Ойбек (1905-1968)

XX аср ўзбек адабиётининг ривожига салмоқли ҳисса қушган улуғ адиб, шоир, олим, жамоат арбоби Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек 1905 йил 10 январда Тошкент шаҳрида бўзчи оиласида дунёга келди. Олдин ўрта мактабда, 1922—1925 йилларда эса Тошкент таълим ва тарбия техникумида таълим давоми…

Уйғун (1905-1990)

Раҳматулла Отақўзи ўғли Уйғун 1905 йил 14 майда Қозоғистон жумҳурияти Жамбул вилоятининг Марки қишлоғида хизматчи оиласида дунёга келди. У қишлоғидаги мактабни тугатгач, Тошкент педагогика техникумида ўқиди. 1925 йилдан бошлаб Тошкент қишлоқ хўжалик техникумида ўзбек тили ва адабиётидан дарс берди. Уйғун давоми…

Собир Абдулла (1905-1972)

Ўзбекистон халқ шоири, Ҳамза мукофоти совриндори, таниқли драматург Собир Абдулла 1905 йил 5 (18) сентябрда Қўқон шаҳрида хизматчи оиласида дунёга келди. Эски ва янги мактабларда билим олган Собир Абдулла 1924—1926 йилларда ишчилар тайёрлов курсини тамомлади. 1925—1948 йилларда «Янги Фарғона», «Ёш давоми…

Назир Сафаров (1905-1985)

Ўзбек адабиётида публицист, очеркнавис ва драматург сифатида танилган Назир Сафаров 1905 йил 9 январда Жиззах шаҳрида темирчи оиласида туғилди. У совет мактабларида ўқиди, биринчи зиёлилар қатори узоқ қишлоқларга бориб дарс берди. Жиззахда ташкил қилинган «Санойи нафиса» тўгарагидаги иштироки бўлғуси драматург давоми…

Ойдин (1906-1958)

Ўзбек хотин-қизлари орасидан етишиб чиққан адиба Ойдин (Манзура Собирова) 1906 йил 20 ноябрь куни Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилган. Ойдин 1919 йили Тошкент хотин-қизлар билим юртига ўқишга киради. Уни 1923 йили тамомлаб, ўқитувчилик қилади. Ёшликдан адабиётга ҳавас қўйган Ойдин кичик-кичик шеърлар давоми…

Абдулла Қаҳҳор (1907-1968)

Ўзбек адабиёти тараққиётига катта ҳисса қўшган Абдулла Қаҳҳор 1907 йил 17 сентябрда Қўқон шаҳрида темирчи оиласида дунёга келди. Ўрта маълумотни Қўқонда олган Абдулла 1925 йили Тошкентга келиб, «Қизил Ўзбекистон» газетасида ишлайди. У Ўрта Осиё Давлат до-рилфунунининг педагогика факультетида (1930) таҳсил давоми…

Миркарим Осим (1907-1984)

Тарихий мавзудаги асарлари билан эл-юрт оғзига тушган Миркарим Осим 1907 йили Тошкентда зиёли оиласида дунёга келган. 1918—1921 йилларда «Шамс ул-Урфон» номли бошланғич мактабда ўқиган. 1921 — 1924 йилларда эса Наримонов номидаги таълим ва тарих техникумида таҳсил кўрган. Дўстлари Ойбек ва давоми…

Қуддус Муҳаммадий (1907-1997)

XX аср ўзбек болалар адабиётининг йирик намояндаларидан бири Қуддус Муҳаммадий 1907 йил 25 октябрда Тошкентда деҳқон оиласида дунёга келди. Ўрта мактабдан сўнг аввал қишлоқ хўжалиги билим юртида, сўнг Ўрта Осиё Давлат университетининг биология факультетида таҳсил олди. Қуддус Муҳаммадий ижоди 30-йиллардан давоми…

Мақсуд Шайхзода (1908-1967)

Ўзбек адабиётининг атоқли намояндаларидан бири, машҳур шоир, забардаст драматург, адабиётшунос олим ва таржимон Мақсуд Шайхзода 1908 йил 25 октябрда Озарбойжоннинг Оқдош шаҳрида таваллуд топти. Бошланғич ва ўрта маълумотни Оқдошда олгач, Боку Олий педагогика институтида сиртдан ўқиди ва 1925 йилдан бошлаб давоми…

Мирзакалон Исмоилий (1908-1986)

Таниқли адиб, моҳир таржимон Мирзакалон Исмоилий 1908 йил 15 октябрда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида дунёга келди. Октябрь тўнтаришидан сўнг у болалар уйида тарбияланди. Тошкентга келиб, Эрлар билим юртида таълим олди. 1928— 1930 йилларда Ўрта Осиё Давлат университетининг Шарқ факультетида ўқиди, ўқитувчилик давоми…