Абдулла Бадрий (1893-1936)

Абдулла Бадрий (1893, Самарқанд — 1936) — ўзбек драматурги. Рус-тузем мактабини тамомлаб, муаллимлик қилган. 1910-йилларда европача усулдаги янги ўзбек театрининг шаклланишига ҳисса қўшган. Ўзининг драма труппасини ташкил этди. 1914—16 йилларда «Жувонмарг», «Аҳмоқ», «Ўгай ота», «Бойвачча» каби пьесаларини ёзди. Уларда ўзбек давоми…

Водилий (1893-1965)

Водилий (тахаллуси; асл исми Сўфиев Абдураҳмон) (1893, Фарғона, Водил қишлоғи — 1965, Тошкент) — ўзбек шоири. Эркин фикрлиликда айбланиб қувғин ва таъқибларда яшаган. Водилийнинг «Девон»и (1963), фарзандларига ёзган ўгитлари бор. Абдураҳмон Жомийнинг тасаввуфга оид китоби, Фаридуддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр», Алишер давоми…

Абдулқодир Муҳитдинов (1892-1934)

Абдулқодир Муҳитдинов (1892, Бухоро — 1934.1.6, Тошкент) — Бухородаги жадидчилик ҳаракати намояндаси, сиёсат арбоби. Бошланғич таълимни Бухорода олгач, Истанбул мадрасасида ўқиди. Отаси йирик савдогар Мирза Муҳитдин Мансуров илк жадид газетаси «Бухоройи шариф»ни моддий жиҳатдан таъминлаб турган, янги усул мактабларига ҳомийлик давоми…

Саъдуллахўжа Турсунхўжаев (1891-1938)

Саъдуллахўжа Турсунхўжаев (1891, Тошкент – 1938.4.10) – давлат ва жамоат арбоби. Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг намояндаларидан бири. Рус-тузем мактабида ўқиган (1898 — 1901). «Тараққийпарвар» ташкилотининг аъзоси сйфатида жадидчилик ҳаракатида фаол катнашган (1908 — 17). Абдулла Авлоний, Мунавварқори, Низомиддин Хўжаев ва бошқа давоми…

Қори Йўлдош Пўлатов (1890-1965)

Пўлатов Қори Йўлдош Пўлатович [1890, Бухоро амирлиги (ҳозирги Лебап вилояти)даги Карки шаҳри — 1965.1.4, Тошкент] — давлат ва жамоат арбоби. Бухородаги жадидчилик ҳаракатининг намояндаси. Мир Араб мадрасасида таҳсил олган. Қори Йўлдош Пўлатов Ёш бухороликлар фирқасининг Карки шўъбаси бошлиғи (1912 йилдан); давоми…

Муҳаммаджон Холиқий (1890-1938)

Муҳаммаджон Холиқий (1890, Қўқон — 1938.18.11, Бухоро вилояти) — маърифатпарвар педагог. Қўқон ва Бухоро мадрасаларвда ўқиган. 1910 йили ўз уйида янги усул мактабини очган ва болаларни ўқитган; шоир Чархий шу мактабда ўқиган. 1917 йили Қўқондаги «Таълими маориф» («Маориф тарқатиш») жадидлар давоми…

Ғози Юнус (1889-1942)

XX аср миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг кўзга кўринган вакилларидан бири Юнус — Муҳаммад ўғли Ғози Юнусдир. У моҳир журналист, етук ҳикоянавис ва бир қатор халқона шеърлар муаллифи, кўзга кўринган драматург, ҳажв устаси ҳамда жамоат арбоби сифатида маданиятимиз тарихида муносиб давоми…

Пўлатжон Қайюмов (1885-1964)

Пўлатжон Қайюмов (1885, Қўқон — 1964) — маърифатпарвар педагог, таржимон. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи (1944). Азиз Қаюмов ва Лазиз Қаюмовнинг отаси. Мадрасада, сўнг рус-тузем мактабида (1906) ўқиган. Янги усул мактаби очиб, Ҳ.Ҳ.Ниёзий, А.Ибодий, М.Холиқий, С.Мажидий ва бошқалар жадид муаллимлари билан давоми…

Мукаммил Бурҳонов (1884-1938)

Мукаммил Бурҳонов (1884, Бухоро — 1938, Тошкент) — Бухородаги жадидлик ҳаракати намояндаси. 1910 йилдан Ёш бухороликлар ташкилотининг аъзоси. Бухорода мактаб ва мадрасаларни ислоҳ қилиб, ёшларга замонавий таълим беришга ҳаракат қилган «Тарбияи атфол» («Болалар тарбияси») махфий жамиятини тузишда иштирок қилди (1910 давоми…

Мўминжон Муҳаммаджонов (1883-1964)

Мўминжон Муҳаммаджонов (тахаллуси Тошқин; 1883 — Тошкент 1964) — ёзувчи, маърифатпарвар, жадидчилик ҳаракатининг намояндаси. Шарофбой, Беклар беги (Тошкент), Олия (Уфа) каби мадрасаларда таҳсил олган. Айни пайтда эски мактабларда дарс берган. Тошкент, Наманган, Қўқон, Андижон, Уш, Жалолобод, Хўжанд, Шаҳрисабз ва бошқа давоми…