Қурбон созчи (1866-1946)

Қурбон созчи (тахаллуси; асл номи Қурбон Исмоилов) (1866 — Хива — 1946) — бахши, Ўзбекистон халқ шоири (1938). Худойберган Ўтаган ўғли ва Қўшакўр созанданинг шогирди. Ёшлигидан мусиқа ва адабиётга қизиққан, халқ ижоди намуналарини, шеър ёзиш қонун-қоидаларини ўрганган. «Қурбон ота ҳаётидан», давоми…

Роғиб (1865-1935)

Роғиб (тахаллуси; асли исм-шарифи Муҳаммад Раҳим Шокир ўғли) (1865 — Хоразм вилояти Урганч тумани Қоровул қишлоғи — 1935) — шоир. Навоий, Ҳофиз, Мунис, Огаҳий, Комил каби шоирлар ижодини ўрганган, ғазалларига мухаммаслар боғлаган. Шеъриятдаги истеъдодини кўрган Феруз уни саройга таклиф қилган. давоми…

Мутриб Хонахаробий (1865-1925)

Мутриб Хонахаробий (тахаллуси; асл исми Муҳаммад Ҳасан Ҳожи Табиб ўғли), (1865-Хива-1925) – шоир. Хивадаги Муҳаммад Аминхон мадрасасияа таҳсил олган. Мақомчи-бастакор сифатида ҳам машҳур бўлган (Мутриб—созанда, тахаллуси шундан). Мутриб Хонахаробийнинг серқирра иқтидорини юқори баҳолаган Феруз уни саройга жалб этиб, девонбегилик вазифасига давоми…

Каримбек Камий (1864-1923)

Камий (тахаллуси; асл исм-шарифи Каримбек Шарифбек ўғли) (1864— Тошкент — 1923) — ўзбек шоири, маърифатпарвар. Тошкентдаги «Бекларбеги» мадрасасида ўқиган (1880 йилдан). 1916 йил гача шу мадрасада мударрис. 1890 йиллардан шоир сифатида танилган, баёзлар тузган. Сидқий Хондайлиқий, Хислат, Мискин, Тавалло каби давоми…

Ноқис (1860-1929)

Ноқис (тахаллуси; асл исм-шарифи Абдулқодир Муҳаммадшокир ўғли) (1860 — Каттақўрғон — 1929) — ўзбек шоири. Каттақўрғон, Бухоро мадрасаларида ўқиган. 1895 йилда Каттақўрғонга қайтиб, мадрасада мударрислик қилган, деҳқончилик билан шуғулланган. Саъдий, Жомий, Навоий, Фузулий ва бошқага эргашган, улар ғазалларига мухаммаслар боғлаган. давоми…

Муҳаммад Юсуфбек Баёний (1858-1923)

Баёний (тахаллуси; асл исми Муҳаммад Юсуфбек Бобожонбек ўғли) (1858— Хива — 1923) — Ўзбек шоири, тарихчи, мусиқашунос, хаттот ва таржимон. Хивадаги Шерғозихон мадрасасида таҳсил кўрган. Сулс, куфий, райҳоний, шикаста хатларини яхши билган, танбур чертиш ва ғижжак чалишда моҳир бўлган. Баёнийнинг давоми…

Отажон Абдалов (1856-1939)

Отажон Абдалов (1856-1939) – илк ўзбек матбаачиси ва ношири. Матбаачилик фаолиятини 1874 йилдан Хива шаҳрида Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II саройида ташкил этилган тошбосмада ишлашдан бошлаган. Отажон Абдалов 1876 йилда Абдуносир Фароҳийнинг «Нисабус-сибён» асарини тошбосмада босиб хонга тақдим этди. Бу давоми…

Алмаий (1851/52-1894/95)

Алмаий (тахаллуси; асл исми Фазлуллоҳ Миржалол ўғли) (1851/52 — Тошкент — 1894/95) — ўзбек шоири, таржимон, арабшунос ва хаттот. Тошкентдаги «Муйи Муборак»ва Бухородаги мадрасаларда таҳсил кўрган (1866—67). Турк, форс, араб тилларини ва адабиётини, фалсафа, мантиқ, ҳуқуқ, мусиқа, тиб, хаттотлик илмини давоми…

Ғурбат (1850/53-1918)

Ғурбат (тахаллуси; асл номи Абдулла Махдум Каримберди ўғли) (1850/53 — Фарғона вилояти Бешариқ тумани — 1918) — шоир. Қўқонда Муҳаммад Алихон мадрасасида ўқиган. Ўзбек ва тожик тилларида диний-тасаввуфий ва дунёвий мавзуларда ижод қилган. Асарларининг катта қисмини лирик ғазаллар ташкил этади. давоми…

Икром домла (1847-1925)

Икром домла, Мулла Икромча (тахаллуслари; асл исми Муҳаммад Икром ибн Абдусалом, 1847 — Бухоро — 1925) — Бухородаги тараққийпарвар уламолардан, муфтий ва мударрис. Бухоро мадрасаларида таҳсил олган. Аҳмад Донишнинг маърифатпарварлик ғояларига қўшилиб, мадрасалардаги таълим тизимини танқид қилган, уни ислоҳ килиш давоми…