Темиртош Жайҳун. Агар ўғил бўлса (ҳикоя)

— Қирққа кириб қолдингиз, ахир,— деди зарда билан хотиним.— Бундоқ ўзингиз ҳақида ўйлаб, чекишни ташласангиз бўларди. Бу зарарли-ку!..— Шундай деб тўнғиллаганча ёнбошга ўгирилиб олди.Қанча вақт ўтганийкин? Аввал стулга ястаниб ўтирдим-да, оёғимни дераза токчасига узатдим. Кейин газетани очдим — қачон, қай давоми…

Таҳсин Южел. Илҳом (ҳикоя)

Унинг кайфи йўқ эди, умри бино бўлиб оғзига ичкилик олмаганди. Бугун эса у манави мўъжазгина альбомни олиш учун эгилганда худди ичиб олгандек, боши айланиб, юраги дукиллаб уриб кетди. Альбом унинг кафтида ўз-ўзидан очилиб: «Ҳали шошмай тур, қандай мўъжизаларнинг шоҳиди бўласан!»—деяётгандек давоми…

Бакир Юлдуз. Эмикдошлар (ҳикоя)

У манзилга қош қораймасдан етиб олмоқчи эди, шунинг учун тез кетиб бормоқда эди. Тамоман ҳолдан тойиб, йиқилиб қолмагунча, нафас ҳам олмасдан деярли чопиб келганди. Бир дақиқа бўлса ҳам нафас ростлаб олиш лозим эди. Теварак-атрофда қуриб-қовжираган ер ястаниб ётарди. Бир неча давоми…

Бакир Юлдуз. Германияда ишлаб чиқарилган (ҳикоя)

Тобутни баракнинг тор-танқис эшигидан олиб чиқишаётганда, турклар ғуж бўлиб олишди. Худди марҳум эшитиб қоладигандай ҳадиксираган шивирлаш эшитилди:— Олдини туширинглар!Ҳалиги одам айтгандай қилиб, минг машаққат билан эшикдан чиқишди. Ҳовлига чиқишгач, одамлар енгил нафас олишди. Ёмғир саваламоқда эди, лекин тобутнинг атрофида турган давоми…

Тариқ Дурсун Какинч. Очиқ эшик ортида (ҳикоя)

Онам ўлибди. Мен бу ҳақда озодликка чиққан куним эшитдим. Мени кутиб, кўмиш маросимини кечиктиришибди. Ҳаммалари: «Охирги нафасигача сени эслади…» — дейишди.Шаҳарга, менинг олдимга фақат отам билан Америкалик келишганди. Мен соат тўққиз бўлишини кутиб турдимда, кейин индамай сўридан камзулимни олдим. Эгнимга давоми…

Тариқ Дурсун Какинч. Ота (ҳикоя)

Мен отамни жуда кам билардим, уни кўрганимга жуда анча вақт бўлган, шунинг учун ҳам у яхши одам бўлганмиди ёки жуда ёмонмиди, тайин-тахсирли бирор нарса дейишим қийин. Болаликда ҳамма отасини телбаларча ва ҳаттоки кўр-кўрона севади. Мен ҳам отамни жон-дилимдан яхши кўрардим. давоми…

Билге Карасу. Тут хиёбони (ҳикоя)

Тут новдалари яна кўм-кўк барг билан қоплана бошлади. Ҳатто ишонгинг келмайди. * * * Ошхонага бориб нон кесиш ва нон солинган тарелкани столга қўйиш учун пианино олдидан пастга тушдим Кейин онам овқатга чақиргунча яна биринчи бармоқлар учун экзерсисларни чалишга киришдим. давоми…

Чингиз Йўрик. Одамларни ёлғиз қолдирманг (ҳикоя)

Автомобилнинг эшиги очилди-да, ожиз нур қоронғиликни тилиб ўтди, бола стакандаги чойни тўкиб юбормасликка тиришганча патнисни машина ичида ўтирган одамга узатди.— Яшавор, Маҳмуд!—деди орқа ўриндиқда ўтирган киши.—Ҳар доимгидек иссиғидан олиб келибсан.Бола жилмайди, бу ёқимтойгина сепкилли ўсмир эди.— Тезроқ бу ёққа чиқа давоми…

Музаффар Буйруқчи. Болакай (ҳикоя)

— Манқал олдида ўйнашни бас қил!— Ўйнаётганим йўқ-ку, ойи.Бола кул ичидан оташкуракни тортиб олиб, манқалнинг қулоғига илиб қўйди. Кўмир аллақачон кулга айланиб бўлган, манқал деярли совиб қолганди. Фақат уч-тўрттагина чўғ кул ичида милтиллаб турарди.Бола онасига қаради. У оёғини тагига бостириб давоми…

Комрон Шипал. Онаизор (ҳикоя)

Эшикни астагина тақиллатишди. Уйқу ўчиб кетди. У кўзини очди. Кўчадан тушаётган ёруғлик хонадаги сариштасизликни ҳамда ифлосликни янада бўрттириб кўрсатарди. Пол устига картон бўлаклари ёйиб ташланганди, унда шафтоли данаги, қоғоз қийқимлари сочилиб ётар, қоқ ўртада эса бир жуфт ёзги туфли турарди. давоми…