Шодмонқул Салом. Болаликнинг сўнгги куни (ҳикоя)

— У ерга фақат аёллар боради, сенга нима бор, ер юткур, — деди онам уйнинг пастак эшигидан айвонга чиқаркан, ўдағайлаб. Мен эса ҳали кийиб улгурмаган бир пой этикчамни қўлимга олиб, момомнинг ортига қочиб ўтдим. Бу гал ҳам момом жонимга оро давоми…

Комил Аваз. Қайтар дунё (ҳикоя)

Зарнигор қанча жон куйдирмасин, Исфандиёр жаҳлидан тушмади. Шу кунлари унинг миясида биттагина ўй чарх уради, ўғри мушукдан ўч олиш — на кундузи ҳаловати бор, на кечаси. Ўзиям бир нарсага аҳд қилса, бирёқли қилмагунча тинчимайди. Зарнигор эрининг майдачилигидан куйиб, бирор кимга давоми…

Азиз Абдураззоқ. Ойдек жамоллар (ҳикоя)

Ойдай аёл эди Ойжамол. Ёши олтмишга яқинлашиб қолганида ҳам яхши сақланган эди. Сип-силлиқ, оппоқ кулча юзлари, атрофларига эндигина билинар-билинмас ажин туша бошлаган шаҳло кўзлари доимо кулиб турарди. Келинчаклик даврининг гаштига тўймай тамшаниб қолган, умр бўйи жудоликда, ёлғизликда яшаётган бу аёлнинг давоми…

Азиз Абдураззоқ. Акам эккан ўрик (ҳикоя)

Байрам куни болалар жуда эрта туришади. Галдаги байрамда ҳам худди шундай бўлди. Тез-тез ювиниб, бир-биримизни байрам билан табрикладик. — Дада, бувимникига борамизми? — деди қизчам. — Ҳа, борамиз. — Ур-ре-ей, довучча еймиз! — Бу йил довучча йўқ, — дедим мен. давоми…

Абдусаттор Ҳотамов. Ёввойи боғ (бадиа)

Шу ҳақда ўйладиму шохлари айқаш-уйқаш ёввойи олма, бандлари сертикан, қип-қизил наъматак, эгри-бугри толу гўштидан кўра данаги катта ўриккача кўзимга кўриниб кетди. Тавба, ҳатто сим-сим ёғаётган ёмғирнинг ҳам бошқача — чучмал сувини туйгандек бўлдим. Ажабки, қаҳрамоним ҳам шу боғга мос, яъни давоми…

Насиба Ризаева. Ким зўр (ҳажвия)

Кичикроқ бир йиғинда ўтирган уч-тўртта улфат баҳслашиб қолишди. — Хўш, бу замонда ким зўр? — деди мўйловини силаб Шоқосим қассоб.— Сиз гердаймай қўя қолинг, мўйлов, — деди овозига ғолибона тус бериб Абдуманноп шифокор. — Гўштнинг ярмини суяк қилиб, ўраб-чирмаб берадиган давоми…

Абдул Ҳамид. Ноёб хотин (ҳажвия)

Мабодо, ҳайкалтарошлардан танишингиз йўқми? Нима қиласиз дейсизми? Хотинимнинг ҳайкалини ясатаман! Ие, нега куласиз? Нима, бизнинг маликаи Дилором бунга арзимайдими? Топган гапингизни қаранг. Тириклигида ҳайкал қўйиш лозим бўлса, бизнинг хўжайинга, йўғ-е хотинга қўйиш керак! Нега ҳайрон бўласиз? Хотинимнинг жонимга қанчалар оро давоми…

Марат Шарипов. Фақат эҳтиёт бўлинглар! (ҳажвия)

— Сизларни бу ерга йиғишимдан мақсад, муҳим бир масалани ҳал этиш, — деди Мингбоев оромкурсига янада яхшироқ ястаниб олар экан. — Биласизлар, анчадан буён биргаликда сув келса симириб, тош келса кемириб келяпмиз. Аммо сўнгги кунларда бир ўй менга сира тинчлик давоми…

Ҳабиб Сиддиқ. Жарима (ҳажвия)

Нусрат Баракаев котибаси дамлаб қўйган қайноқ чойдан хўплаб, хона бурчагига қўйилган телевизорда машҳур хонанда куйлаётган қўшиқ оҳангига тебраниб, гоҳ ўзи ҳам қўшилиб ҳиргойи қилиб ўтирганди.— Ассалому алайкум, Нусрат Баракаевич, — дея сочларини устарада қирдирган, пастак бўйли, семиз гавдали бош ҳисобчи давоми…

Дамин Жумақул. Гапингизга қўшиламан (ҳажвия)

Тунги дискотекага ўхшаб тўс-тўполон, шовқин-суронга тўла тўй базмида бошловчининг кўзидан панароқ жой топиб ўтирдим. Келин-куёвни қутлаш учун базм иштирокчиларидан бирига сўз берилди. Сўзга чиққан басавлат киши «олдинги гапларга қўшиламан», деб сўз бошлаган эди, қаршимдаги йигит хандон отиб кулиб юборди. Менинг давоми…