Ғулом Эгамшукур (1959)

Ғулом Эгамшукур 1959 йил 15 январда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1981). Дастлабки шеърий тўплами — «Қуёшнинг ҳиди» (1997). «Руҳ анатомияси», «Мангу армон», «Кўринмас майдон» (2007) каби шеърий тўпламлар ва драматик достонлар муаллифи. «Қуёшга суянган одам» давоми…

Асқар Маҳкам (1958-2007)

Асқар Махкам 1958 йил 27 ноябрда Тожикистоннинг Кофарниҳон туманида туғилган. Хўжанд давлат педагогика институтини тамомлаган (1981). «Наврўз» (1988), «Тазарру» (1982), «Таважжуҳ», «Ишқ» (1994), «Ибодат» (1993), «Ҳақ» (1998), «Аналхақ», «Табриз дафтари», «Оқкитоб» (2003) каби асарлари нашр этилган. «Авесто», Хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг давоми…

Сирожиддин Саййид (1958)

Сирожиддин Саййид 1958 йил, 30 октябрда Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги Кундажувоз қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (2006). ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1979). Илк шеърлар тўплами — «Руҳим харитаси» (1985). Шундан кейин унинг «Салқин харсанглар кафтида» (1987), «Севги мамлакати» (1989), «Асрагил», давоми…

Яҳё Тоға (1957)

Яҳё Тоға 1957 йил 20 январда Тошкент вилоятининг Кўрғонча («Юлдуз») қишлоғида туғилган. Москвадаги Олий Адабиёт курсини тамомлаган (1991). «Кўклам қалдирғочлари» (1988), «Қафасдаги бургут» (1989), «Тасалли» (1994), «Куйла, ҳофиз» (2004) каби шеърий китоблари чоп этилган. СОҒИНЧ Ғунчагаму гулга парвона Қуш тилида давоми…

Чори Аваз (1957-1992)

Чори Аваз 1957 йил 11 декабрда Қашкадарё вилоятининг Ғузор туманида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган (1985). «Ҳаётийлик чоғида», «Тортилган камон», «Уйғонишдан ўзга толе излама», «Куз эртаси» (1992), «Сайланма» (2003) каби асарлари нашр этилган. Фин эпоси «Калевала»ни ҳамда И.Такубоку, Р. Акутагава давоми…

Ўроз Ҳайдар (1957)

Ўроз Ҳайдар 1957 йилнинг 8 апрелда Қашқадарё вилоятини Чироқчи туманида туғилган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) география факультетининг қуруқлик гидрологияси бўлимини тугатган. Шоирнинг илк тўплами “Қуёш ўтови” деб номланиб, 1984 йилда чоп этилган. “Куйловчи тошлар” (1990), “Мусиқор” (1993), “Ҳазилкаш қиш” (1997), “Оқ давоми…

Тўра Мирзо (1956)

Тўра Мирзо (Тўрамирза Жабборали Дадамирзо ўғли) 1956 йили Наманган вилояти, Чортоқ туманидаги Пешкўрғон қишлоғида туғилган. Маннон Уйғур номидаги Тошкент санъат институтининг театршунослик бўлимини тугатган (1979). Биринчи шеърлар тўплами — «Майсалар хайқириғи» (1983). «Гўрўғлининг беланчаги», «Тонгги мактублар», «Кулгихона», «Амир Темур васияти», давоми…

Мирзо Кенжабек (1956)

Мирзо Кенжабек 1956 йил 20 февралда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида таваллуд топган. ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1979). «Қуёшга қараган уй» (1983), «Муножот» (1986), «Шарқ тили» (1988), «Баҳорим еллари» (1991), «Муҳаббатнинг йўли хатарли», «Ҳасрат китоби» каби шеърий ва публицистик мажмуалари чоп давоми…

Хайрулло Файз (1970)

Хайрулло Файз 1970 йилда Хўжандда таваллуд топган. 1993 йилда Тошкент Давлат Университетининг журналистика факултетини тамомлаган. 1997 йилдан бери Лондонда яшайди. Ҳикоялари “Ёшлик”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Ёш куч”, “Шарқ юлдузи”, “Оила ва жамият”, “Туркистон” ва бошқа қатор нашрларда чоп этилган. давоми…

Жаббор Эшонқул (1966)

Жаббор Эшонқул 1966 йилда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида таваллуд топган. «Фольклор: образ ва талқин», «Ўзбек фольклорида туш ва унинг бадиий талқини» китобларининг муаллифи. Филология фанлари доктори. Шеърий туркумлари бир қатор матбуот ва тўпламларда нашр этилган. * * * Сочилиб кетади давоми…