Зулфия (1915-1996)

Ўзбек халқининг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби Зулфия Исроилова 1915 йил 1 март куни Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилган. Шоира хотин-қизлар билим юртида ўқиган вақтларидаёқ (1931—1934) адабий тўгаракларда шеърлар машқ қила бошлади. 1935—1938 йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Тил ва адабиёт институти давоми…

Ҳаким Назир (1915-2008)

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ҳаким Назир 1915 йил 15 октябрда Тошкентнинг Арпапоя маҳалласида маҳсидўз косиб оиласида таваллуд топди. Бошланғич маълумотни уйида онаси Малика отин мактабида олган. Меҳнат фаолиятини 15 ёшидан оёқ-кийим фабрикасида бошлаган, ишлаб туриб, кечки йшчи-ёшлар мактабида ўқишни давом эттирган. давоми…

Иброҳим Раҳим (1916-2002)

Таниқли ёзувчи ва журналист Иброҳим Раҳим 1916 йилнинг 15 октябрида Фарғона вилоятининг Қува туманида дунёга келган. Уч ёшида ота-онасидан етим қолиб, онаси Тўхтабиби тарбиясида вояга етади. Адабиётга илк ихлос ҳам она туфайли уйғонади. Ана шу ихлос уни 1933 йилда Тошкентга давоми…

Шароф Рашидов (1917-1983)

Таниқли адиб, йирик давлат арбоби Шароф Рашидов 1917 йилнинг 6 ноябрида Жиззах шаҳрида деҳқон оиласида таваллуд топган. Наримонов номидаги ўрта мактабда дастлабки маълумотни олгач, Жиззахдаги педагогика техникумида ўқиган. 1941 йилда эса Самарқанд давлат университетини тугатган. Шундан сўнг у муаллим ва давоми…

Назармат (1917-2009)

Жангчи шоир, оқсоқол адиблардан бири Назармат (Эгамназаров) 1917 йилнинг 7 ноябрида Тожикистон Республикаси, Хўжанд вилояти, Нов қишлоғида дунёга келган. У шоир Аширматнинг укаси бўлиб, 1935 йилда ўрта мактабни тугатгач, Самарқанд Университетига ўқишга келган. 1941 йилда дорилфунунни битирибоқ урушга кетган. У давоми…

Раҳмат Файзий (1918-1988)

Таниқли адиб Раҳмат Файзий 1918 йил 10 сентябрь куни Тошкентда Бешёғоч даҳасининг иккинчи тиконли мозор маҳалласида майда косиб оиласида дунёга келди. У ўрта мактабни тугатиб, электр-механика техникумида ўқиди. Сўнг «Ленин учқуни», «Ёш ленинчи» газеталари муҳарририятларида ишлади. Унинг дастлабки шеърий машқлари, давоми…

Туроб Тўла (1918-1990)

Қўшиқчи шоир ва драматург Туроб Тўла 1918 йил 24 декабрь куни Қозоғистон республикаси Чимкент вилоятига қарашли Турбат қишлоғида деҳқон оиласида туғилиб, болалар уйида тарбияланди. 1933—1941 йилларда Тошкент педагогика институтининг кечки бўлимида таҳсил олди. Шу билан бирга, «Ёш куч» журнали, «Ёш давоми…

Толиб Йўлдош (1919-2002)

Болалар ва катталарнинг ардоқли шоири Толиб Йўлдош 1919 йили Тошкентнинг Чилонзор ота мавзеси, Гулбозор маҳалласида оддий меҳнаткаш оиласида дунёга келган. У турмуш ташвишлари билан бўлиб, илм-билим деган нарсаларни қирқ ёшидан сўнг эгаллади. Тайёрлов ва кечки курсларда ўқиди. Аммо шоирнинг «Сайлайман» давоми…

Шуҳрат (1918-1995)

Шўро даври ўзбек адабиётининг таниқли намояндаларидан бири шоир, носир ва драматург Шуҳрат (Ғулом Алимов) 1918 йил 19 апрелда Тошкентнинг Ҳазрати Имом (Хастимом) маҳалласида ҳунарманд оиласида туғилди. Эскича ва янгича мактабда таҳсил олгач, транспорт техникумида ўқийди. Бу ерда Юнус Латиф таъсирида давоми…

Ҳамид Ғулом (1919-2005)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1969), Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1979), Республика ва собиқ Иттифоқ Давлат мукофотлари совриндори Ҳамид Ғулом етук шоир, носир ва драматургдир. Ҳ. Ғулом 1919 йил 25 апрелда тошкентлик мусиқа муаллими оиласида туғилди. Ўрта мактабни битиргач, Ўрта Осиё давоми…