Хўжаназар Ҳувайдо (1704-1780/81)

Ҳувайдо (тахаллуси; асл номи Хўжаназар Ғойибназар ўғли) (? — Ўш шаҳри — 1780/81, Фарғона вилояти Чимён қишлоғи) — шоир, тасаввуф шеъриятининг йирик вакили. Қўқон мадрасаларида ўқиган. Қишлоғида мактаб очиб, узоқ вақт мактабдорлик қилган, косиблик билан ҳам шуғулланган. Отаси Ғойибназар сўфи давоми…

Толибий (XVIII аср)

Толибий XVIII асрда яшаб ўтган ўзбек шоири. Унинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида маълумот кам. XVIII—ХIХ асрларда тузилган қўлёзма ҳамда босма баёзларда шоирнинг ишқий ғазалларидан намуналар жой олган. Бундан ташқари шоирнинг ихчамгина «Толибнома» ахлоқий-таълимий характердаги достони етиб келган. Унда Толибий давоми…

Сўфи Оллоёр (1644-1724)

Сўфи Оллоёр (1644, Каттақўрғон беклиги Минглар қишлоғи — 1724, Денов) — тариқат арбоби ва мутасаввуф шоир. Шайхлар мактаби ва Бухородаги жўйбор шайхлари даргоҳида таълим олган. Ўз даврининг барча асосий илмларини эгаллаган, араб ва форс тилларини ўрганган. Бухоро хони Абдулазизхон томонидан давоми…

Сайёдий (XVII аср)

Сайёдий, Сайёдий ўғли, Сайёдий ўғли Харобий (тахаллуслари; исми Саййид Муҳаммад) (17-асрнинг 2-ярми, Балх яқинидаги Хайробод қишлоғи) — шоир. Овчи (сайёд) оиласида туғилган, ўзи ҳам шу касб билан шуғулланган. Шоирнинг айрим шеърлари ҳамда «Тоҳир ва Зуҳра» достонигина етиб келган. Достонда халқ давоми…

Турди Фароғий (XVII аср – 1699/1700)

Турди, Турдий (асл исми ва тахаллуси; форстожик шеърларидаги тахаллуси эса Фароғий) (17-аср, Бухоро — тахм. 1699/1700, Хўжанд) — шоир. Бухоро мадрасаларида таълим олган. Абдулазизхон даврида саройнинг амалдорларидан, юз уруғининг кўзга кўринган сиёсий арбобларидан бўлган. Субҳонқулихон тахтга чиққач, саройдан узоқлаштирилган. Аштархонийларга давоми…

Саид Қосимий (XVI аср)

Саид Қосимий XVI асрда яшаб ижод этган ўзбек шоиридир. Унинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида бизга қадар етарли маълумотлар сақланиб қолмаган. Филология фанлари номзоди Б. Қосимхонов «Саид Қосимий маснавийлари» номли китобини нашр эттирди. Унда шоирнинг ахлоқий-таълимий характердаги «Гулшани роз», «Мажмаул давоми…

Комрон Мирзо (1509-1557)

Комрон, Комрон Мирзо (1509, Агра — 1557, Макка) — шоир ва давлат арбоби. Бобурнинг ўғли. Адабиёт, ҳарб ва сиёсат илмларини дастлаб отаси Бобурдан, сўнгра ўша даврнинг етук олимлари, давлат арбобларидан ўрганган. Отаси ҳаётлигида Қандаҳор ва Кобул ҳукмрони эди. Бобур вафотидан давоми…

Мажлисий (XV-XVI аср)

Мажлисий (15-аср охири, Хоразм -16-аср 1-ярми, Бухоро) — шоир. Ҳаёти ва ижоди ҳақида айрим маълумотлар Нисорийнит «Музаккир ул-аҳбоб» тазкирасида учрайди. Унинг 4000 мисралик «Қиссаи Сайфулмулук» ишқий-саргузашт достони бизгача етиб келган. Асар маснавийда, ҳазаж баҳрида, қисса ичида қисса шаклида ёзилган бўлиб, давоми…

Убайдий (1486-1540)

Убайдуллахон, Убайдулла Султон, Убайдий (тўлиқ исми: Абулғозий Убайдуллоҳ Баҳодирхон ибн Маҳмуд Султон ибн Шоҳ Будоғ Султон ибн Абулхайрхон) (1486, Хоразмнинг Вазир шаҳри яқинидаги Тирсак мавзеси — 1540.17.3, Бухоро) — Бухоро хони (1533—40), шоир. Шайбонийлар сулоласидан. Муҳаммад Шайбонийхоннинг жияни, Маҳмуд Султоннинг давоми…

Муҳаммад Солиҳ (1455-1535)

Муҳаммад Солиҳ (1455, Хоразм — 1535, Бухоро) — шоир. Хоразм ҳокими амир Нурсаидбек оиласида туғилган. Бобоси Шоҳмалик Улуғбек саройида, отаси Нурсаидбек эса Улуғбек, Жўги Мирзо, Абу Саид саройларида эътиборли арбоблардан бўлган. Муҳаммад Солиҳ Хоразмда савод чиқаргач, Ҳиротга бориб, Абураҳмон Жомийдан давоми…