Иброҳим Даврон (1874-1922)

Иброҳим Даврон (тахаллуси; асл исм-шарифи Мирзааъзам Иброҳим ўғли) (1874-Қўқон – 1922.5.4) — ўзбек шоири, маърифатпарвар, драматург, публицист. Иброҳим Даврон, асосан, шеър ва пьесалар, мақолалар ёзган. «Ашъори нисвон», «Туркча фиғонлар» (1912), «Олтин сўзлар» (1912), «Таълим жуғрофияси» (1913), «Маданий жумбоқлар» (1914) шеър давоми…

Ислом шоир (1874-1953)

Ислом шоир Назар ўғли (1874 нарпай тумани — 1953.17.7) — ўзбек бахшиси. Ўзбекистон халқ шоири (1940). Нарпай достончилик мактаби вакили. Эрназар шоирнинг шогирди. Бобоси Ражаб шоирдан дўмбира чертишни, терма ва достон куйлашни ўрганган. 22 ёшида достончи сифатида танилган, 30 га давоми…

Рожий Хўқандий (1871-1924)

Рожий, Сулаймонқул уста Суярқул ўғли (1871 — Қўқон — 1924.11.11) шоир, хаттот. Қўқон мадрасаларида таҳсил кўрган. Рожий ишқий ғазаллар, сатирик шеърлар, таърихлар ёзган. Уларда самимий муҳаббат улуғланган, 1-жаҳон уруши воқеалари акс этган, инсоннинг жамиятда тутган ўрни ва қадр-қимматига баҳо берилган. давоми…

Саид Аҳмад Васлий (1870-1925)

Васлий (тахаллуси; асл исми Сайд Ахмад уста Азим ўғли) (1870 — Самарқанд — 1925.29.10) — ўзбек ва тожик шоири, маърифатпарвари. Тошкент (1883-91) ва Бухородаги (1893-1902) Кўкалдош мадрасаларида ўқиган. Бухорода (1903—09), Самарқанддаги Орифжонбой ва Қусам ибн Аббос мадрасаларида мударрислик қилган (1909—17). давоми…

Нозимахоним (1870-1924)

Нозимахоним (1870 – Тошкент — 1924) — шоира. Ўзбек аёллари орасидан чиққан биринчи журналист-публицист. Татар, араб ва форс тилларини ўрганган. Оренбург ва Қозонда чиқиб турган матбуотни мунтазам кузатиб борган. Европа адабиёти ва маданияти билан таниш, эркпарварлик ғояларидан баҳраманд бўлган. Ўзбек давоми…

Анбар Отин (1870-1906)

Анбар Отин Фармонқул қизи (1870 — Қўқон — 1906) — ўзбек шоираси. Отаси Увайсийнинг жияни. Онаси Ашурбиби оддий косиб қизи. Анбар Отин Дилшод отин мактабида таҳсил олган. Анбар Отин шеърлар ижод қилиш билан бирга маҳалласидаги ёш қизларга таълим ва тарбия давоми…

Аҳмад Табибий (1869-1911)

Аҳмад Табибий (тахаллуси; асл исм-шарифи Аҳмад Али Муҳаммад ўғли, 1869—Хива—1911) — шоир, таржимон, табиб. Хива мадрасаларидан бирида ўқиган. Отасидан ва замонасининг машҳур табиби Яхшимуродбекдан табибликни ўрганган, Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз) саройида табиблик қилган. Шеъриятда шуҳрат қозонган. Ўзбек ва форс-тожик тилларида, давоми…

Ҳазиний (1867-1923)

Ҳазиний Хўқандий (тахаллуси; асл номи Зиёвуддинхон Каттахожа ўғли Ҳазиний тўра) (1867 — Қўқон яқинидаги Катта Кенагас қишлоғи — 1923) — шоир ва шайх. Қўқондаги Жомеъ мадрасасида таҳсил олган. Қуръон, тафсир, ҳадис, фиқҳ, калом, адабиёт илмларини чуқур ўзлаштирган. Тасаввуф таълимоти билан давоми…

Порсо Хўжаев (1867-1937)

Порсо Хўжаев, Порсо Хўжа Ҳасан (1867, Бухоро — 1937.25.10, Тошкент) — Бухородаги жадидчилик ҳаракатининг намояндаларидан бири, давлат ва жамоат арбоби. Бухорода Мадраса таҳсилини олган. 1905 йилдан Бухородаги жадидчилик ва Ёш бухороликлар сафида Янги усул мактаблари очиш ва жадид газлари чиқариш, давоми…

Саидрасул Саидазизов (1866-1933)

Саидрасул Саидазизов (1866, Тошкент — 1933.3.2) — маърифатпарвар, шоир, таржимон. Тошкентда Маҳмуд дастурхончи мадрасасида таҳсил кўрган, рус-тузем мактабини тугатган (1900). Ўзи ўқиган мадрасада мударрислик қилган, рус-тузем мактаби, ўқитувчилар семинариясида «шарқия муаллими» бўлиб ишлаган (1900 йилдан). Москва ва Петербургга саёҳат қилган давоми…