Моника Марон. Йўлдаги қизил чироқ (ҳикоя)

Агар Берлин шаҳрининг фуқаролари ажнабийлар бўлганида Пассаудан Фленсбурггача, бутун Германияда тарқалган юримсик гапларнинг бир оғиз сўзини айтишга ҳеч ким журъат эта олмасди. Аммо улар ҳақиқатан ҳам ажнабий эмас, балки пойтахт фуқаролари каби ўзлариники, маҳаллий, қўйинг-чи, киндик қонлари шу ерга тўкилган, давоми…

Дорис Дёрри. Мавсум охири (ҳикоя)

Зеппнинг айтишича, водийда бинафшалар очилганмиш. Зепп – кўтаргичларга хизмат қилувчи бўлиб, бу ерга барвақт етиб келиб радиони ёқар, гондолаларни ёқиб, осиб чиқарди. Кейинги уч ой ичида Лили водийга бор-йўғи тўрт мартагина туша олди. Ҳар бир тушиши ўн икки марканинг бошини давоми…

Эмина Ўздамар. Ули нима деб йиғлайди (бадиа)

1977 йилда мен иккала Берлинда ҳам яшардим. Шарқий Берлиндаги “Фольксбюкс” театрида Беко Бессон ва Маттиюс Лангхофф деган режиссёрлар билан ҳамкор эдим, уйим ҳам шу ерда эди. Вақти-вақти билан эса Ғарбий Берлиндаги дўстларимдан хабар олардим. “Фридрихштрассе” да поездга ўтириб, “Веддинг-Гезундбруннен”гача борардим. давоми…

Михаэл Крюгер. Олти фарзандим менинг (ҳикоя)

Болаларим улғаяркан, бу кимга тортди экан, қанақа бўларкин деб уларга синчиклаб тикилган пайтларимиз кўп бўлган. Шунда уларнинг яқин сифатларини тез топган, шунингдек, мана бу феъли қай бирига уланаркин деб узоқ ўйлаганмиз. Болаларимиз ана шунақа кузатувлар остида ўсган. Ҳаётимиз ҳам ўтаверган. давоми…

Томас Манн. Тазарру (ҳикоя)

Гапнинг рости, манови жанобнинг ғалати гапларидан бутунлай довдираб қолгандим, ҳозир ҳам уларни худди ўшандай тарзда такрорлаб беролмасам керак, деб қўрқаман. Негаки ўша оқшом бошқалар ҳам ундан худди менга ўхшаб ғоят мутаассир бўлган эдилар. Бунга балки мутлақо нотаниш одамнинг ғаройиб, ҳайрон давоми…

Годердзи Чохели. Балиқдан мактуб (ҳикоя)

– Жоннинг на боши бор, на охири,– деди менга Гамихарда кетаётиб ва йўлида давом этди.Бир кун олдин ундан: “Жон борми ўзи?” деб сўрагандим, лекин ўшанда у жавоб бермаганди. Фақат, билмайман, дегандай елкаларини қисиб қўйганди. Кеча бўлса, сўзма-сўз: на боши бор, давоми…

Годердзи Чохели. Арчаларга хат (ҳикоя)

Жгунаи қўрқиб кўзини очди – уни тушлар қийнаб юборганди.Довдираганича кўрпага ўтирди, тунги арвоҳлар унга тинчлик бермасди. Ўрнидан турди, яланг оёқларини лойлари қуриб қолган этикка тиқди-да, сўқмоқ билан Берининг уйига қараб юрди.Қуёш шарқий уфқнинг чеккасидан анча кўтарилганди. Қўшни аёллар Берининг уйи давоми…

Годердзи Чохели. Қарға можароси (ҳикоя)

– Фамилиянгиз!?– Чохели.– Исмингиз?– Бутула…– Касбингиз?– Қишлоқ руҳонийси.– Кимдан шикоят қилаяпсиз?– Махарэ Шуглиаруи…дан.– Хўш, шикоятингиз нимадан иборат?– Шундан иборатки, сенга айтсам, улар менинг хусусий қарғамни ўзлариники қилиб олишди. Ўзларига оғдириб олишди-ю, қайтариб беришмаяпти, сенга айтсам… У энди бизники бўлди, дейишаяпти, давоми…

Рудольф Сирге. Куй сеҳри (ҳикоя)

Кеч кирганида дераза олдига келиб ўтираман-да, шуъладан тўқ қизил тус олган булутларнинг уфққа чўкишини томоша қиламан. Майсаларга шабнам тушиб сўлғин тус олгандек  сезаман ўзимни, буғдой бошоқчалари эгилгандек бошимни қуйи соламан.Шундай пайтларда доимо деворда осиғлиқ эски скрипкани оламан-да, созлай бошлайман. Билмайман, давоми…

Эрни Курстен. Ширин хотиралар (ҳикоя)

Ўша унутилмас тонгда хотиним кутилмаганда одатдагидан барвақтроқ турди. Мана, яқинда бир ёстиққа бош қўйганимизга ҳам ўттиз йил тўлади, шу ўтган давр ичида лоақал бирор маротаба бўлсин, мени бир он назаридан ҳеч четда қолдирган эмас. Уйда унинг тарақ-туруқ қилиб юришидан айниқса давоми…