Саид Аҳмад. Дадамнинг ўртоғи (ҳажвия)

Эрталаб уйғониб, девор соатга қарасам, еттидан ошибди. Ҳар куни худди шу вақтда дадам каравотимга энгашиб: «Тур, кичкина Йўлдошев», деб уйғотар эди. Мен дарров турар эдим-да, нонуштадан кейин, дадамнинг «Победа»сида шофёрнинг ёнига ўтириб кетардим. Мактабга етганимизда, дадам: «Қани тушинг энди, кичкина давоми…

Саид Аҳмад. Осмоннинг онаси (ҳажвия)

Тўртинчи қаватдаги уч хонали уйнинг бир хонаси менга тегди.Юкларимни саранжом қилаётганимда бақалоққина, мўйловининг учи анор сувидек қип-қизил бир одам эшикдан бош суқиб: «Салом, қўшни», деб ўтиб кетди. Ошхонага чиқиб, картошка қовураётганимда бирдан ҳаммаёқдан атир ҳиди бурқсиди. Қарасам, қўшнимнинг хотини лунжига давоми…

Саид Аҳмад. «Чекилмасин» (ҳажвия)

(Тақриз) Маълум бир мазмунни маълум бир шаклда ифодалаш масаласи маълум бир бадиий ижоднинг маълум бир бош масаласидир. Мазмуннинг бирламчилиги ва ҳоказолар хақида, айниқса, унинг етакчилигидан қўлланиш ҳақида гапириш шу кунда айниқса маъқул ва мақбулдир.Мана шу нуқтаи назардан қараганда, шу кунларда давоми…

Саид Аҳмад. Эгизак (ҳажвия)

Толибжон мудраб, аранг уйига етиб келди. Иккинчи каватга чиққанида ҳам кўзи биё-биё бўлиб, тикка турганича ухлаб қолгудек ҳоли бор эди. У шу мудраганича эшикка калит солиб очди-ю, хотинини уйғотиб юбормаслик учун фақат коридор чироғинигина ёқиб, ўрта уйга ним қоронғи ёруғлик давоми…

Саид Аҳмад. Тош (ҳажвия)

Гапдан-гап чиқиб, одамзоднинг пасткаши қанақа бўлишига бориб тақалди. Шунда бир киши салмоқлаб гапга аралашди:— Раҳмонали деган бир ошнам бор эди. Ўзи умрида бирор жойда ёлчитиб ишламаган. Аммо ҳар ойда бир марта почтачи қирқ икки сўм йигирма тийин опкелиб беради. Аввалига давоми…

Саид Аҳмад. Поччажон… (ҳажвия)

Темир-терсак буюмлари заводининг директори эллик ёшга тўлди. Мана шу қутлуғ маросимни нишонлаш учун завод активлари клубга йиғилишди. Юбилей комиссиясининг раиси — бош инженер Умрзоқов минбарга чиқди. У ноз-неъматлари билан тўлган катта столга узоқ тикилиб тургандан кейин бир тамшаниб олиб, сўз давоми…

Саид Аҳмад. Омонат (ҳажвия)

Фожиа Бировга ҳам едирмайдиган, ўзи ҳам емайдиган қаттиққўл бошбух бор эди. Шу бечора яқинда ўлди.Бошбух столга кўпдан кўз тикиб юрган бир худо урган помбух бор эди. Бошбух ўлди-ю, унинг оёқ-кўли чаққон тортиб қолди.Помбух идора ишига, бошбухга садоқатини кўрсатиш ниятида жаноза давоми…

Саид Аҳмад. Эгар бозори (ҳажвия)

Ҳазил Бутун республикадаги жамики магазинларни айланиб чиқсангиз, прилавкада чанг босиб ётган эгар, арқон, арава михини кўрасиз. Бу моллар ўн-ўн беш йиллардан бери сотилмай ётади. Аммо шаҳарнинг қоқ ўртасидаги хўжалик моллари дўконида бу молларнинг уруғи ҳам топилмайди. Ҳар ҳафтада базага шу давоми…

Саид Аҳмад. Муштипар (ҳажвия)

Тескари ҳикоя Қизим, сенга айтаман, Келиним, сен эшит.Мақол У ичкуёв эди. Хотини ишга кетганда идиш-товоқларни ювиб, болани кийинтирар, кийимларига дазмол босиб, ҳаммаёқни ораста қилиб қўярди. Бу орада ун элаб, хамир қорарди, сигир соғиб, қатиқ ивитарди, қўл машинасини шитирлатиб, боласига ҳар давоми…

Саид Аҳмад. Келинлар қўзғолони (ҳажвия)

Уста Маҳкамнинг кичик қизи Инобат маҳмадонагина чиққан. Келин аялари ҳам, опалари ҳам ундан зириллаб туришади. Шундоқ гапларни топиб гапирадики, нақ жон-жонингдан ўтиб кетади. Тили чиққандан бери бирон ишни жавобсиз қолдирмаган. Ўзига ўхшаган шаддодгина аммаси доимо унинг пешонасига муштлаб туриб гапиради: давоми…