — шоир ва хаттот. Каттақўрғондаги Нақибхўжа ва Бухоро мадрасаларида ўқиган. Каллиқўрғон мавзеида қозилик қилган (1888). Мирийнинг мукаммал девони, иккита баёзи, қатор эпик асарлари сақланган. Мирий ижодининг асосий қисмини унинг достонлари давоми…

Доъий (1824-1909)

Доъий (тахаллуси; асл исм-шарифи Хожа Муҳаммад Юсуф Охунд) (1824 — Хива — 1909) — ўзбек шоири. Хива ва Бухоро мадрасаларида таҳсил кўрган. Хивадаги Араб Муҳаммадхон мадрасасида мударрис, шаҳар жоме масжидида воиз (ваъз айтувчи) бўлиб хизмат қилган. Чин севги ва садоқат, давоми…