
Ойбек. Олтин водийдан шабадалар (роман)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Ойбек (Мусо Тошмуҳаммад ўғли) 1905 йил 10 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1965), Ўзбекистон ФА академиги (1943). Тошкент университетининг ижтимоий фанлар факултетида (1925—27), Ленинград халқ хўжалиги институтида (1927—29) ўкиган ва оғир хасталикка чалингани сабабли яна Тошкентга кайтиб, Тошкент университетида ўқишни тугатган (1930). «Туйғулар» (1926), «Кўнгил найлари» (1929), «Машъал» (1932) шеърий тўпламлари, «Дилбар — давр қизи» (1932), «Уч» (1933), «Бахтигул ва Соғиндиқ» (1934), «Қаҳрамон қиз» (1936), «Гулноз», «Камончи», «Навоий» (1937) цингари достонлар ёзган. Насрий мероси 5 роман («Қутлуғ қон», 1940; «Навоий», 1942; «Куёш қораймас», 1943—59; «Улуғ йўл», 1967; «Олтин водийдан шабадалар», 1949), 4 қисса («Шонли йўл», «Нур қидириб», «Болалик хотираларим» ва «Бола Алишер») ҳамда бир қанча ҳикоя ва очерклардан иборат. А. С. Пушкиннинг «Евгений Онегин» шеърий романи, М. Ю. Лермонтовнинг «Маскарад», Мольернинг «Тартюф» драмаларини ўзбек тилига таржима килган.Ойбек 1968 йил 1 июлда Тошкентда вафот этган. Вафотидан сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган (2001).
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
БИРИНЧИ БОБТим қоронғи изғиринли кеча. Ёмғир худди жонга игна санчигандай эзиб, муттасил саваларди. Ўрмон бўйлаб чўзилган катта йўлда, жиққа ҳўл бўлган батальон лой сачратиб, мудроқ ҳолда оғир одим отарди. Олдинги қаторда Асқар полвон билан Бсктемир; энг охиргида, ҳамма вақтдагидек, сафдан давоми…
БИРИНЧИ БОБI Кун совуқ. Қуёш дам очилиб, кўнгилларни ёритиб юборади, дам ёпилади-да, тумшайиб олади. Дарахтлардан тўкилиб улгурмаган япроқлар ора-сира ширт-ширт узилади, салқин ҳавода бир-икки айланиб тун изғиринида қатқалоқланган, энди эса сумалаклана бошлаган кўча лойига ғарибона ясланади.Кун совуқ, лекин бозор қайнайди. давоми…
БИРИНЧИ БОБ I Вақт пешиндан оққан эди. Июль ойинииг қуёши ҳамма ёқни олов сели билан тўлдирган, ҳаво аллақандай оқ аланга билан жимгина ёнгандай… Кенг дала йўлида қатновчилар сийрак: эски кир қалпоғини бурнига қадар тушириб, иссиқдан мудраган ва ҳорғин ориқ отининг давоми…
Биринчи боб Баҳор қуёши кўкнинг тиниқ ферузасида Ҳиротнинг Гавҳаршод мадрасасининг ҳайбатли гумбази устида порлар, гумбазнинг азамат пештоқларининг нақшлари шўлаларда жонли, ҳавоий бир чаманзор каби турли-туман олов ранглар чақнатар, кабутарлар дам учиб, дам сирпаниб қўниб, гумбаз теварагида қувонч билан иноқ ўйнашар давоми…
Кафтига қуёш қўндирилгандай чарақлаган, кенг чорхари меҳмонхонада янги явмуд гилам устида тиғиз давра қурган қўноқлар, яқин дўстлар самимий суханварлик ила суҳбат қилурлар. Катта кашмирий шол дастурхон узра писта-бодом, мағиз, асал, хилма-хил ҳолвалар тўкилган. Меҳмонлар ошаб ичиш ила турли қизиқ воқеалардан давоми…
Тор кўчада, қўшнимизнинг эски, шалоқ эшиги олдида менинг чол бобом ўз ўртоғи — узун соқолли, йирик жуссали, кар қулоқ мўйсафид билан нималар тўғрисидадир эзмаланиб сўзлашади. Бобом ориқ, кичкина гавдасини деворга суяб, чўққайган: ҳассасини тиззалари орасига қадаган. Ўртоғи эса қўпол, эски давоми…
Тор, қийшиқ кўчанинг ўксик оқшомини Турсунқул аканинг чурук даивозаси тепасига ўтқизилган бир фанорнинг титрак нурларигина ёритар эди. Уни ҳар кун кечқурун паст бўйли, бурушиқ юзли бир чол келиб, ёқиб кетар эди. Биз уни «Фанорчи ота», дер эдик. У жуда юввош, давоми…