Рене Филомбе (Камерун)

Рене Филомбе (ҳақиқий исми Филипп-Луи Омбеде) 1930 йили Камерунда туғилган. Француз тилида ижод қилади. ТАМАДДУН Улар мени излаб топдилар ғаровдан бичилган, қадимий ва хароб кулбамдан. Улар мени излаб топдилар бадбўй терига ёпинган ҳолда, уларга бегона тилда сўзлардим, шаршара шовуллашидай кулардим, давоми…

Франсуа Сенгат-Куо (Камерун)

Франсуа Сенгат-Куо (тахаллуси Франческо Ндитсуна) 1931 Дуала шаҳрида (Камерун) туғилган. Француз тилида ижод қилади. БИРИНЧИ ВАРОҚ Бир қатор, тартибли тизилган сўзлар рангсиз, жўн, сафосиздир, аммо гоҳида улар чақмоқ чақноғида ярқираган камалакдай сочилади, мунчоқ бўлиб қувонч ва қайғу ипига тизилган, шиддатли давоми…

Анри Креа (Жазоир)

Анри Креа – жазоирлик ёзувчи. 1933 йили туғилган. Француз тилида ижод қилади. «Буюк кун» (1956) «Инқилоб ва шеърият…» (1957) шеърий китоблари, «Зилзила» драмаси (1958), «Жамол» романи (1961), «Бошоғриқ достонлар» тўплами (1967), «Югурт мозори» қиссаси (1968) чоп этилган. БЕЧОРА ХАЛҚИМ, КЎНГЛИ давоми…

Зехор Зерари (Жазоир)

Зехор Зерари 1937 йили Бонда (Жазоир) туғилган. Француз тилида ижод қилади. Ушбу шеърлар 1958 йили қамоқда ёзилган. АГАР СЕН… Агар сен Эдельвейс гули бўлганингда, Мен тоғнинг қиррасига осилиб чиқардим, Сени узиб олмоқ учун. Агар сен Денгиз тубидаги ўт бўлганингда, Мен давоми…

Антон Чехов. Мансаб даражаси учун имтиҳон (ҳикоя)

Бир почтахонанинг приёмчиси, серсоқол, мўйсафид, боши сип-силлиқ қорни серкиллаган Ефим Захарич Фендриков асабий ҳолда қўлларини бир-бирига ишқаб терлаб-пишиб дейди: — География муаллими Галкиннинг менда кеки бор, ишонинг-ишонманг мен унга бугун имтиҳон беролмайман. Имтиҳондан ўтолмайман… Азбаройи худо… Арзимаган бир нарса устида давоми…

Антон Чехов. Репетитор (ҳикоя)

Гимназиянинг еттинчи синф ўқувчиси Егор Зиберов Петя Удодовга илтифот билан қўл беради. Кулранг костюм кийган, сеп-семиз ва анор юзли, тор пешонали, ёши ўн иккига борган ўғилча Петя таъзим қилади ва шкафдан дафтарларини олади. Дарс бошланади. Удодовнинг отаси билан келишилган шартга давоми…

Антон Чехов. Москвадаги Трубной майдонида (ҳикоя)

Рождествинская монастирига яқин жойда кичкинагина бир майдон бўлиб, уни Трубной ёки қисқа қилиб Труба деб атайдилар, ҳар якшанба куни унда бозор бўлади. Худди ғалвирдаги қисқичбақага ўхшаб юзлаб пўстинлар, чакмонлар, мўйна шапкалар, цилиндрлар ғимирлаб туради. Баҳор чоғини эслатиб, ҳар хил овоз давоми…

Авар мақоллари (40 та)

• Бошинг ёрилмасдан аввал боғлаб ол. • Мушуклар йўқ шийпонда сичқонлар тантана қилади. • Тарих қайтмайди, пакана ўсмайди. • Асалари ва пашша битта уяга сиғмайди. • Тоғ тоққа меҳмонга борибди деса ― ишон, инсоннинг феъли ўзгарибди деса ― ишонма. • давоми…

Марк Твен. Хато ўхшатиш (ҳикоя)

Дўстим иккимиз Нью-Йорк яқинидаги Саломанка бекатига сал кечикиб етиб келдик. Бекат саҳнида йўлов-чилар ғуж-ғуж, одамга лиқ тўла поездга чиқиб олиш учун елиб-югуришарди. «Мендек машҳур ёзувчини ҳам шундай қисишадими одамлар», дея ўйлаб, кассага зўрға яқинлашдим. Чип-тафуруш йигитдан хос вагонга иккита чипта давоми…

Конго мақоллари (20 та)

• Аёл соя кабидир. Ўзини таъқиб этгандан қочади, ундан кетганнинг орқасидан чопади. • Дард ортидан бахт келади. • Илон ва чаён бир уяда ётмайди. • Инсонни гўзаллиги учунгина севиш нодонликдир. • Туз олинган жойга тупроқ сочмайдилар. • Икки леопард бир давоми…