Хосият Рустамова (1971)

Хосият Рустамова 1971 йил 19 мартда Наманган вилояти, Чуст туманидаги Олмос қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1993). «Осмондаги уй» (1997), «Нажот» (2003), «Ридо» (2004), «Девор» (2006) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. М. Цветаева, А. Ахматованинг айрим шеърларини ўзбек тилига давоми…

Улуғбек Ҳамдам (1968)

Улуғбек Ҳамдам 1968 йил, 24 апрелда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тугаттан (1993). «Тангрига элтгувчи исён» (2002), «Атиргул» (2006), «Сени кутдим» (2007) шеърий ҳамда «Ёлғизлик» (2000), «Мувозанат» (2003), «Исён ва итоат» (2004) каби насрий асарлари нашр этилган. давоми…

Сирожиддин Рауф (1967)

Сирожиддин Рауф 1967 йил Қарши шаҳрида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини (1992), Тошкент давлат юридик институтини битирган (2002). «Йиғлаётган ой» (1994), «Кўк гумбаз» (2001) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. ЮРТДАН ОЛИСДА Ўзимда эмасман. Ичикдим, Кўнглим бу дам — мулки вайроним. Оҳ, давоми…

Иқбол Мирзо (1967)

Иқбол Мирзо (Иқболжон Мирзаалиев) 1967 йил 1 майда Фарғона вилояти, Бағдод туманига қарашли Қўштегирмон қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (2005). Дастлабки шеърлар тўплами — «Юракнинг шакли» (1993). Шундан сўнг шоирнинг «Кўнгил» (1993), «Сени соғинаман» (1994), «Мени эслайсанми» (2000), «Танланган шеърлар» (2002), «Қўшиқларим» (2004), «Сени бугун кўрмасам давоми…

Минҳожиддин Мирзо (1965)

Минҳожиддин Мирзо (Ҳожиматов Минҳожиддин) 1965 йил 30 июлда Андижон шаҳрида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист (2002). ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1990). «Нилуфар» (1994), «Висол хабари» (2003) номли шеърий тўпламлари нашр этилган. Р. Ҳамзатов, А. С. Пушкин каби шоирларнинг шеърларидан ўзбек давоми…

Салим Ашур (1964)

Салим Ашур 1964 йил, 16 декабрда Тожикистон Республикасининг Кўрғонтепа вилояти, Қўрғонтепа туманида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1989). Дастлабки шеърлар тўплами — «Яшил гиёҳ» (1994). Шундан сўнг шоирнинг «Атиргул» (1994), «Сиз эртага келасиз» (1999), «Кечиккан тонг» (2002), «Аталган кунлар» (2004), давоми…

Зебо Мирзо (1964)

Зебо Мирзаева 1964 йил 15 декабрда Қашқадарё вилояти, Китоб туманининг Бештерак қишлоғида туғилган. ТошДУнинг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган (1987). «Тун маликаси» (1990), «Ажр» (1997), «Нур кукунлари» (2004) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. * * * Саҳролар бағрида адашган, Илиқ ёмғирлардай давоми…

Ғулом Мирзо (1964)

Ғулом Мирзо (Ғулом Мирзаев) 1964 йил 4 январда Қашкадарё вилоятининг Қарши туманига қарашли Хушвақд қишлоғида туғилган. ТошДУнинг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган (1989). «Яхшиям сиз борсиз» (1994), «Унутилган ҳур» (1997) шеърий тўпламлари нашр этилган. ЯНА… Яна қоншар ота бошлар Кўнгил кўзгусига давоми…

Рустам Мусурмон (1963)

Рустам Мусурмон 1963 йил 26 августда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманига қарашли Яккатут қишлоғида туғилган. ТошДУнинг ўзбек филологияси факультетини тугатган (1989). «Руҳимнинг товуши» (1995), «Хиргойи» (1997) шеърлар ва достонлар тўпламлари нашр этилган. А.Файнберг («Чиғир», 2007), Б.Генжамурод («Ўкуздарё битиклари», 2006) каби шоирларнинг давоми…

Фахриёр (1963)

Фахриёр (Фахриддин Низомов) 1963 йилда Самарқанд (ҳозирги Навоий) вилояти, Хатирчи туманидаги Сангижумон қишлоғида туғилган. Самарқанд давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тугатган (1988). «Дарднинг шакли» (1987), «Аёлғу» (2000), «Геометрик баҳор» (2004) шеърий тўпламлари, «Янгиланиш анъаналари» (1998) публицистик мақолалар тўплами нашр этилган. давоми…