Фурқат Алимардон. Оқибат (ҳикоя)

Ёзнинг илк кунлари. Жазирама тафтидан барча жонзотлар ин-инларига кириб кетган. Онда-сонда сув қидириб чуғурлашаётган чумчуқларнинг товуши эшитилиб қолади. Ғолиб бир пас қайрағочнинг соясида тин олиб, сув бошқарилган томорқаси томон юрди. Уларнинг қишлоғига сув жуда узоқдан келади. Шунинг учун экин-тикинларни вақтида давоми…

Абдунаби Ҳайдаров. Журналистика ҳангомалари

Унутилмас сабоқ Ўшанда 1974 йилнинг кузи, аниқроғи, эндигина мактабни битириб, туман газетасида ишлаётган кезларим эди. Бир сафар илғор механизатор ҳақида мақола ёзиш юзасидан топшириқ олдим. Шунга кўра, йиғим-терим авжига чиққан далага бордим, механизаторни иш устида учратиб суҳбатлашдим. Ҳатто, тракторчиликдан хабарим давоми…

Абдунаби Ҳайдаров. Кунлардан бир куни ва ҳар куни… (туркум)

Қуйидаги воқеалар, бир қарашда, онда-сонда учрайдиган тасодифий ҳодисаларга ўхшайди. Аслида эса биз уларга ҳар куни, ҳар қадамда дуч келамиз. Ишонмасангиз, марҳамат, ўқиб кўринг, эҳтимол, шундан кейин гапим ростлигига ўзингиз ҳам тан берарсиз… САЛОМ, ДЎСТИМ!.. ХАЙР, “ДЎСТИМ!..” Иш вақтим тугаб, эндигина давоми…

Абдунаби Ҳайдаров. Қўш устунимнинг бири (қисса)

Ушбу битикларимни онам – Қумрихон Абдулҳамид қизи хотирасига бағишлайман.Муаллиф. МУҚАДДИМА Менинг қўш устуним бор эди. Бири – отам, бири онам эди. Мен доимо уларга суяниб яшардим, қачон, қаерда бўлмай, мудом уларга талпиниб яшардим. Назаримда, улар ҳеч қачон ўлмайдигандай, ҳузурларига ошиқсам, давоми…

Ёқутхон Акрамова. Нурли кунлар сояси (ҳикоя)

Фақат ёруғдагина соя кўринади… Нурли кунлар эди унда. Иккови бир-бирини еру кўкка ишонишмасди. Ажиб оҳанглар сарчашмаси бўлмиш болалиги ўз ўрнини ўсмирликка бўшатиш арафасида эди. Билмайди, не сабаб фақат уни кўргиси, фақат уни дегиси келади. Кеча-кундуз уни ўйлайди. Шу ажиб тароватли, давоми…

Муҳаммад Исмоил. Янги ой чиққан кеча (киноқисса)

Малика эшик тақиллашидан чўчиб уйғонди. Соат тунги иккилар бўлганди. Рўмолини бошига илишга улгурмай қўнғироқ жиринглади. -Ҳозир! Одатда эри Санжарни аяб, қўнғироқни босмасди. Ҳозир иши шошилинч, шекилли. -Келинг! -Келдим, ҳозир кетаман. Бухоро амирининг қиличи қани? -Жойида тургандир. -Тез топ! Малика кўрпаларни давоми…

Муҳаммад Исмоил. Оппоқ гулдай ойдин хотира (ҳикоя)

Ёшинг ўтгач, шахсий муносабатларда шу қадар инжиқлашиб қоларкансан-ки, эҳтимол-у-шубҳаларни бирма-бир тусмоллаб чиқиб, ҳадиксирашга хожат йўқлилигига ишонч ҳосил қилмагунингча, бир ишни бошлашдан хайиқиб туравераркансан киши. Худди, ҳужжатли фильмларда қариган шер кўзини лоқайд юмгани каби, сен ҳам қаршингда турган киши ҳали оғиз давоми…

Муҳаммад Исмоил. Ой чиқмаган оқшом (киноқисса)

Университет ётоқхонаси. Кўзлари йиғидан қизарган Насиба кийим-кечаклари-ю китоб-дафтарларини ҳафсаласизлик билан жомадонга жойлаяпти. Дугонаси Зуҳра эса унга ачинган кўйи ҳаёлчан тикилиб каравотда ўтирибди. Эшик тақиллаб, Фурқат мўралайди. ФУРҚАТ – Насиба, Насибахон! (эшикдан киради) – Э, яхшимисиз, Зуҳрахон? Кечирасизлар! ЗУҲРА: – Келинг, давоми…

Муҳаммад Исмоил. Сиз ҳамон ўшасиз… (ҳикоя)

– Аҳмад ака, Сизни ташқарида бир аёл кутиб турибди. Бирга ўқиганмиз, деяпти. Киринг десам кирмади. -Ким экан? -Отини айтмади. Шошилиб турибман, деди. Эринибгина ташқарига чиқдим. Менинг хонамдан кириш-чиқиш эшиги анча олис, шунинг ўзига иш вақтимнинг қанчаси кетиб қолишини қизғаниб истамайгина давоми…

Оқилжон Ғафуров. Аёл ори (ҳикоя)

Юмшоқ гиламлар солиниб, мебеллар ҳусн берган шинамгина хонада Қадима хола Имом Бухорийнинг “Саҳиҳи Бухорий” китобини мутолаа қилиб ўтирарди. Ногоҳ ташқаридан эшитилган “Эгачию, эгачи!” деган сас хаёлини бўлди. Китоб саҳифасини хатчўп билан белгилаб, токчага қўйди-да, “Лаббай!” деганча ташқарига йўналди. Чиқиб қараса, давоми…