Муҳаммад Очил. Шаҳар кўрган Шодиқул (ҳажвия)

Мулла Мойлибойнинг кенжаси Шодиқул шаҳарда яшайди. Ўқитган ўқитувчилари: «Бу бола одам бўлмайди, ғирт чаласавод!» дейишарди. Йўқ, бинойидай… Ҳафта-ўн кунда, айниқса байрам, ҳайит кунлари «иномарка» машинасини «бип-бип»латиб келиб, қишлоқдошларнинг кўзини ўйнатиб кетади. «Нима иш қиласан шаҳарда?» деб сўраганларга кўкрак кериб: «Бизнес!» давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Нима билан урди (ҳажвия)

Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида вилоят партия қўмиталари иккига: саноат ва қишлоқ хўжалик партия қўмиталарига, бўлинган эди.Вилоятнинг нуфузли идорасига бошини дурра билан боғлаб олган аёл келибди. Эшикбонлар ундан келишининг мақсадини сўрашипти.— Обкўмга арзим бор, — депти аёл.— Қайси обкўмга?— Обкўмга-да!— Ҳозир давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Қайтган дуо (ҳажвия)

Баҳодиржон деган ҳазилкаш улфатимиз бор. «Эшон ака» деб ҳазиллашиб юрамиз. Бир гал пахта йиғим-теримига чиқишганда бригада бошлиғи депти:— Мана шу тракторчимиз жа-а яхши йигит-у, келин билан оралари чатоқ бўлиб қолиб, сал хафа бўлиб юрипти-да. Эшон ака, бир дуо қилинг, зора давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Сўраганингиз нима эди? (ҳажвия)

Асаб касалликлари шифокори ҳузурига хотинини олиб келган киши ҳасратини тўкиб солиб ёрдам сўради. Шифокор беморни кўздан кечирар экан савол берди:— Ўзи паррандачилик маҳсулоти, рангги оқ нарса нима?— Тош,— деди бемор.— Мана шунақа аҳвол, — деди эр хўрсиниб.— Товуғингиз туққан нарса, давоми…

Эркин Усмон. Даладаги ҳангома (ҳажвия)

«Бўстон» жамоа хўжалигига телевидениедан деҳқонлар ҳақида кўрсатув тайёрлаш учун келишди.Хўжаликда ер билан тиллашадиган кишилар кўп экан. Улар орасидан бир кам етмиш ёшли Хўжавой миробни танлашди. Ёшига нисбатан эпчил ва чаққон бу қорамағиз одам андак асабий экан, «Йўқ, кинога тушмайман, мен давоми…

Жаҳонгир Исмоилов. Сотилмайдиган одам (ҳажвия)

Янги русумдаги қора «Нексия» касалхона дарвозаси ёнига келиб тўхтади. Қоровулхона ичкарисидан туриб очиладиган темир дарвоза берк эди. Ичкарида бамайлихотир чой ичаётган қоровул машина ҳайдовчисининг «дарвозани очинг», дегандек кетма-кет чалган сигналига ҳатто эътибор ҳам бермади. Шундан сўнг «Нексия»нинг орқа эшигидан ўрта давоми…

Муҳаммад Очил. Шафтоли (ҳажвия)

Қурбон қассоб хастахона палатасида билагига бошини қўйганича мудраётганди, мушук тирнагандек эшик қитирлади. Бемор ҳушёр тортди. «Ким кўргани келдийкин? Каттаси бўлса, шартта очиб.. Ёки супрақоқдисимикин? Ким келса ҳам дуруст бўлди. Қорин очиб таталаётганди…» — Ким у? Кир-киравер…Эшик табақаси қия очилиб, олдин давоми…

Муҳаббат Ҳамидова. Вазият ўзгарди (ҳажвия)

Шаҳар йўл бошқармасининг бошлиғи Ҳалим Халилович эндигина ишдан қайтиб келганди ҳамки, телефон жиринглади.— Эшитаман!Гўшакдан кимнингдир йиғлоқи овози эшитилди:— Яхшимисиз хўжайин. Фалокат юз берди, расво бўламиз энди. Каттанинг отаси қазо қилибди.Бу гапдан Ҳалим Халиловичнинг жаҳли чиқди. Ўлса ҳокимнинг отаси ўлибди. Бу давоми…

Илҳом Зойир. Хабарнома (ҳажвия)

Ишдан қайтаётиб почта қутисидаги аллақандай қоғозга кўзим тушди. Олиб қарасам — «Хабарнома». Унда катта сумма олишим билдирилган эди. Суюниб кетдим. Негаки кейинги вақтларда қарзга ботиб, сиқилиб юрган эдим. Тўртинчи қаватга қандай кўтарилганимни билмайман. Эшикни очган хотинимга нуқул тиржаяман. — Намунча, давоми…

Илҳом Зойир. Анкета (ҳажвия)

Ҳотам Хуррамов яхши ходим бўлгани билан сал тўқимтабиат одам. Айтишларига қараганда, шу ерда ишлаётганларига қирқ йилдан ошибди. Кеча Ҳуррамовни Эгам Рабиевич чақирибдилар. «Сиз шу соҳанинг пирларидансиз — суягингиз шу ерда қотган. Хўп десайиз, сизни мукофотга тавсия этмоқчимиз. Бир-иккита жой билан давоми…