Шукрулло (1921-2020)

Истеъдодли шоир, драматург ва носир Шукрулло (Шукрулло Юсупов) 1921 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур даҳасида туғилган. Дастлабки таълимни олгач, педагогика билим юртида (1935), сўнгра Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтида, Давлат университети қошидаги аспирантурада ўқиган. У турли газета ва давоми…

Асқад Мухтор (1920-1997)

Атоқли шоир, носир ва драматург Асқад Мухтор 1920 йил 23 декабрида Фарғона шаҳрида темир йўл ишчиси оиласида туғилган. У 11 ёшида отадан етим қолиб, болалар уйида тарбияланган. Мактабни тугатгач, Асқад Мухтор Ўзбекистон Давлат университетига (1938) кириб ўқийди. Сўнг Андижон педагогика давоми…

Мирмуҳсин (1921-2005)

Ўзбек шеьрияти ва насрининг кўзга кўринган намояндаларидан бири, сербарака ижодкор Мирмуҳсин (Мирсаидов) 1921 йил 3 майда Тошкентнинг Қўрғонтепа маҳалласида кулол оиласида дунёга келган. Мактабни битириб, 1933 йилда Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтига ўқишга кирди. Ўкишни тугатиб (1941), мактаб-маориф ишларида, давоми…

Носир Фозилов (1929-2018)

Ёзувчи Носир Фозилов адабиётимизнинг қутлуғ даргоҳига 50-йилларнинг иккинчи ярмиларида кириб келган бўлиб, ҳозиргача жами етмишдан ортиқ китоб чоп эттирди. Булар орасида ўттизга яқин оригинал асарлар бўлиб, қолганлари таржима китоблардир. У 1929 йил 10 июнда Қозоғистоннинг Чимкент вилоятига қарашли Туркистон туманининг давоми…

Фарҳод Мусажонов (1933-2013)

Фарҳод Мусажонов — кўп қиррали ижодкор. У носир, драматург ва киносценаристдир. 1933 йилнинг 19 декабрида Тошкентда таваллуд топган. 1956 йилга келиб, Тошкент Давлат университетининг шарқ факультетини муваффақиятли тугатган. Республика радиоси, телевидениеси ҳамда «Ўзбекистон маданияти» газетаси, «Ғунча» ва «Шарқ юлдузи» журналларида давоми…

Омон Мухтор (1941-2013)

Шоир ва носир Омон Мухтор 1941 йил 16 июлда Бухорода таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатгач, бир неча вақт газеталар таҳририятларида адабий ходим, Ўзбекистон радио ва телевидение Давлат Қўмитаси, «Ўзбекфильм» ҳамда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир, «Шарқ юлдузи» давоми…

Ўткир Ҳошимов (1941-2013)

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов Тошкентнинг Дўмбиробод даҳасида 1941 йилнинг 5 августида таваллуд топган бўлиб, болалиги уруш қийинчиликлари, муҳтожликлари даврида кечган. Шу туфайли у ўрта мактабни аъло баҳолар билан битирган бўлса ҳам оилавий шароити юзасидан ишлаб туриб ўқишга мажбур бўлган. давоми…

Жўрабек Рамазонов (1983-2014)

Жўрабек Рамазонов 1983 йил Сурхондарё вилоятининг Бойсун шаҳрида туғилган. Тумандаги 1-мактабда таҳсил олган. Ижод намуналари республика матбуотида элон қилинган. Ўзбекистон ёш ижодкорларининг анъанавий “Зомин” семинари иштирокчиси. “Тавалло” (2003), “Бугун” (2008), “Юр, қочиб кетамиз” (2011) номли шеърий тўпламлари нашр этилган. “Бойсун” давоми…

Андре Моруа. Таржимаи ҳол (ҳикоя)

Мўлгина емакхонани ёритиб турган чироқларнинг пилиги пастлатиб қўйилган — бу йил Лондонда нимқоронғида ўтириб овқатланиш расм бўлган. Эрве Марсена жойини топиб ўтирганда кўрдики, уни жуда кекса бир хонимнинг — леди Хемптоннинг ёнига ўтқазиптилар. Эрве кекса хоним билан бир столда ўтиришга давоми…

Андре Моруа. “Танатос” меҳмонхонаси (ҳикоя)

— “Стил”нинг акциялари қандай кетяпти? — деб сўради Жан Монье.— Эллик тўққиз-у чоракдан, — деб жавоб берди ўн иккита машинисткадан биттаси.Ёзув машинкаларининг чақир-чуқурида жаз оҳанглари эшитиларди. Деразадан Манхеттеннинг бесўнақай қомати кўриниб турипти. Телефонлар хириллайди, қоғоз тасмалар шоша-пиша юқорига ўрлайди. Контора давоми…